Энг оддий ва фойдали усули – сабзини хомлигича ейиш керак. Шунда у танага осон сингади ва термик таъсирга учрамайди. Тўғри, қайнатилган ҳолда ҳам сабзини ейиш мумкин. Аммо бунда унинг 30-70 фоиз фойдали хусусиятлари йўқолади.
Сабзини шунингдек коктейл ҳолида ҳам истемол қилиш мумкин. Бунинг учун ўртача ўлчамдаги уч дона сабзи олиниб, шарбат чиқаргичдан ўтказилади. Бунда ўртача 150-300 мл. шарбат олиш мумкин. Сўнгра унга 1 ошқошиқ ўсимлик мойи, 1-2 та қайнатилган тухум оқи солиниб блендерда бир турдаги масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади (50-100 мл. сув қўшиш ҳам мумкин).
Тайёр бўлган коктейлни янги тайёрланган пайтда ичиш лозим. Тайёрлангандан кейин 10-15 дақиқадан сўнг ичилса кўзланган натижа олинмайди. Коктейлни 2 ҳафта давомида кунига икки маҳал 250 мл. дан, эрталаб ва уйқудан 4-6 соат олдин ичилади.
Сўнгра икки ҳафта дам олиниб яна қайтарилади. Айтиб ўтиш лозим, ортиқча ичилган сабзи шарбати ҳам ножўя таъсирларга олиб келиши мумкин: тиш эмали бузилади, кўриш ўткирлиги пасаяди, тана териси сарғаяди, ошқозон ости бези билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин. Шу сабабли сабзи шарбати ичиш давомида организм реакциясига эътибор қаратиш лозим.
Сабзининг фойдаси борасида эса унинг нафақат бўйни ўстиришни стимуллаши, балки организмдан ортиқча токсинларни хайдаб чиқариши, зарарли хилтлардан халос қилиши, ортиқча ёғ тўпланишининг олдини олиши, метаболизмни кучайтиришини таъкидлаш лозим. Кунига 5-10 та ўртача катталикдаги сабзидан икки ой давомида истеъмол қилинса, теридаги ҳар хил муаммолар йўқолади ва жигар тозаланади.
Сабзи ва унинг шарбати ҳомиладор аёллар ва ҳомила учун ҳам жуда фойдали. Айниқса, сабзи шарбати ичиш ва қуёшда етарлича бўлиш ҳомила скелет тизимининг шаклланиши учун зарур бўлган иккита асосий витамин: А ва D нинг етарлича синтезланишига шароит яратади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔21
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил