Давр нафаси      Бош саҳифа

Асосий Қомусимиз – табиат ва жамият муносабатларини ҳам тартибга солиб туради

«Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар ­ умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир».

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 55-модда

Ҳуқуқий маданият деганда, жамиятнинг қонунчилик даражаси, мавжуд қонунлардан аҳолининг хабардорлиги ва  ҳуқуқ меъёрларига риоя қилиши, уларни бажармаган шахсларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлишини тушунамиз. Ҳар бир фуқаро, энг аввало, Конституцияни яхши билиши, ўзининг ҳуқуқи, бурчи ва мажбуриятларини тўла англаши ва уларни ҳаётда қўллай олиши лозим.

Ҳадемай Ўзбекистон Республикаси Конс­титуцияси қабул қилинганига 29 йил тўлади. Йиллар ўтган сари, биз ушбу тарихий ҳужжатнинг давлатимиз ва жамиятимиз, шунингдек, ҳар бир фуқаро ҳаётидаги тутган бебаҳо ўрни ва аҳамиятини теранроқ ҳис қилмоқдамиз.

Конституциямизда Ўзбекистон экологик тараққиёт стратегиясининг асосий қоидалари, экологик ва аҳолининг экологик хавфсизлигига доир талаблар ҳам белгиланган бўлиб, ушбу сиёсий-ҳуқуқий ҳужжат мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича энг муҳим ва асосий қоидаларни белгилаб беради.

Конституциявий меъёрларнинг экологик сиёсатни амалга оширишдаги ўрни ва аҳамия­ти беқиёс. Айнан Асосий Қомусимизда давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг экологик фаолиятини шакллантириш бўйича принциплари мустаҳкамланган, фуқароларнинг экологик бурчлари белгиланган, жамиятнинг экологик барқарор ривожланишининг устувор йўналишлари ўрнатилган.

Умумий конституциявий нормалар демократик-ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятини ташкил этишнинг асосий принципларини белгилашда, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашда, экологик ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда долзарб аҳамиятга эгадир.

Конституциямизнинг 10-бобида инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланган бўлиб, унда давлатнинг фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган (шу жумладан экологик) ҳуқуқларини кафолатлаши белгиланган. Бешинчи бўлимида эса давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг асосий қоидалари белгиланган бўлиб, ушбу нормалар экологик қонунчиликнинг шаклланиши ва шу соҳадаги давлат органларининг ташкил этилишида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Умумий конституциявий нормаларнинг аҳамияти яна шу билан белгиланадики, биринчидан, уларда экологик муносабатлар тўғридан-тўғри тартибга солинмаган, иккинчидан, ушбу нормалар экологик қонунчиликнинг шаклланиши ва ривожланишида муҳим аҳамиятга бўлган асосий қоидаларни белгилаб беради.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг махсус экологик нормалари тизими қуйидагича: фуқароларнинг экологик бурчи (50-модда); мулкдан фойдаланишнинг экологик талаблари (54-модда); давлат экологик сиёсатини амалга ошириш принципларини белгилаб берувчи нормалар (55-модда); маҳаллий ҳокимият органларининг экология соҳасидаги ваколатлари (100-модда).

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасига мувофиқ, фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар. Ушбу модданинг аҳамияти шундаки, унда биринчидан, фуқароларнинг экологик бурчи Конституция даражасида мустаҳкамланган; иккинчидан, атроф табиий муҳит тушунчасининг ҳуқуқий мазмунидан келиб чиқиб, Конституциянинг ушбу нормаси нафақат фуқароларнинг табиатни муҳофаза қилиш, балки табиий ресурс­лардан оқилона фойдаланиш мажбуриятини ҳам назарда тутади.

Қомусимизнинг 54-моддасига кўра, мулк­дор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.

Ушбу моддадан келиб чиқиб айтиш мумкинки, унда мулк ҳуқуқи, хусусан табиий ресурсларга нисбатан мулк ҳуқуқи мазмунини белгиловчи мулкдор ваколатлари тартибга солинган ҳамда бундай хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолияти атроф табиий муҳитга зарар етказмаслиги каби талаб мустаҳкамланган.

Давлат экологик сиёсатининг асослари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳам ўз аксини топган. Ушбу моддага кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

Айни вақтда экологик соҳадаги вазифаларнинг миқёси ва кўлами мамлакатимиз ҳамда минтақада экологик ҳолатни соғломлаштириш муаммоларини комплекс ҳал этишда давлат органлари, жамоат бирлашмалари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни талаб этади. Мана шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатнинг барқарор ривожланиши, экологик хавфсизлигига эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш ҳамда табиий ресурсларни сақлашга қаратилган дастурий мақсадлари билан жамият ҳаётида фаол иштирок этмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Конституциямизда белгилаб қўйилган нормаларнинг ҳаётга кенг жорий этилиши атроф муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, юртимизда экологик ҳолатни соғломлаштириш нафақат давлат ва жамиятнинг, балки ҳар бир фуқаронинг ҳам вазифаси эканлигини ҳуқуқий жиҳатдан эслатиб туради.

Камолиддин ЖУМАНИЁЗОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси

раиси ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

🕔16:41, 11.12.2025 ✔45

Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔135

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔117

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

    2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

    Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 45    🕔 16:41, 11.12.2025
  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 135    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 117    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 191    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 253    🕔 15:45, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар