Саломатлик      Бош саҳифа

ШИФО  УЛАШУВЧИ НАЪМАТАК

Наъматакнинг «тиканак дармон» деб аталиши бежиз эмас. Ҳеч бир ўсимлик ўзининг парҳезбоп, косметик ва даволовчи хусусияти билан наъматакка тенглашолмайди.

ШИФО  УЛАШУВЧИ НАЪМАТАК

Даволовчи хусусияти

Наъматак меваси таркибида организм учун зарур бўлган қанд, пектинлар, ошловчи моддалар, органик кислоталар мавжуд. Бу мева А, С, Е, К ва В гуруҳ дармондориларига, ликопин ва эфир мойларига бой. Таркибида қора смородинага қараганда 10 баробар, лимонга қараганда 50 баробар кўп аскорбинка кислотаси мавжуд. Шу боис наъматак дамламаси шамоллашни бартараф этувчи энг яхши ичимлик ҳисобланади. У соғлиқни умумий мустаҳкамлайди ва фаолликни оширади.

 Бундан ташқари, меваси таркибида кўплаб калий тузлари, темир, фосфор, кальций, магний бўлиб, у иммунитетни кўтаришга, организм курашувчанлигини оширишга хизмат қилади. Р ва К дармондорилари ҳужайраларнинг қайта тикланишини таъминлайди.

Наъматак моддалар алмашинувини меъёрлаштиришда ҳам тенгсиз. Пешоб ҳайдовчи ва терлатувчи хусусияти билан буйрак ишини яхшилайди. Тез-тез наъматак дамламасидан ичиб туриш, сафро ажралишини рағбатлантириб, жигар ва ошқозон-ичак трактини бир маромга туширади.

Энг яхши косметолог

Наъматак терини ташқи таъсирдан ҳимоялаш ва оқартириш хусусиятига эга. Мева экстракти тери гиперпигментациясида (терида туғма ёки ҳар хил касалликлардан кейин доғларнинг пайдо бўлиши) яхши наф беради.

Ёғи мураккаб таркибга эга: юмшатувчи ва яраларни тез битирувчи восита сифатида қадрланади. Шунинг учун ундан гигиеник лаб бўёғи, юз ва қўл кремлари ишлаб чиқаришда кенг фойдаланилади. Агар харид қилган кремингиз ўзида наъматак экстрактини сақласа, уни товон ёрилишига қарши восита сифатида ишлатишингиз мумкин. Шунингдек, тери куйиб ёки совуқ уриб, яллиғланиб, жароҳатланганда ҳам наъматак ёғи кор қилади.

Мевасининг мойи 15 турдан ортиқ ёғ кислоталарига, масалан, линол ва линоленга эга. Улар тери нурлар билан зарарланганда қўлланилади ва ҳимояловчи хусусиятини мустаҳкамлайди.

Таркибидаги С дармондориси оқсиллар синтезини фаоллаштиради. Бу эса терининг эластик ва таранглик хусусиятини оширади. Тўқ сариқ мевасининг экстракти антиоксидантларга (оксидланишни секинлаштирадиган ёки тўла тўхтатадиган моддалар бўлиб, улар барча тўқима ва ҳужайраларда ҳосил бўлади) бой. Е витамини косметологик воситаларга юмшатувчи хусусият беради.

Кимларга мумкин эмас?

Минг дардга даво бўлса-да, қон айланиши бузилган беморларга наъматак тавсия қилинмайди. Агар сизда артериал босим юқори бўлса, наъматак настойкасидан зинҳор фойдаланманг. Бундай воситадан гипотониклар (қон босими доим паст юрувчилар) фойдаланса, мақсадга мувофиқ. Узоқ муддат наъматак препаратларидан ичиш жигарга зарар. Бундан, ҳатто инфекциясиз юз берадиган сариқ касаллик ҳам ривожланиши мумкин. Юрак ички пардаларининг яллиғланиши — эндокардит билан оғриган беморлар ҳам наъматакли препаратларни шифокор маслаҳатисиз қабул қилмаслиги керак.

Дилроз АБРАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар