Табиат      Бош саҳифа

Яшиллик сари катта қадам

Биз ўқиган кезлар мактаб боғи энг сўлим маскан бўларди. Уни ўқувчилар ўз қўли билан яратарди. Ҳар кузги ва баҳорги кўчат экиш мавсумида мактаб ҳовлисидаги мевали дарахт­лар ёнидан чиққан ёш ниҳолларни олиб, бўш ерларга ўтқазардик.

Яшиллик сари  катта қадам

Кўчатлар амал олса, мевасини ҳам ўзимиз ердик. Бу анъана ўқувчиларни табиатга бўлган меҳрини оширар, боғлар ҳам янада сўлимлашарди.

Афсуски мактаблардаги бу анъана йил сайин йўқолиб борди. Ҳатто экиш, боғ яратиш у ёқда турсин, бир вақтлар экилган, бугун баравж яшнаб турган дарахтларни кесиш кўпайди. Оқибатда ерда ҳароратнинг ошиши, қурғоқчилик, чанг ва ифлос ҳаво каби экологик муаммолар гирдобида қоляпмиз.

Шукрки, хатолар англаниб, яна кўчат экиш эзгу амали ниҳол каби барқ ура бошлади. 2019-2020 йилларда ўтказилган «Бир миллион дарахт» акцияси давомида Ўзбекис­тоннинг барча ҳудудларида жами 3 млн. 800 минг тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Бу ҳақда турли хабарлар тарқалди, аммо экилган кўчатлар тақдири нима бўлди? Агар ўша ниҳоллар амал олганида эҳтимол ҳозир юртимиз экотизимидаги вазият анча ижобий ҳолатда бўлмасмиди?

Албатта бу бизнинг кўчат экиш борасидаги йиллар давомидаги хато ва камчиликларимизга битта мисол холос. Эндиликда ҳар йили куз ва баҳор ойларида фақат кўчат экиш билангина иш битмаслиги, экиладиган дарахтларнинг парваришига, ўсиши, суғорилишига ҳам этибор қаратилиши лозимлигини англадик.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрда қабул қилинган «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ҳар йили мамлакатимизнинг барча ҳудудларида  «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида камида 200 млн. туп дарахтлар экиш белгиланди. Бу лойиҳанинг аҳамиятли жиҳати экишдан тортиб эгасигача, суғоришдан тортиб қаровигача, хуллас барча ерга қадалган ва қадалаётган кўчатларнинг мониторинги шакллантириладиган бўлди.

Бу Ўзбекистон Экологик партияси масъуллари ва аъзолари учун ғоятда муҳим палла, масъулиятли давр саналади. Зеро, Экопартия дарахтлар сонини оширишга қаратилган ҳар қандай ташаббусни ҳамиша қўллаб-қувватлайди. Ўтган йил ноябрь ойида пойтахтимизда, декабрь ойида Қашқадарё ва бошқа вилоятларда кузатилган чанг бўрони, 2018 йил май ойида Қорақалпоғистон ва Хоразмда кўтарилган чанг аралаш туз бўронлари яшил майдонлар, дарахтзор, боғлар ҳаётимиз ва тоза ҳавони асраш учун нақадар зарурлигини яна бир карра кўрсатди. Шу боис ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси нақадар долзарб­лигини табиий офатларга қараб ҳам чуқур англашимиз мумкин.

Мазкур лойиҳага асосан, куз ва баҳор ойларида Тўрткўл туманида 1 миллион 137 минг мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган. Бу кўчатларнинг ярми 10 декабргача ерга қадаб бўлинган. Қолган ярми эса баҳор фаслида экишга мўлжалланган. Дарахт ва бута кўчатларини экиш қизғин тус олди. Тўрткўл шаҳридаги «Навоий» маҳалласида «Ёшлар боғи» ташкил этилди, «Беруний» маҳалласида эса «Маънавият боғи»га алоҳида майдон ажратилди. «Сиз ҳам яшил челленжга қўшилинг ва ўз ҳиссангизни қўшинг!» шиори оммалашди ва бир мақсад йўлида аҳоли ва мутасаддилар бирлашди. Ҳозир кўзланган ишларнинг биринчи босқичи якунига етди. Аммо баҳор ҳали олдинда.

Улуғбек МУХТОРОВ,

Ўзбекистон Экологик

 партияси Тўрткўл туман кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔35

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔34

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔40

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 35    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 34    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 40    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 111    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар