Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»
Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.
БатафсилОхирги кунларда Германияда уйлар нархи осмон бўлиб кетаётганини эътиборга олсак, қўшнимни бемалол миллионер ёки миллиардер, дейиш мумкин.
У молиявий ишлар бўйича адвокат ва биз яшаётган уйнинг ҳам эгаси. Эшиги олдида турган турли-туман номдор машиналар эса, чўнтагининг оғирлигини кўрсатади.
Бошқанинг чўнтагидаги пулни санаш одатим йўғу, лекин шу бола менинг асабимни ўйнатаверади.
Тўрт боланинг отаси, ҳовлисидаги кўм-кўк сузиш ҳовузини ўзи тозалайди. Обрў деган нарса йўғ-а? «Эҳ, бундай тозаловчи чақириб, пулинг борлигини кўрсатмайсанми», дегим келади.
Ҳа, айтганча, эр ҳовуз тозалаб, газонларни кесаркан, хотини дам олади. Ялпайволи-иб, десам уят бўлар, эр жониворнинг ишлашини кузатиб ўтиради.
«Қўйсангчи, эй, ол анави эрни қўлидан газонкесадиганни ёки ҳовуз тозалайдиганни, чой дамла, бирор тансиқ, гўштлироқ овқат обке. Ўтирсин чойни ҳўплааб, эр топиш ҳозирги даврда осонми? «Тем более» пул топадиган эр. Сен хотинсан, жонинг 40 та бўлса, тозала ҳовузни, кес газонларни. Бизда ҳамма эри бор хотинлар шунақа қилади. Камига эрлик қилаётгани учун раҳмат ҳам айтади», дегим келди.
Кейин: «Майли, балки ҳовуз тозалашни ёқтирар», дедим.
Аммо анави куни ҳовлисига қарасам бир болача чиқинди қопларини ташиб юрибди. Синчиклаб қарадим: чиқинди қопларни миллионер эрнинг ўзи ахлат машинага олиб чиқяпти.
Эҳ, салобат деган нарсанг борми эй, девордим. Бизда масалан эркаклар бир чақа топмаса ҳам ўзига эп кўрмайди ахир ахлат қопи ёки челагини кўтариб юришни.
Немисларда туғилган кунида эшигига рақам илиб қўйиш одати бор экан. Бир кун қўшним дарвозасига: 40 рақами илинган. Туғилган кун эрникими хотининикими, билолмадик. Ўртача бир совға олиб эшик тақиллатдик. Суҳбат давомида «кимнинг туғилган куни ўзи, биз билолмадик», десак... нима дейди денг. Бунисига чидолмадим.
«Менинг хотиним ҳали ёш, мен эса қирққа кирдим, дейди.
Хотини «всего лишь» 2 ёшга кичик экан. Ёшмиш.
Бизникилар хотини 7-10 ёш кичик бўлса-да, 4 бола туққан бўлса, қариб қолди, янгисини олиш керак, одам зерикди, дейди.
Бу шунча пули билан 2 ёш кичик хотинини ёш деб ўтирибди.
Тунов куни қарасам: «Айфон 13 промакс» эмас, оддий телефон тутиб юрибди. Бизда уйинг бўлмасаям, про максинг бўлиши шарт, вей! Хуллас, яшашни билмас экан бу немис қўшним.
Мадина ЗАРИФ
Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.
Батафсил• Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.
БатафсилЕрда ҳисобдагидан бир неча млрд кўпроқ одам яшаётган бўлиши мумкин
Батафсил