Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди
CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.
БатафсилЖанубий Корея халқи маданияти ўзига хос, кўп жиҳатлари бизнинг эл тутумларига ҳам ўхшашдир. Корейсларнинг нафақат одобу ахлоқи, одамийлиги, мулойимлиги, балки табиатга бўлган муносабати ва фарзандларига бераётгани экологик таълим-тарбияси эътирофга лойиқдир.
Корея Республикасида экологик таълим босқичи оддий болалар боғчасининг 4-5 йиллик гуруҳидаги болалар учун таълим дастурининг бир қисми сифатида жой олган. 3-5 ёшли болага табиий ресурслар чексиз эмаслигини, кейинги бир неча ўн йилликларда чучук сув захиралари қуриб кетиши мумкинлигини қандай тушунтириш мумкин? Энг муҳими, мурғак гўдакларга бу шунчаки китоблар ва фильмлардаги «ҳикоялар» эмас, балки у яшаши мумкин бўлган ва ёрдам бера оладиган дунё эканлигини қандай етказиш керак? Жанубий Кореяда айнан шу саволларга жавоб топиш учун махсус экологик таълим-тарбия тизими ишлаб чиқилган.
– «Ер касал бўлса – мен ҳам касал бўламан». Бу менинг беш ёшли ўғлим яқинда болалар боғчасидан олиб келган китобнинг номи. Бу оддий ном, аслида, узоқ ва жуда мураккаб сўзлар орқали тушунтириш мумкин бўлган ҳамма нарсани ўз ичига олади. Китоб бутунлай расмлардан иборат бўлиб, бола ундан ҳамма саволларига осон жавоб топа олади, – дейди узоқ йиллардан бери Корея Республикасида истиқомат қилувчи ҳамюртимиз Раъно Ашурова. – Экологик таълим курси 4-5 ёшли болалар гуруҳлари учун ишлаб чиқилган дастурнинг бир қисмидир. Менинг болаларим борадиган оддий болалар боғчасидан, «элитний» боғчаларгача – ҳаммасида бир хил қўлланилади мазкур дастур. Китобга иш дафтарчаси илова қилинган бўлиб, болалар унда расмлар бўяшади, стикерлар ёпиштирадилар ва саволларга жавоб берадилар. Барча машғулотлар дарс мазмунини яхшироқ эслаб қолиш ва тушунишга қаратилган.
Бу мамлакатда ўрмон бўйлаб машина ҳайдашда сигнални фақат охирги чора сифатида ишлатишади. Табиий жойларда мусиқани баланд қўйиш умуман тақиқланган, чунки шовқин ҳайвонлар ва қушларни қўрқитади. Ва умуман олганда, шовқин ҳам ифлосланишни келтириб чиқариши ва яқин атрофдагилар (ҳам одамлар, ҳам ҳайвонлар) учун ҳурматсизлик эканини яхши тушунишади корейслар.
Чиқиндиларни ташлашдан олдин, кейинчалик чиқиндиларни йўқ қилишни осонлаштириш учун уларни саралаймиз. Бир сўз билан айтганда, аввало атроф муҳитнинг ифлосланганлиги ва унинг қанчалик зарарли эканлиги, сўнгра табиатнинг мусаффолиги, уни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг ишимиз эканлиги китобда моҳирона тасвирлаб берилган. Бу нафақат болаларга, балки ота-оналарга ҳам қаратилган ишорадир.
Бу юртдаги экологик таълимнинг боғча босқичида чиқиндини идишларга тўғри ташлаш (қоғоз парчаси 2-5 йил давомида чириши ҳақидаги ҳикоя билан бирга, ёғоч таёқчалар), қишда уйда иситишни «тўлиқ ҳажмда» ёқиш ўрнига иссиқ кийим кийиш (Кореяда марказий иситиш тизими йўқ, ҳамма алоҳида газли қозондан фойдаланади, мос равишда табиий газни тежашади), иложи бўлса фақат машинада ҳаракатланиш ўрнига пиёда ёки велосипедда юриш, дарахтлар ва гуллар экиш, ёзда кондиционерни суиистеъмол қилмаслик ва электр энергиясини тежаш учун чироқларни ўчириш, исроф қилмаслик учун тишни юваётганда сувни ўчириш каби оддий илк кўникмалар шакллантирилади. Жанубий Кореяда болалар боғчаларида 2-3 ёшли кичкинтойлар ҳам китоб ўқийдилар ва битта дарахт бизга ва ҳайвонларга қанча «совғалар» бериши мумкинлиги ҳақида ҳикоя қила олади – бу ҳаво, озиқ-овқат ва сув бўлиши мумкин. Болалар тез-тез ихтисослаштирилган музейларга экскурсияга боришади. Ҳатто болалар чиқиндиларни утилизация қилиш жараёнлари билан бевосита танишишлари мумкин бўлган марказлар мавжуд.
Кичкинтойлар нафақат ўсимлик ва ҳайвонот боғларига, балки барча турдаги қишлоқ хўжалиги объектларига олиб борилади. Шундай қилиб, улар кузда картошка қазишга, баҳорда экишга борадилар. Албатта, қишлоқ болалари бундай экскурсияларга муҳтож эмас. Лекин шаҳарлик болалар сабзавот ва мевалар супермаркетдаги жавонларда ўсмаслигини билиши жуда фойдали.
Кичкинтойлар бу тушунтиришларнинг барчасидан ҳайрат туюшади. Шунинг учун бўлса керак, бундай курслар мактабгача ёшдаги болаларда болаликдан табиатга алоҳида ғамхўрлик билан қарашни шакллантириш учун махсус ўқитилади.
Кореяда мактабгача ёшдаги болаларни экологик тарбиялаш, бу ерда бир йилдан ортиқ вақт давомида олиб борилаётган давлат миқёсидаги ижтимоий дастурнинг бир қисмидир. Телевидениеда ўрнини тўлдириб бўлмайдиган табиий бойликлар борлиги ҳақида видеолавҳалар тинимсиз намойиш этилади.
Аслида экологик таълим-тарбия боланинг боғча ёшиданоқ сингдирилиши айнан бугун учун долзарб масала. Чунки ҳар биримиз келажакда фарзандларимиз яшайдиган дунёни яратамиз. Фарзандларимиз эса ўз зурриёдлари учун келажакни яратишади. Шундай экан, бола мурғаклигиданоқ ҳар қандай табиий бойликнинг, ресурсларнинг, ичимлик сув ва ўсимликларнинг абадий эмаслигини англаб улғайса, унинг атроф муҳитга бўлган муносабати ҳам фақатгина ғамхўрликдан иборат бўлади. Худдики бола ўз онасига ғамхўрлик қилганидек.
Демакки, ҳалиям кеч қолмаслик учун корейс халқи каби экологик таълимни гўдакликданоқ одамлар онгига сингдираётган давлатлардан ўрнак олиб, боғча ва мактабларда экологик таълим йўналишини йўлга қўйиш керак ва зарурдир.
Саида Рустам қизи
CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.
БатафсилЎз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.
БатафсилСир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.
Батафсил