Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилБугун экологик муаммоларга қарши тезкорлик билан кураш олиб борилар экан, бунинг аниқ механизмларига эҳтиёж катта.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрь куни имзоланган «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида айни шу йўналишда бир қатор янгиликларни жорий этиш белгиланган. Жумладан, мазкур ҳужжат билан мамлакатимизда давлат экологик назоратини янада кучайтиришнинг аниқ йўналишлари белгилаб берилди.
Бу аввало экология соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган самарали механизмлар жорий этилаётгани билан аҳамиятлидир. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларга қарши курашишни янги даражага кўтариш мақсадида Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат экология қўмитаси томонидан «Экологик патруль» ишлаш тизими жорий этилмоқда. Айтиш жоизки, бу янги тизим соҳага оид қонун устуворлигини таъминлашда, керак бўлса халқимизнинг экологик маданиятли бўлишига хизмат қилишда муҳим ўрин тутади. Чунки йиллар давомида «табиат ўзи тозалайди» деган бефарқлик ва лоқайдлик кайфиятидан қутулишимизнинг бундан бошқа йўли йўқ. Айни тизим орқали ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизмати ва Миллий гвардиянинг патрулликка жалб этилган бўлинмаларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича ваколатлари кенгайтирилмоқда. «Экологик патруль» экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконьерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши самарали курашишда ҳам айни муддаодир.
Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида Экопатруль ҳудудий профилактика инспектори, патруль-пост хизмати, Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекция ходимларидан иборат қўшма гуруҳлар шакллантирилди. Бугун ўзаро ҳамкорлик ва амалий ишлар қай тартибда олиб борилмоқда?
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг топшириғига асосан Тошкент шаҳрининг 12 та туманида табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талаблари таъминланиши юзасидан 28-29 январь кунлари Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан рейд тадбирлари ўтказилди. Унда туманлардаги жами 62 та маҳаллада 314 та объект ўрганилди ва натижада 172 та соҳага оид қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Айтиш лозимки Тошкент шаҳрида тумандаги назорат инспекторлари ҳамда Экопатруль ходимлари иштирокида 89 та рейд ўтказилди. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 48 та огоҳлантириш хатлари берилди, 49 та ҳолат юзасидан 23,8 миллион сўм миқдорида маъмурий чоралар қўлланилди. Шунингдек, 9,9 миллион сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланди.
– Экологик рейд ўтказишдан мақсад Тошкент шаҳри ҳудудида чиқиндиларни ноқонуний ташлаш ҳолатларининг олдини олиш, бартараф этиш, ўсимликлар ва дарахтларга етказилаётган зарарни аниқлаш, профилактика тадбирларини ўтказишдир,
– дейди Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Фарҳод ДЕҲҚОНОВ. – Шунингдек, пойтахт ҳудудидан оқиб ўтувчи йирик очиқ сув ҳавзаларига ишлаб чиқариш ва бошқа турдаги чиқинди сувларни оқизиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда сувни муҳофаза қилишдан иборат бўлди. Ҳар бир туманда ишчи гуруҳлар ўз вазифасини бажарди ва қонун бузилиш ҳолатлари аниқланганда тегишли тартибда ҳужжатларни расмийлаштириб, ҳолатга чек қўйишга киришди.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов бошчилик қилган мазкур рейдларда Экология ва Экопатруль инспекторларига ҳудудларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар атрофлича тушунтирилди. «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талабларининг бажарилишини таъминлаш, шунингдек аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш борасида тарғибот ва ташвиқот ишлари ҳам олиб борилди, зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Рейд тадбирлари давомида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича 41 та, ўсимлик дунёсига зарар етказиш билан боғлиқ 6 та, атмосфера ҳавосини ифлослантириш бўйича 2 та ҳолатда жарима қўлланилди.
Таҳлилларга таянсак, мазкур жараёнда энг кўп қонунбузарлик чиқиндилар билан боғлиқ бўлиб, бу пойтахтимизда чиқиндиларни йиғиш, ташлаш, олиб чиқиб кетиш жараёнидаги муаммолар анча-мунча эканини кўрсатмоқда. Айниқса, қурилиш чиқиндиларининг тўпланиши, ими-жимида ташлаб кетилиши – энг катта муаммолардан. Чиндан ҳам бугун ҳар қадамда олиб борилаётган бунёдкорлик ва қурилиш ишлари ортидан экологияга сезиларли даражада зарар етмоқда. Чиқинди масаласи бир томонда бўлса, ўсимликлар, жумладан, дарахтларнинг ноқонуний кесилиши яна бир муаммодир. Шу боис ҳам назорат тадбирларида аниқланган қонунбузарликларга тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.
Мисол учун, Мирзо Улуғбек тумани Сайрам кўчаси 1а-уйнинг ён томонига белгиланмаган жойга қурилиш чиқиндиларини ташлаганлик ҳолати аниқланган ва фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Миробод туманидаги «Миробод» МФЙ 42-уй ёнига қурилиш чиқиндиларини ташлаганлик ҳолати учун фуқаро М.А.га нисбатан МЖТ кодекснинг тегишли моддаси билан баённома расмийлаштириб, жарима белгиланган. Шайхонтоҳур туманида эса ноқонуний дарахт кесилиш ҳолати аниқланиб, бунда ҳам тегишли тартибда чоралар кўрилди. Бу каби ҳолатлар афсуски бошқа туманларда ҳам учрамоқда.
Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳамда Экопатруль пойтахтнинг Учтепа тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорақамиш канали қирғоқбўйи ҳудудида назорат тадбирларини олиб борганда аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан айни пайтда зарар чоралар кўрилмоқда. Туманларда ўтказилган рейд натижасида жами 358 нафар санитар хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш ишчи ходимлари ҳамда 45 та махсус техникалар жалб қилиниб, ҳудудлардаги белгиланмаган жойга ноқонуний жойлаштирилган 325,8 тонна ҳар хил турдаги чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.
Дарҳақиқат, ўтган давр мобайнида Экология ва Экопатруль инспекторлари олиб борган текширувларда энг кўп аниқланган муаммо чиқиндилар билан боғлиқ бўлиб, бу эса муаммонинг ечими фақат қонунбузарликни аниқлаб, фуқароларни жаримага солишда эмаслигини кўрсатади.
Яъни бу билан чиқинди муаммоси ҳал бўлмайди. Шуни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида 800 дан ортиқ чиқинди қутиларини жойлаштириш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилган бўлиб, ўтган ойлар давомида пойтахтимизда 650 дан ортиқ ана шундай қутилари ўрнатилди.
Эслатиб ўтамиз, Экопатруль расмий сайтида ҳар бир вилоят ва туман учун «ишонч телефони» йўлга қўйилган. Фуқаролар табиатга зарар етказилаётган ҳамда қонунбузарликларга дуч келган тақдирда шу рақамларга телефон қилиши мумкин. Бу орқали Экопатруль хизматини чақирса бўлади.
Ноилахон АҲАДОВА,
«Оила ва табиат» мухбири
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилБоғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.
БатафсилБаъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.
Батафсил