Фикрбазм      Бош саҳифа

Мактаб яратган ҳофиз

Мусиқа халқ қалбининг ифодасидир. Ўтган асрлар мобайнида аждодларимизнинг тақдири қандай кечди, кўнглида қандай ҳис-туйғулар ҳукмрон бўлди, буларнинг бари мусиқий асарларда ўз аксини топган.

Мактаб  яратган ҳофиз

Одатда эл-юрт довруғини унинг ҳофизлари, шоирлари, олимлари дунёга таратади, деган гап бор. Ўзбекистон халқ ҳофизи Муҳаммаджон ака Каримов ана шундай ҳофизлардан бўлган. У тиниқ, кучли ва ниҳоятда жозибали овоз соҳиби эди. Унинг ижро услуби ўзига хос дардмандлик, юракдан жўшиб куйлаш, чуқур фалсафий мазмун, ҳар бир сўзини аниқ, дона-дона қилиб айтиш билан ажралиб турарди.

– Муҳаммаджон ака ўзига хос қўшиқчилик мактабини ярата олган ҳофиз, – деб эслайдилар отамиз Хайрулла Лутфуллаев. – Ўзбекистон халқ ҳофизи М.Каримов ўзининг манзур нафаси билан ижро этилган ажойиб, гўзал қўшиқлари орқали халқимиз қалбига йўл топа олган, серқирра, қайси йўсинда куйламасин халқнинг эъзоз, эътиборини қозонган санъаткор бўлиб, узоқ йиллар давомида элга хизмат қилиб келганлар. Такрорланмайдиган ижро услублари билан мумтоз қўшиқлар ихлосмандлари қалбидан чуқур жой олган.

Муҳаммаджон ака Каримовнинг биринчи устози – отаси Каримҳожи ака Раҳимов бўлиб, улар зиёли, илмли, фозил инсон бўлган. Муҳаммаджон ака танбур, дутор созларида қойилмақом чалишни илк бор оталаридан ўрганган экан. Уларнинг «Калонхона»даги уйларида ҳар ҳафта Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов, Ғулом қори ака, домла Ҳалим ака ва кўпгина эл таниган ҳофизлар, шоирлар, ижодкорлар йиғилишиб, гўзал суҳбатлар қуришар, соз чалиб, қўшиқлар айтишар эди.

Муҳаммаджон ака шу даврдаги Мулла Тўйчи аканинг уйларига бориб, кўп сабоқлар олган, кўпгина мумтоз қўшиқларни улардан ўрганган экан. Мулла Тўйчи аканинг Муҳаммаджон акага айтган бир гаплари бор эди:

«Ўғлим, сен санъатга қизиқибсан, унинг бир қоидаси бор, бу санъатнинг қоидаси шундоқки, санъаткор пок бўлиши керак, сўзининг устидан чиқиши керак, ана шунда санъатни қадрига етган бўлади. Шу билан бирга, шоирларнинг қадрига етган бўлади. Шоирларнинг ёзган ғазалларини тўла-тўкис маъноси билан мухлисларга етказиб бериши керак».

Устозларидан Хислат эшон билан ҳам «Новза» (Ҳозирги «Ғафур Ғулом» номли боғ) боғига кўп боришар экан. У ерда устозлар «Бедилхонлик» давра суҳбатлари қилишаркан. Хислат эшон ҳам уларнинг даврасида бўлар эканлар. Бир кун шундай давраларнинг бирида суҳбат охирида Хислат ёш шогирдлари Муҳаммаджонга қараб: «Болам, устозларингга сен ҳам бир қўшиқ айтиб бер», – деганларида Муҳаммаджон ака «Каримқулбеги» ашуласини айтиб тугатганидан сўнг, даврадаги устозлари Муҳаммаджон акани дуо қилишган экан. «Дуо билан эл кўкарар, ёмғир билан ер», деганларидек, устозлари Мулла Тўйчи ҳофиз, қолаверса Карим ҳожи оталарининг тарона ва қўшиқлари билан орзуси бир жаҳон бўлган юввош, қобил ўспирин элда «Муҳаммаджон ҳофиз» номи билан танилди.

Муҳаммаджон ака 1935 йилда меҳнат фаолиятини ва ижодий хизматларини Ўзбекистон Саноат кенгаши қошидаги ашула ва рақс ансамблида яккахон хонанда бўлиб бошлаган. Ҳофиз 1939 йилдан 1942 йилгача Хоразм вилоятидаги Чоржўй шаҳрида ўзбек театрида, сўнгра эса Мирзачўл шаҳар театрида ҳофиз ва актёр бўлиб ишлаган.

1942 йилда Тошкентга қайтиб, қисқа муддатли ҳарбий ўқишга кирган. Ўқишни тугатгач эса, урушга жўнаган – Россиянинг Пенза шаҳрида ва бошқа фронтларда фашист босқинчиларига қарши қўлига қурол олиб жангга кирган. Шундай жангларнинг бирида душман ўқидан жароҳат олиб, Ленинград шаҳрида (ҳозирги Санкт-Петербург шаҳри) госпиталида даволаниб, «Иккинчи жаҳон уруши ногирони» бўлиб, Тошкентга қайтган.

1944 йилдан Ўзбекистон радио қўмитасининг миллий мусиқа ансамблида хонанда сифатида фаолият юрита бошлаган, сўнгра 1960 йиллардан эса мақом ансамблида яккахон хонанда ва созанда бўлиб ишлаган. Кўп йиллар давомида Тошкентдаги ўқитувчилар маданият уйида ёш шогирдларга анъанавий мусиқа санъатидан ва мақом сирларидан сабоқ берган.

Муҳаммаджон Каримов 1992 йилда ўзбек миллий, мақом ва анъанавий мумтоз қўшиқ санъатидаги хизматлари учун «Ўзбекистон халқ хофизи» унвони билан тақдирланган. Унинг ижросидаги кўплаб миллий мақом қўшиқлари магнит тасмаларига ва видеотасвирларга туширилган, аудиорадиофондда юздан ортиқ классик, мақом қўшиқлари айни вақтда сақланиб келмоқда. «Ушшоқ», «Гиря», «Каримқулбеги», «Муножот», «Сегоҳ», «Тошкент йироғи», «Қайдасан», «Самарқанд ушшоғи», «Баёт I-II» ва бошқалар шулар жумласидандир.

Устоз хофиз, эл ардоғида, чуқур ҳурмат билан эъзозланган Ўзбекистон халқ ҳофизи Муҳаммаджон Каримов ўз номини умрининг охиригача оқлаган санъаткор. У инсоннинг тор чертишдаги ўз услубларини ҳеч қайси санъаткор қайтара олгани йўқ. Тор созидан ташқари дутор, ғижжак, танбур ва доира созларида созандаларга зарб, оралиқ пауза ва қочириқларни аниқ, лўнда қилиб кўрсатиб берар эди.

«Муҳаммаджон Каримов ҳар қандай суҳбат чоғида, оддий сўзлашувларда ҳам камтаринлик билан содда тилда сўзлашарди, – дея эслайдилар отамиз Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Лутфуллаев. – Мен уларни 60-йилларнинг бошларида ашулаларини тинглаганимда вужудимда қандайдир титроқ ва тўлқин сезганман. Сўнгги пайтларда ғижжак созида ёш бўлишига қарамай ширин нолаларни топа оладиган иқтидорли созанда Шавкатжон ва ўғиллари Солиҳжон устозга камарбаста бўлишган. Вафотларидан сўнг Солиҳжон Каримов ва Хайрулла Каримовлар устоз йўлини давом эттириб, элнинг дуосига мушарраф бўлишди. Афсус, Хайрулла Каримов 2014 йилнинг бош­ларида бу ёруғ дунёни жуда ёш тарк этди. Ҳозир устоз зурриёди Солиҳжон Каримов эл дуоси билан ота изидан бормоқда.

Муҳаммаджон ака 1979-1998 йиллар давомида ёз ойларида Тошкент вилоятидаги «Хумсон» сиҳатгоҳида ўз шогирдлари ва яқин биродарлари, маҳалла оқсоқоллари билан дам олишар эди. Шу вақтда ушбу сиҳатгоҳда дам олувчилар учун холис махсус концерт дастурларини ҳам ташкил этар эдилар. Бу концерт дастурларида кўпинча Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовлар ҳам иштирок этишар эди.

Навбатдаги шундай концертларнинг бирида 1998 йил 14 июль кунидаги дастур давоми Муҳаммаджон ака учун охиргиси бўлган…

Ҳаёт бўлганларида Ўзбекистон халқ ҳофизи Муҳаммаджон Каримов юз ёшдан ўтган бўларди. Халқ билан бирга яшаш, меҳнатсеварлик, камсуқумлик, оддийлик устознинг бир умрлик йўлдоши бўлган.

Асрлар давомида шаклланиб, сайқал топган, халқимиз маънавий ҳаётининг ажралмас қисмига айланган мумтоз ашулалар, уларнинг тарғиботчилари бўлмиш улуғ ҳофизларнинг ижоди эзгуликка қаратилгани туфайли ҳамиша эътиборга, эътирофга муносибдир. Устоз санъаткорларнинг ижодий меросини ўрганиб, уни янада кенг тарғиб этиш, ёш авлод қалбига сингдириш масъулиятли ва шарафли вазифа бўлиб қолаверади.

Нодирбек ХАЙРУЛЛАЕВ,

Санъат ва маданият институти ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

Мактаб  яратган ҳофиз

Мактаб яратган ҳофиз

🕔15:48, 21.01.2022 ✔507

Мусиқа халқ қалбининг ифодасидир. Ўтган асрлар мобайнида аждодларимизнинг тақдири қандай кечди, кўнглида қандай ҳис-туйғулар ҳукмрон бўлди, буларнинг бари мусиқий асарларда ўз аксини топган.

Батафсил
ИЛМДАН ЎЗГА НАЖОТ ЙЎҚ!

ИЛМДАН ЎЗГА НАЖОТ ЙЎҚ!

🕔15:06, 16.02.2018 ✔11105

«Фикрбазм» лойиҳасининг бу галги меҳмони Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов мухлислардан келган саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

Батафсил
«…ЎША ТЕАТРНИ ЁПИШ КЕРАК»

«…ЎША ТЕАТРНИ ЁПИШ КЕРАК»

🕔16:00, 12.10.2017 ✔11502

«Фикрбазм» лойиҳасининг бу галги меҳмони Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Халқаро Бобур мукофоти совриндори Муҳаммадали АБДУҚУНДУЗОВ мухлислар саволларига жавоб берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мактаб  яратган ҳофиз

    Мактаб яратган ҳофиз

    Мусиқа халқ қалбининг ифодасидир. Ўтган асрлар мобайнида аждодларимизнинг тақдири қандай кечди, кўнглида қандай ҳис-туйғулар ҳукмрон бўлди, буларнинг бари мусиқий асарларда ўз аксини топган.

    ✔ 507    🕔 15:48, 21.01.2022
  • ИЛМДАН ЎЗГА НАЖОТ ЙЎҚ!

    ИЛМДАН ЎЗГА НАЖОТ ЙЎҚ!

    «Фикрбазм» лойиҳасининг бу галги меҳмони Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов мухлислардан келган саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

    ✔ 11105    🕔 15:06, 16.02.2018
  • «…ЎША ТЕАТРНИ ЁПИШ КЕРАК»

    «…ЎША ТЕАТРНИ ЁПИШ КЕРАК»

    «Фикрбазм» лойиҳасининг бу галги меҳмони Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Халқаро Бобур мукофоти совриндори Муҳаммадали АБДУҚУНДУЗОВ мухлислар саволларига жавоб берди.

    ✔ 11502    🕔 16:00, 12.10.2017
  • «МЕНИНГ ТЕАТРДА ҚОЛГАН АРМОНЛАРИМ...»

    «МЕНИНГ ТЕАТРДА ҚОЛГАН АРМОНЛАРИМ...»

    «Фикрбазм» лойиҳасининг бу галги меҳмони — Ўзбекистон халқ артисти Мурод РАЖАБОВ муштарийлар саволларига жавоб берди.

     

    ✔ 11753    🕔 11:32, 15.06.2017
  • «ШУКУР БУРҲОН 50 ДА ЎЙНАГАН, МЕН 70 ДАН ЎТДИМ»

    «ШУКУР БУРҲОН 50 ДА ЎЙНАГАН, МЕН 70 ДАН ЎТДИМ»

    «Фикрбазм»нинг бу галги меҳмони Ўзбекистон халқ артисти Эркин КОМИЛОВ.

    ✔ 11571    🕔 10:17, 13.04.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар