Экоолам      Бош саҳифа

ЎСМИР СЕВГИСИ

Ундан чўчиманг, тўғри тушунтиринг

ЎСМИР СЕВГИСИ

— 16 ёшли ўғлим ўзи билан бир коллежда ўқийдиган қўшнимизнинг қизини ёқтириб қолган. Аввалига жиддий эътибор бермагандим. Қарасам, хонасига кириб олиб, тинмай телефонда пичирлаб гаплашади. Ҳозир телефон аппаратини олиб қўйганман. Энди қўшни қиз кўчага чиқадиган маҳални пойлаб, кўчага отланадиган одат чиқарган. Хаёли ҳам жойида эмас, қачон хонасига кирсам, севги-муҳаббат ҳақида ашула эшитиб ўтирган бўлади. Ҳали жуда ёш экани, аввал ўқиб, бирор касб-ҳунарнинг бошини тутиши кераклигини кўп тушунтиряпман. «Хўп, хўп!» дейди-да, лекин ҳеч нарса ўзгармайди. Қаттиқроқ туриб чора кўрсаммикан, деб ҳам ўйлаб қоламан баъзида.

Нодира ЮСУПОВА,

Тошкент шаҳри

— Ўғил болалар учун 13 — 16 ёш ўсмирлик даври деб белгиланган бўлса, 17 — 21 ёш ўспиринлик палласи ҳисобланади, — дейди «Афросиёб» психологик ёрдам маркази раҳбари, психотерапевт ­Зебинисо АҲМЕДОВА. — Ўсмирлик ва ўспиринлик даври нафақат касб танлаш учун мақбул ёш, балки шахс сифатида шаклланиб келаётган бола учун ўзлигини англаш, ўз қадр-қимматини билиш ва бошқалар билан муносабатда бўлиш тажрибасини эгаллаш даври ҳамдир. Ўсмирлик ёшида ким биландир сирлашиш, кимнидир ўзига энг яқин киши сифатида тан олиш истаги уйғонади. Бу нарсани фақат истак, деб аташ бироз нотўғри ҳам. Чунки у организмда гормонлар жўш урган ва унинг натижасида руҳиятда ҳам қатор ўзгаришлар юз берган даврда эҳтиёж сифатида намоён бўлади.

Ўтиш давридаги муҳаббатни бир инсоннинг бошқа бир инсонга ижобий муносабати асосида ёқиши ва ёқтириши, ўзаро мойилликни англатувчи ҳиссий ҳолат, дея изоҳлаш мумкин. Бу нарса психологияда аттракция деб аталади. Симпатия — ёқтиришдан тортиб, то севги каби чуқур эмоционал боғлиқлик ҳам аттракция асосида пайдо бўлади. Тадқиқотлар бу руҳий ҳолат аслида балоғат ёшидан олдинроқ — 9-10 ёшлар арафасида ривожланишини исботлаган.

Ўсмир ва ўспирин атрофида у ёқтирган ва уни ёқтирадиган одамлар бўлиши бола хулқ-атворига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Ўсмир ўзига ёқтирган кишиси назари билан қарайди ва ҳаракатларини назорат қилиб туришга, ёмон ва хунук одатлардан сақланишга интилади. У чиройли ва тоза кийиниш, ўзини рисоладагидек тутиш, ўқитувчилардан гап эшитиб уялмаслик учун яхши ўқиш, машғулотларга кеч қолмасликка ҳаракат қилади.

Ўсмирлар бир-бирига меҳр қўйганда кўпроқ шеригининг ташқи қиёфаси, интеллектуал имкониятлари, ижтимоий мавқеига аҳамият беради. Табиийки, тенгдошлари ҳам буни англаб, бошқаларга ёқиш учун ташқи қиёфасига кўпроқ урғу беришга, қарама-қарши жинс вакилининг эътиборини тортишга интилади. Кимгадир ёқишга ҳаракат қилиб, лекин ҳеч кимнинг эътиборини тортмасликни ўсмир жуда чуқур қайғу билан ўтказади.

 

Агар худди шу нарса бир неча бор такрорланса, у тенгдошлари даврасига қўшилмай, дўстларидан узоқлашиши, ташқи кўринишини ёмон кўриб қолиши мумкин. Бу эса унинг ўзига бўлган ишончини пасайтириб юборади. Асосий мезони ташқи белги ва афзалликлар эмас, балки инсоний фазилатлар бўлган севги ўсмирлик йилларининг охирида пайдо бўлади ва уни ҳақиқий муҳаббат сифатида баҳолаш мумкин.

Сир эмас, деярли барча ота-она ўқувчилик йилларида пайдо бўлган севгидан чўчийди, уни чеклашга ҳаракат қилади. Ҳатто қизлар учун тақиқлашни афзал кўради. Бир қанча қаттиқ чоралар қўллаб, бола руҳиятида оғир синиш ясалган ҳолатлар ҳам кам эмас. Ҳар бир ота-она тушуниши керакки, айнан шу беғубор, ҳеч бир манфаат кўзланмаган ҳиснинг борлиги ёшларни самимий, кучли, ўзгалар манфаати йўлида меҳнат қила оладиган инсон бўлишига ёрдам беради. Ўсмирнинг илк самимий туйғуларини топташ унинг руҳиятини синдиради. Ўзини бахтсиз, тушкун ва омадсиз ҳисоблашига олиб келади. Шу боис ўсмирликка хос кўнгил кечинмаларига қарши «қаттиқ чора кўриш» бола учун фақат зарар бўлади, холос.

Дилроз АБРАЕВА

ёзиб олди.

лаш тавсия этилади.




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔40

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔36

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 40    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 36    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 59    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 96    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар