Чироқларни ўчиринг, қоронғилик ҳам табиат неъматидир
Тунда осмонга боққанмисиз? Юлдузлар милтиллаб турган самода сокинлик, сирли гўзаллик ва абадий ҳайрат яширинган. Аммо бугун бу манзара тобора хира тортаётгандек.
БатафсилЯкунига етаётган «долзарб қирқ кунлик» чинакамига халқни бирлаштира олди ва умуммиллий ҳаракатга айланди. Дарахт экиш ва парваришлаш, юртимизнинг ҳар қарич тупроғини яшилликка буркашга нафақат Экопартия вакиллари, экология соҳаси ходимлари, туман шаҳар ҳокимликлари мутасаддилари, балки барча вазирлик, идоралар ва ташкилотлар ходимлари ҳамда фуқаролар ўз ҳиссасини қўшаётгани тақсинга лойиқ.
Президентимиз ташаббуси асосида илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи корхона ва ташкилотларда ҳам уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари бу борада ўз ташаббусини кўрсатмоқда. Жумладан, Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Андижон ва Асака туманлари ҳудудида ажратилган майдонларга ҳамда соҳа ташкилоти биносига туташ жойларга жами 700 тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, кўкаламзорлаштирилди. Қувонарлиси, экилган кўчатларнинг эртаси тайин. Яъни келгусида кўчатларни суғориш ва парваришлаш ташкилот ходимлари томонидан назоратга олинади.
Радиотелеузатиш станцияси ҳудудида мевазор яратилмоқда
Бугун ҳар биримиз замонавий алоқа воситаларининг у ёки бу туридан фойдаланамиз, масалан телевизор кўрамиз, радио тинглаймиз. Ҳеч бўлмаганда телефон орқали суҳбатлашамиз. Ана шу жараёнда сифатли алоқа билан таъминловчи «Ўзбектелеком» АК юртимиз бўйлаб оптик алоқа линияларини қуриш билан бир қаторда, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш ишларида ҳам иштирок этмоқда.
Сирдарё вилояти мутасадди ташкилот ва корхона ходимлари ҳамда раҳбарлари биргаликда Гулистон тумани «Янги ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Гулистон радиотелеузатиш станцияси ҳудудига 200 туп мевали дарахт кўчатларини ўтқазгани бунинг ёрқин мисолидир.
Бу ерда суғориш тизимида муаммолар йўқлиги боис мевали дарахтлар осон амал олади. Тагига ишлов бериб, вақтида оқлаб турилса кифоя, бир неча йилда ҳосилга кириши тайин.
Энг муҳими, маҳалла ҳудуди ҳам, станция ён-атрофи ҳам сўлим боғга айланиб, меваси ва соясидан барча бирдек баҳра олиши мумкин.
«Ёш алоқачи»да кенгаяётган боғлар
Ёз келиши билан болалар оромгоҳлар бағрига ошиқади. Болалар оромгоҳи сўлим ва баҳаво бўлишида дарахтларнинг, умуман, яшил оламнинг ўрни беқиёс. Бу албатта болалар саломатлиги учун жуда фойдали. Ана шуларни инобатга олган ҳолда Бухоро вилоятида жойлашган «Ёш алоқачи» оромгоҳи ҳудудига янги ниҳоллар экилиб, боғлари кенгайтирилмоқда. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда «Ўзбектелеком» АК Бухоро филиали ташаббуси билан оромгоҳга 540 туп мевали дарахт кўчати экилди. Гарчи Бухоронинг иқлими қуруқ ва ёзи иссиқ бўлишига қарамасдан ана шундай мевали дарахтларнинг ерга ўтқазилиши яхши албатта. Боиси дарахтлар ҳавога кўтариладиган чанг ва қум зарраларидан ҳам яхши ҳимоялайди.
Яхшиликка йўғрилган ниҳоллар
Мактабгача таълим ташкилотидан тортиб, олий таълим муассасаларигача – барча бирдек дарахт экиш акциясида қатнашмоқда. Энг муҳими, бўш турган ерларга ёш ниҳоллар қадалиб, келгусида улкан дарахт бўлишига умид боғланмоқда. Муҳаммад Хоразмий номидаги Қашқадарё ахборот технологиялари техникуми ҳудудида ҳам ана шундай эзгу мақсадлар билан дарахт экилди. Мутасаддилар ва экологияга бефарқ бўлмаган фаоллар, шунингдек техникум ходимлари ва ёшлар иштирокида 350 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари таълим даргоҳи атрофига экилди. Қувонарлиси, мазкур жараён дарахт экишда тажрибага эга мутахассислар назорати ва кўмаги остида ўтказилди. Бу эса ерни қанча чуқурликда қазиш, қайси турдаги кўчат тагига қанча миқдорда сув қуйиш кераклиги борасида саволларга ўрин қолдирмади. Кўчатлар тартиб ва эҳтиёткорлик билан, яхши ниятлар билан ерга қадалди.
Шамолга чидамли дарахтлар
Тошкент вилояти Бекабод тумани доимий шамоли билан танилган ҳудуд ҳисобланади. Юртимизнинг энг шамолли ҳудуди сифатида айнан Бекобод доим тилга олинади. Ана шундай мураккаб иқлимга эга туманда ҳам дарахт экишдек эзгу амаллар изчил давом этмоқда.
Гарчи ариқ, кўл ва каналларга эга бўлса-да, ёзи қурғоқчил келадиган мазкур туманда экиладиган ҳар бир дарахт шароитга мос бўлиши лозим.
Яъни кескин контенентал иқлимда яшай оладиган, шамолга ҳам, қурғоқчиликка ҳам чидамли кўчат танлаш муҳим ҳисобланади.
– Асосан қурғоқчиликка чидамли қайрағоч, шумтол каби дарахтлар экилмоқда, – дейди Бекобод тумани ўрмон хўжалиги директори Ғолиб Одилов. – Ҳимоя ўрмонзорларида эса кўпроқ қайрағоч экиш мақсадга мувофиқ. Иҳота дарахтзорларига тут, тол, терак кўчатларини ўтқазишни тавсия қилганмиз. Экиш жараёнида аввал ер қазилиб, ичига сув қуйилиб, сўнгра кўчат экилмоқда. Бу айнан куз мавсумида дарахт экиш тизимига мос равишда йўлга қўйилган.
Экилган кўчатлар кунора махсус сув ташиш йўли билан, баъзи жойларда эса насос орқали суғорилиши мўлжалланган. Экилган дарахтлар назорати ҳам режага мувофиқ хатлов орқали амалга оширилади.
Тунда осмонга боққанмисиз? Юлдузлар милтиллаб турган самода сокинлик, сирли гўзаллик ва абадий ҳайрат яширинган. Аммо бугун бу манзара тобора хира тортаётгандек.
БатафсилХалқаро олимлар жамоаси иқлим инқирози – бу шунчаки глобал чиқиндилар оқибати эмас, балки маълум бир шахсларнинг аниқ қарорлари натижаси эканини аниқлади.
БатафсилЯқинда халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қабул қилинган қарорга кўра, маҳалла, кўча, дала чети, йўл бўйларида, канал ва коллекторлар атрофида 10 миллион туп гужум экиш бўйича уч йиллик дастур қилинадиган бўлди. Бу ерларда тут ва жийда ҳам кўпайтирилади.
Батафсил