Хориж хабарлари      Бош саҳифа

ЖССТ: «Омикрон» штамми биз ўйлагандан ҳам кўра хавфлироқ бўлиши мумкин

Коронавируснинг «омикрон» штамми аниқланган мамлакатлар сони 77 тага етди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус кеча шу ҳақда баёнот берди. Унинг таъкидлашича, кўрсаткичлар бундан ҳам юқори бўлиши мумкин. Чунки янги мутация биз ўйлагандан кўра тезроқ суръатда тарқалмоқда.

ЖССТ:  «Омикрон»    штамми биз  ўйлагандан ҳам кўра хавфлироқ  бўлиши мумкин

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу ҳолат келгусида яна бир глобал муаммони келтириб чиқариши эҳтимоли юқори. Яъни ЖССТ касалланишлар сони кескин кўпайиши билан шифохоналарда ўрин-жойлар етмай қолишидан жиддий хавотирда.

– «Омикрон»ни фақат коронавирусга қарши вакциналар билангина тўхтатиб қололмаймиз, – дейди Т.Гебре­йесус. – Бошқа эҳтиёт чораларини ҳам кучайтиришимиз шарт. Жумладан, тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, бино ва хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш зарур.

Шунингдек, ЖССТ раҳбари ўз баёнотида «омикрон»нинг хавфли жиҳатлари ҳали етарлича ўрганилмагани ва баҳоланмаганини ҳам айтди.

Буни бошқа мутахассис ва экспертлар хулосалари ҳам тасдиқлайди. Масалан, «Moderna» компаниясининг бош тиббиёт мутахассиси Пол Буртоннинг айтишича, «омик­рон» ва «дельта» штаммлари бир вақтнинг ўзида юқиб, инсон танаси ҳужайраларига киргач, янги, янада хавфли вирус тури пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Унинг сўзларига кўра, «омикрон»ни коронавируснинг енгилроқ штамми, деб ўйлаш хатодир.

Жанубий Африка Республикасининг энг йирик провинцияларидан бири – Йоханнесбургда жойлашган Витватерсранда университети тадқиқотчиси Шабир Мадҳи ҳам шундай фикрда. Яъни «омикрон» ҳозир бизга маълум бўлганидан ҳам хавфлироқ бўлиши мумкин.

Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова эса жаҳон олимлари хулосасига таяниб, «дельта» билан касалланган ҳар бир бемор бу вирусни ўртача 0,8 кишига юқтириши эҳтимолини айтди. «Омикрон»га чалинганларда бу кўрсаткич 3-3,5 кишига етиши мумкин.

Бинобарин, хитойлик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижасида «омикрон» бронхларда «дельта»га қараганда 70 марта тезроқ кўпайиши аниқланди.

 




Ўхшаш мақолалар

Заводлардан чиқаётган  зарарли газлар Тожмаҳални емирмоқда

Заводлардан чиқаётган зарарли газлар Тожмаҳални емирмоқда

🕔10:53, 04.12.2025 ✔20

Бундан тўрт юз йил муқаддам Бобурийлар сулоласи вакили Шоҳ Жаҳон қурдирган бу обида, бироз муболаға билан айтганда, дунёда Ҳиндистоннинг ўзидан ҳам машҳурроқ. Ҳиндистонга борган саёҳатчи борки бу обиданинг чиройидан баҳраманд бўлмасдан қайтмайди.

Батафсил
Антарктидадаги музлик икки ойда деярли  ярмига қисқарди

Антарктидадаги музлик икки ойда деярли ярмига қисқарди

🕔15:40, 27.11.2025 ✔32

Антарктидадаги Гектория музлиги икки ой ичида қарийб 50 фоизга қисқарди. Бу замонавий тарихда қайд этилган энг тез чекиниш бўлди, деб ёзмоқда «Nature Geoscience» журнали янги тадқиқотга таяниб.

Батафсил
Дунё океанида  170 триллион пластик  бўлаклари сузиб юрибди

Дунё океанида 170 триллион пластик бўлаклари сузиб юрибди

🕔15:42, 13.11.2025 ✔34

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир дунё океанида 170 триллионга яқин пластик бўлаклари сузиб юрибди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар