Саломатлик      Бош саҳифа

ТИШЛАР ҚИЙШИҚ БЎЛСА...

Айримлар тишининг қинғир-қийшиқлигидан, жағ суягининг бўртиб чиққанидан шикоят қилади.

ТИШЛАР ҚИЙШИҚ БЎЛСА...

Уни даволаш учун эса, тишга ўрнатиладиган металл симлардан фойдаланилади. Бу ўзи қандай касаллик ва нима учун металл симлар ёрдамида даволанади?

Тиш ва жағларнинг тўғри ўсишини стоматологиянинг ортодонтия бўлими ўрганади. Уларнинг нотўғри ривожланиши эса, жағ ва прикус аномалияси (юқори ва пастки жағнинг, икки қатор тишнинг бир-бирига тегиб туриш ҳолатининг бузилиши) дейилади.

Жағ ва прикус аномалияси пастки жағ бўғими касалликлари, бош оғриғи, нафас олишнинг қийинлашишига олиб келади ҳамда юзнинг умумий кўринишига таъсир қилади.

Жағ ва прикус аномалияси ёшликда нотўғри тишлаш, чайнаш оқибатида келиб чиқади. Бола туғилганида табиий ҳолатда унинг пастки жағи бироз орқароқда, устки жағи эса, бироз туртиб чиққан бўлади. Бундай жойлашиш бола туғилаётганда туғуруқ йўлларидан осон ўтишига ёрдам беради. Бола улғайиши давомида нотўғри сунъий овқатлантириш, оғиз бўшлиғи ўлчамига тўғри келмайдиган сўрғичлар таъсирида чайнаш мушаклари, жағ суяклари ҳамда тишлар ривожланиши бузилади, натижада жағ ва прикус аномалияси пайдо бўлади.

Шундай экан, ёш оналар болаларга сўрғич танлашда, унинг тишларини авайлашда эътиборли бўлиши шарт. Шунингдек, бармоғини сўриш, тилини тишлари орасида тутиб туриш, доим оғиз билан нафас олиш каби одатларнинг пайдо бўлишига ҳам йўл қўймаслик керак.

Жағ ва прикус аномалиясини оғиз бўшлиғига брекет (тишлар устидан ўрнатиладиган сим металл қоплама) қўйиш орқали даволаш мумкин. Уни ўрнатиш учун албатта, стоматолог текширувидан ўтиш шарт. Брекетдан шифокор тавсиясисиз фойдаланиш мумкин эмас.

Бундан чамаси йигирма йил илгари қийшиқ тишлар қатори тишларни олиб ташлаб тузатилган. Лекин тишлар камайгани ҳисобига лаблар ичкарига кириб, юзни хунук кўринишга келтириб қўйган, яна оғиз бўшлиғи касалликларини келтириб чиқарган.

Брекетларни 12 ёшдан бошлаб ўрнатиш мумкин. Уни стоматолог кўрсатмаси билан шифокор ортодонт ўрнатади. Кўпчилик прикус аномалиясини фақат ўсмирлик даврида даволаш мумкин, деб ўйлайди. Ундай эмас, бунинг учун ёшнинг аҳамияти йўқ.

12 ёшга тўлмаган болаларга брекет ўрнатиш мумкин эмас. Сабаби, тишининг доимий эмаль қавати шаклланмаган бўлади, яна бу ёшдаги болалар оғиз бўшлиғи тозалигига ҳар доим риоя қилмайди. Уларга брекет ўрнатилса, тишлар эмаль қаватининг емирилиши, кариес, милкларнинг яллиғланиши кабилар келиб чиқиши мумкин. Брекет ўрнатилгач, оғиз бўшлиғи тозалигига қатьий риоя қилиш талаб этилади.

Брекет шифокор белгилаган муддатда силжитиб турилади. Симлар ёрдамида ўрнатилган металл ёй тишларни аста-секин бир хил қилиб текислайди.

Брекетни тақиб юриш муддати жағ ёки прикус аномалияси даражасига боғлиқ. Енгил даража бўлса, кам, оғир даража бўлса, узоқ муддат тақилади. Ўртача даволаш муддати 1,5-2 йилни ташкил қилади. Нотўғри ташхис ва даволаш буни бир неча йилгача чўзиши мумкин.

Даволаниш муддати тугаб, шифокор брекетни ечгач, даволашни янада мустаҳкамлаш учун фиксатор (тишларни муайян ҳолатда маҳкамлаб қўядиган мослама) тақиб юрилади. Фиксатор брекет тақилган муддатдан икки баробар кўп вақт тақиб юрилади. Бу аномалия қайта такрорланишининг олдини олади. Фиксаторлар икки хил бўлиб, бирини шифокор ўрнатади ва у белгиланган муддатгача олинмайди. Иккинчисини эса беморнинг ўзи ухлаш олдидан қўйиб ётади.

Брекетни сунъий тишларга қўйиб бўлмайди. Уларнинг мустаҳкамлиги йўқолиб, тушиб кетиши мумкин. Агар оғиз бўшлиғи тозалигига риоя қилинса ҳамда қаттиқ маҳсулотларни истеъмол қилишдан сақланилса, брекет ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди.

Эркин ХУНОХУНОВ,

стоматолог




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔20

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔43

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔56

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 20    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 43    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 56    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 59    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 70    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар