Ошқовоқ уруғи ҳам ошқовоқнинг ўзи сингари севиб истеъмол қилинади. Ошқовоқ уруғи таркибида антиоксидантлар – каротиноидлар, токоферол, A, E, B, F, PP витаминлари, фойдали ёғ кислоталари, йод, кальций, калий, темир, магний, фосфор, рух, селен, глутамин ва линол кислоталари, шунингдек пектин тутади.
Рух ва фосфор бош мия ва қон томир тизими фаолиятини, ҳазм аъзолари ва ҳаракат таянч аппарати ҳолатини яхшилайди. Рух кўз касалликларида, соч тўкилишида, угри тошмаларида ва таъм билиш бузилганда фойдали микроэлемент ҳисобланади. Рух ошқовоқ уруғида жуда кўп бўлиб, калорияси даражаси 100 грамига 556 ккал ни ташкил этади.
Кўплаб фойдали хусусиятлари орасида ошқовоқ уруғининг терапевтик эффекти таъкидланиб, у қатор касалликлар ривожланишининг олдини олади. Холестерин миқдорини камайтириши хисобига юрак-қон томир касалликлари ишини яхшилайди, ҳужайралар янгиланишини тезлатиш орқали қариш жараёнини секинлатади.
Ошқовоқ уруғи айниқса эркаклар учун фойдали. Таркибидаги рух элементи эркаклар жинсий тизими ишини яхшилайди. Тестостерон гормони синтезини кучайтиришда ошқовоқ уруғидаги линол ва фолик кислоталари, тўйинган ёғ кислоталари ва Омега 3-6 муҳим роль ўйнайди.
Аёллар саломатлиги ва гўзаллигини сақлашда ошқовоқ уруғининг фойдаси беқиёсдир. Унинг таркибидаги витамин Е ажин тушишининг олдини олади, климактерик давр осон ўтишига ёрдам беради, белдаги оғриқни йўқотади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔21
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил