Картошка озиқ-овқат маҳсулоти сифатида турли кўринишда истеъмол қилинади. Иссиқ овқат ва салатларни бу сабзавотсиз тасаввур қилиш қийин.
Картошка оқсил, ёғ, углевод, органик кислота, турли дармондорилар, натрий, калий, магний, кальций, темир, фосфор, йод каби унсурларга бой. Қуйида ушбу сабзавотнинг ўн фойдали хусусиятини келтирамиз:
Картошка калийга бой бўлгани боис юрак ва буйрак касалликларидан азият чекаётган беморларга пешоб ҳайдовчи восита сифатида тавсия қилинади.
Картошка шарбати меъда шираси ошиб ёки камайиб кетиши билан боғлиқ гастритни даволайди.
Картошка шираси яллиғланишга қарши ажойиб воситадир.
Картошка суви жиғилдон қайнаши, кўнгил айнишини йўқотади.
Картошка қайнатилган сувнинг буғидан нафас олиш бурун бўшлиғи шамоллашида яхши наф беради.
Картошка сувини қаймоққа қориштириб, терининг сепкил тошган, биринчи даражали куйган соҳаларига суртиш орқали сепкилларни камайтириш, жароҳатни тез битириш мумкин.
Ёзда кўп учровчи товон қадоғини даволашда ҳам картошкага тенг келадигани йўқ. Бунинг учун қирғичдан ўтказилган картошкани товонга боғлаш кифоя.
Картошка гулидан тайёрланган дамлама артериал қон босимини пасайтиради.
Микроб ва замбуруғларга қарши курашувчи хусусияти билан тери касалликларидан азият чекувчиларга ёрдам беради.
Тўғри ичак чиқиши ва ташқи бавосилда ҳам қирғичдан ўтказилган картошка боғлаш тавсия этилади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил