Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОдил Носиров Қашқадарёнинг Касби туманидан. У эсини таниганидан буён деҳқончилик билан шуғулланиб келади, хуллас суяги меҳнатда қотган. Қишин-ёзин томорқа ишлари билан банд оила ерни барака манбаи деб билади.
Саломатликнинг асоси меҳнатда, ҳаракатда эканини англайди. Фарзандларини ҳам доим меҳнат қилишга ундайди. Вақтни бекор ўтказмасликка, ердан унумли фойдаланишга чақиради. Шунданми, бу оилага қарашли томорқага боқсангиз, кўзингиз қувнайди, қишин-ёзин яшиллик уфуриб туради бу ерда.
Тадбиркор оила 8 сотих ерда деҳқончилик қилади. Бодом ва яна бир қанча мевали, манзарали дарахт уруғларини экиб, парваришлайди. Ҳар йили экишга тайёр минглаб кўчатлар бозорда сотилса, яна бир қисми маҳаллада яшилликни кўпайтириш учун экилади. Маҳалладаги эҳтиёжманд оилалар томорқасига экиш учун мевали дарахт кўчатларини бепул тарқатишни ҳам канда қилишмайди. Оила аъзоларининг айтишича, туманда турфа анвойи гул кўчатларига ҳам эҳтиёж юқори.
– Дарахт экиш, боғ яратиш каби хайрли анъаналар халқимиз қон-қонига сингиб кетган, – дейди Одил Носиров. – Томорқа бўладими, кўча ёки йўл бўйигами кўчат экишга, дарахт турларини кўпайтиришга, уларни асраб-авайлашга ҳаракат қиламан. Фарзандларим, қўшниларимга ҳам шуни ўргатаман.
Мўъжазгина томорқада доим иш қизғин. Уч сотих ерга иссиқхона ташкил этилиб, помидор, булғор қалампири, бақлажон кўчатлари етиштирилмоқда. Баҳор яқинлашиши билан аҳолида тайёр ундирилган кўчатларга талаб юқори бўлади. Эрта баҳорда ишбилармон томорқачимиз ниҳолларни қўшнилар, маҳалладошларига сотиб, яхшигина даромад ҳам олади. Бир қисмини ички бозорга чиқаради. Бу эса оила бюджетига қўшимча фойда келтиради. Шунинг даромадидан тўй қилишади, улов минишади.
Дарҳақиқат, бугун аҳолининг ерга бўлган муносабати тубдан ўзгармоқда. Буни касб фаолиятимиз давомида кўриб турибмиз. Бироқ томорқадан мутлақо фойдаланмаётган, шунчаки мулк сифатида ерга эгалик қилиб юрган оилалар ҳам йўқ эмас. Шу ўринда айтиш лозимки, ернинг ҳам уволи бор. Унинг бўш турган ҳар қаричидан қанча-қанча даромад олиш, ўзгаларга, ўзига фойда келтириш мумкин.
Сожида АЛЛАЁРОВА,
Ўзбекистон Экологик партияси
Қашқадарё вилоят кенгаши
матбуот хизмати
мутахассиси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил