Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Олимлар сайёрамиз эволюцияси ҳақида янги фикрларни илгари сурмоқда

Цюрих Олий техника мактабининг бир гуруҳ тадқиқотчилари сайёрамиз ядроси аввал айтилганидан ҳам бир ярим баробар тез совиб бораётганини аниқлашди. Олимларнинг тадқиқот натижалари яқинда Earth and Planetary Science Letters илмий журналида чоп этилди.

Олимлар сайёрамиз эволюцияси ҳақида янги фикрларни  илгари сурмоқда

«Биз мантия ва ядро чегарасида иссиқлик ўтказувчанлик аввал ўйлаганимиздан тахминан бир ярим баробар юқори эканини аниқладик. Бу ядродан чиқаётган иссиқлик тўлқини анча юқори экани ва ўз навбатида, мантия конвекцияси ҳам жуда юқори эканини билдиради», — дея таъкидланади мақолада.

Илмий эксперимент пайтида мутахассислар лаборатория шароитида Ернинг туташ қатламларидаги материаллар иссиқликни қандай ўтказишини ўргандилар. Олинган маълумотлар сайёрамиз марказида нималар бўлаётганини баҳолашга ёрдам беради, дейди олимлар.

Илмий тадқиқотчилар шуни таъкидлайдики,  Ер сайёраси ўзининг пайдо бўлган давридан буён совуб келмоқда. Бироқ ушбу жараённинг тезлиги ҳақидаги тасаввурлар сайёрамиз эволюцияси бўйича тушунчаларни ўзгартириб юбормоқда, чунки вулқонлар отилиши ва тиктоник плиталарнинг ҳаракатга келиши ҳам шунга боғлиқ экани айтилади.

Ядронинг совиши натижасида Ер фаол бўлмай қўяди ва Меркурий ёки Марсга ўхшаган  Қуёш тизимидаги қаттиқ сайёрага айланади, дейди олимлар.




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔119

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔254

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар