Кичкинагина томорқасидан миллионлаб даромад олаётган инсонларни кўриб, «Қаловини топсанг, қор ҳам ёнади» деган халқ мақоли бежиз айтилмаганига ишонч ҳосил қилади одам.
Айниқса, қишда ҳам ҳовлисини яшнатиб қўйиб, яхшигина даромад олаётган ҳамюртларимиз сафи кенгаймоқда. Бу ҳам давлатимиз томонидан ишбилармон томорқачиларни қўллаб-қуватлашга, турли бюрократик, сунъий тўсиқларни бартараф этишга, имтиёзли кредитлар ажратишга қаратилаётган эътибор натижаси дейиш мумкин.
Наманган вилоятининг «Юқори Чўжа» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Зокиржон ҳожи Йигиталиевнинг исмини айтмасдан ҳам «гулчилик бўйича моҳир уста» десангиз, каттаю кичик бирдай танийди.
Зокиржон аканинг хонадонига кирганимизда юқоридаги сўзлар қанчалик ҳақиқатга яқинлигига яна бир бор амин бўлдик. Ҳожи ота турмуш ўртоғи Замирахон опа билан кўп йиллардан буён гулчилик билан шуғулланиб келишади. Ҳозир улар тўрт фарзанднинг ота-онаси, ўн бир набиранинг бобо-бувиси бўлишса-да, бир соат ҳам бекор ўтиришмайди. Томорқалари яшнаб туриши учун доим нимадир билан банд.
Мана шундай ҳалол меҳнат бу оиланинг тотувлиги, аҳил-иноқлигининг сири дейиш мумкин. Рўзғордаги хайр барака ҳам шунда, албатта. Ҳатто ота биз билан суҳбатлашиш жараёнида ҳам бекор турмадилар, тупроқ босиб қолган гул кўчатларини меҳр билан тозалаб турдилар.
Ҳозирда Зокиржон ҳожи яшаш хонадонининг олти сотихли ерида бешта катта-кичик иссиқхоналар ташкил этиб, юздан ортиқ гул кўчатлари етиштирмоқда. Шу билан бирга, ҳовлида мушмула (япон ўриги) ҳамда шамшод, магнолия, кўктерак, павловния каби мевали ва манзарали дарахт кўчатлари етиштириш йўлга қўйилган. Бу боғбон оила яқинда лавр япроғи кўчатини ҳам ҳудуд иқлим шароитига мослаштириш бўйича иш олиб бориб, катта ютуқларга эришгани қувонарлидир.
Тиниб-тинчимас қаҳрамонимиз оила аъзоларининг барчасини иш билан таъминлагани, меҳнатининг ортидан уйлар қуриб, тўйлар қилгани, замонавий автоуловларда юргани, шунинг баробарида, йилига 100-120 миллион соф даромад олишини камтарлик билан айтиб ўтдилар.
Биз отахон билан хайрлашиб кетар чоғимизда, тўрт мучаси соғ баъзи бақувват эркакларимизнинг «берсанг ейман, урсанг ўламан» қабилида йўл тутиши, томорқасини йил ўн икки ой «дам олдириб» қўйиб, ўзи эса идорама-идора моддий ёрдам, ишсизлик нафақаси сўраб юриши кўз олдимиздан ўтди.
Авазбек КАРИМОВ, Ўзбекистон Экологик партияси Норин тумани кенгаши раиси
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔11
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔134
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил