Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси: Бухоро яшилликка бурканади

 Дарахт экиш – қадим замонлардан бошлаб инсон наздида энг эзгу амаллардан бири ҳисобланган ва энг бебаҳо истак-хоҳишларнинг рамзи бўлиб келган. Шунинг учун дарахт ҳамиша мифология, динлар, ҳунар ва турли элатлар адабиётида ҳам ҳурмат-эҳтиром билан тилга олинади. Барча миллат ва элатларнинг ижодиётида доим яшил бўлган дарахт абадий ҳаёт, янгиланиш тимсоли бўлиб келган.

«Яшил макон»  умуммиллий лойиҳаси:  Бухоро яшилликка  бурканади

 Дарахт экиш ҳақида динимизда ҳам алоҳида айтиб ўтилган. Жумладан Пайғамбаримиз: «Қиё­мат куни етиб келганида ҳам, агар сизлардан бирингизнинг қўлингизда бир ниҳол бўлса, уни экиш учун бирон бир фурсат мавжуд бўлса, уни экиши лозим бўлади», – дея умматларига мурожаат қилганликлари ҳадисларда келтирилган.

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Президентимиз томонидан юртимизнинг шаҳар ва туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга бағишланган видеоселектор йиғилишида 10 декабрга қадар дарахт экиш бў­йича «долзарб 40 кунлик» эълон қилинди. Шу мақсадда юртимизнинг барча ҳудудларида бу лойи­ҳа бўйича кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган.

Шунга кўра, экиш учун эколог-экспертлар томонидан тавсия этилган дарахт кўчатларининг қайси турлари қай бир ҳудудга мос келиши олимлар хулосаси асосида ҳар бир шаҳар ва туманнинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда танланади. Шунинг­дек, яшил макон учун танланган жой тупроғи ҳам мутахассислар иштирокида кўриб чиқилади. Шундан кейингина ишга киришилади.

Бухоро вилоятида жорий йилнинг ноябрь ойида ҳамда келгуси йил баҳор мавсумида тут, павлония, мевали ва манзарали дарахтлар, шунингдек тез ўсувчи ва бошқа кўчатлар экилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, йил якунига қадар шаҳарлар ва туман марказларида мевали дарахтлардан ёнғоқ ҳамда сувсизликка чидамли манзарали дарахтлар ва бута кўчатлари экиш вазифаси қўйилган.

Юртимизнинг барча ҳудудларида бу лойиҳа бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу савобли ишга ҳар бир ташкилот, ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши кераклиги таъкидланди. Бухоро вилояти масъуллари ҳам бу ишга катта масъулият билан ёндашиб, лойиҳа бўйича ишлар аллақачон бошлаб юборилган.

Бухорода 15 миллион туп ниҳол

Бухоро вилоятида «долзарб 40 кунлик»да 15 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экиш мақсад қилинган. Аммо бухороликлар бу рақамлардан 2-3 баробар кўпроқ дарахт экишни ният қилишган.

Шу ўринда оддий савол туғилиши мумкин: муайян квота тариқасида белгиланган 15 миллион дона кўчат «долзарб 40 кунлик»да экиб бўлинадими? Йўқ, ундай эмас. Бу жараён келаси йил баҳорида ҳам олимлару, уста боғбонлар тавсия этган муддатларда изчил давом эттирилади.

Мақсад – жимжимадор рақамлар ортидан қувиб, сохта маълумотлар тақдим этишдан иборат бўлмаслиги керак. Муддао – ҳақиқатдан, келажакда яйраб-яшнаб турадиган яшил маконлар барпо этиш.

Зотан, бугунги экилган ниҳоллар – эртанги тоза ҳаво, табиий, қулай экотизим демакдир.

Когон – дарахтларга  кон манзил бўлади

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов Бухоро вилоятида «долзарб 40 кунлик» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларда бевосита иштирок этмоқда. Кўчат экиш, яшил ҳудудлар яратиш ишларига ишчи-ходимлар, маҳалла аҳли билан елкама-елка туриб ҳисса қўшмоқда.

Экопартия раҳбари шаҳар ҳокимлиги, кенг жамоатчилик ҳамроҳлигида Бобур маҳалласидаги кўп қаватли турар-жой бинолари жойлашган ҳудудга иқлим шароитига мос келадиган тут, садақайрағоч, гилос каби дарахт кўчатларини экишга бош-қош бўлиб, шу ернинг ўзида масъулларга янги экилган дарахтларни парваришлаш, агротехник тадбирлар, суғоришга оид тавсиялар берилди.

Бобомерос анъана

Ғиждувон туманида ҳам кўчат экиш жараёнлари қизғин кечмоқда. Партия раҳбари туман ҳокими Ш.Ашуров билан Жогари маҳалласида дарахт экиш акциясида иштирок этди. Лойиҳа доирасида кўчат экиш ишлари Вобкент тумани ва вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.

– Халқимизда яхши ният билан кўчат ўтқазиш қадимдан яхши анъанага айланган. Айнан ушбу дарахт экиш анъанаси ғиждувонликларнинг минг йиллик тутумларида акс этган бобомерос турмуш тарзи, десак хато бўлмайди. Бу анъанани ҳар бир фарзанд ўз оиласида катталардан, ота-бобосидан кўриб ўрганиб боради. Шу кунларда бутун мамлакат бўйлаб ўтказилаётган «долзарб 40 кунлик»да Ғиждувон туманида 80 мингдан зиёд дарахт кўчатлари экилди, – деди Ғиждувон тумани ҳокими Ш.Ашуров.

Дарҳақиқат бугун ерга қадалган ҳар бир кўчат эртанги туғилажак авлодлар саломатлигини, экологик хафвсизлигини таъминлаш дегани. Айниқса, Ғиждувон сингари кескин-континентал чўл иқлимига эга бўлган ҳудуд учун яшил маконларнинг кўпайиши жудаям фойдали ҳисобланади.

Вобкентда иш қизғин

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси ­Нарзулло Обломуродовнинг Бухоро заминида галдаги манзили Вобкент тумани бўлди. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мазкур туманда ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Экопартия раҳбари Вобкент туман ҳокими Ф.Умаров, сектор раҳбарлари ҳамда партия фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида туманнинг 3-сектори ҳудудидаги кўп хонадонли турар жой бинолари қад ростлаган ҳудудда дарахт кўчатларини экиш тадбирида иштирок этди.

Туман тиббиёт бирлашмаси ҳовлиси ҳам эндиликда яшилликка бурканади. Бу ерда экиладиган дарахтларнинг инсон саломатлигига фойдали бўлиши, ҳавони чанг ва ғуборлардан тозалашига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ана шундай сараланган навдаги манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш жараёнида барча бирдек фаол қатнашди.

Кўчат ўтқазиш жараёнларида иштирок этаётган мутахассислар ҳар бир кўчат ва унинг ўсиш жараёнини пухта ўрганмоқда. Экопартия раҳбари ўз тажрибасидан келиб чиқиб, замон талабларига мос келадиган кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, бунинг учун маҳаллий шароитга мос келадиган ва қуруқ иқлим шароитларида бемалол ўса оладиган, ниҳоллигидан шакл бериб парваришланган манзарали дарахт кўчатларини етиштириш, бунинг учун юқори деҳқончилик маданияти ва имкониятига эга бўлган манзарали кўчатзорлар тармоғини кенгайтириш, инновацион ғоялар ва илғор тажрибалар асосида етиштирилган манзарали дарахт-бута кўчатлари миқдорини ва сифатини ошириш лозимлиги ҳақида ўз тавсияларини бериб ўтди.

Қадим тутлар яна қайтади

Бухоро туманида ҳам дарахт экиш ишлари қизғин кечмоқда. Экопартия раҳбари Нарзулло Обломуродов, вилоят прокурори Махмуд Истамов, туман ҳокими Хайрилло Жўраев ва сектор раҳбарлари ҳам манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазиш ишларида иштирок этишди.

Ушбу ҳудудда ипак қурти учун мўлжалланган тутзорлар барпо қилиш мақсадида тут кўчатлари экилмоқда. Бу нафақат атроф муҳит мусаффолиги учун, балки иқтисодий қиймати юқори бўлган пиллачилик соҳаси ривожи учун улкан аҳамиятга эга. Тут кўчатлари ўқазиш ишлари хориж тажрибаси асосида амалга оширилаётгани ҳамда уларнинг барчаси униб-ўсиб кетиши, мутахассисларнинг доимий назоратида бўлиши айниқса, эътиборга моликдир. Экиш жараёни ҳам тўлиқ илмий асосларга кўра амалга оширилмоқда.

Албатта, бу каби мамлакат миқёсидаги улкан лойиҳалар кўп ўтмай натижасини кўрсата бошлайди ва узоқ йиллар давомида ўз неъматидан одамларни баҳраманд этади.

Айни пайтда бундай ҳамжиҳатликка тарғиб этадиган тадбирлар ёшларнинг атроф муҳит барқарорлигини таъминлашда фаоллигини ва масъулиятини янада оширади, маҳалла ҳудудларини, аҳоли турар-жойлари атрофини бундан-да кўркам кўринишга келишига хизмат қилади.

Истироҳат боғлари бизга нима беради?

Истироҳат боғлари ҳар бир киши табиат қўйнида ўз вақтини завқ билан ўтказадиган муҳим жамоат жойи ҳисобланади. Айниқса, бундай боғ шинам, дарахтларга ва яшилликка бой бўлса. Турли хил аттиракцион-у арғимчоқлардан ҳоли фақат яшил табиат, ўт-ўланлар, гулу райҳонларга тўла боғда бирпас дам олишга нима етсин...

Шофиркон туманининг Хожа Ориф маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги истироҳат боғида ҳам «Яшил макон» лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Экопартия раҳбари бу ҳудудда ҳам бўлиб ниҳол экиш ишларида иштирок этди. Жами майдони уч гектардан иборат бўлган ушбу истироҳат боғига туман фаоллари томонидан «Жамоатчилик истироҳат боғи» деб ном берилди.

Эзгу ишлар давом этади

Сув тақчил бўлган Бухоро заминида бир туп кўчатни кўкартириш осон кечмайди. Айни вақтда мана шундай иқлимга эга бўлган давлатларнинг суғориш борасидаги тажрибасидан унумли фойдаланилмоқда. Экилаётган миллионлаб ниҳолларнинг аввалги йиллардагидек нобуд бўлмаслигини таъминлаш учун тажрибали боғбонлар, олимлар ва экологлар ҳамкорликда зарур тавсияларни беришмоқда. Ўйлаймизки, Бухородаги ло­йиҳа масъуллари бу жиҳатга ҳам албатта эътибор қаратишади. Чунки ниҳол ўсиши, улкан, азим дарахтга айланиши учун авваламбор, сув катта аҳамият касб этади.

– Мутахассислар томонидан Ўзбекис­тон ҳудудларида экиш учун 27 турдаги дарахт кўчатлари таклиф этилмоқда. Жумладан, каштан, оққайин, эман, япон сафораси, шумтол, қайрағоч, павловния, терак, акация, чинор, тут, жийда, ёнғоқ, беҳи, узум, Қрим қарағайи ва виргин арчаси бизнинг минтақамиз учун мосдир, – дейди Бухоро давлат университети доценти, эколог Шамеддин Пардаев. – Вилоятимизда ҳам айнан иқлим шароитлари ҳисобга олинган ҳолда кўчат экиш ишлари мутахассислар билан бамаслаҳат амалга оширилмоқда. Кўчат танлашда ҳар бир вилоятнинг иқлими ва тупроқ таркиби инобатга олинади. Қайси ниҳол қандай шароитда униб кетишига жиддий эътибор қаратилади.

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида изчил давом этмоқда.

Жаҳонгир ШАРИПОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Бухоро вилояти кенгаши раиси ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Эътибордан четда қолаётган  «ётоқ туман»  муаммоси

Эътибордан четда қолаётган «ётоқ туман» муаммоси

🕔16:35, 02.05.2024 ✔19

Катта шаҳарларимиз, айниқса, пойтахтда ҳаво ифлосланиши энг долзарб муаммога айлангани сир эмас. Атмосфера ифлосланишига 53 фоиз ҳолатда автомобиллардан чиқадиган зарарли тутунлар сабаб бўлмоқда. Кўчаларда юзага келадиган тирбандлик эса транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли ташламалар миқдорини янада оширади.

Батафсил
Электр энергияси ва  табиий газ қимматламоқда,  ижтимоий норма халққа  қандай ёрдам бўлади?

Электр энергияси ва табиий газ қимматламоқда, ижтимоий норма халққа қандай ёрдам бўлади?

🕔20:38, 19.04.2024 ✔39

Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тўловлар миқдори оширилади, кўп ишлатган кўпроқ тўлайди. Яъни, энергетика соҳасида «ижтимоий норма» жорий этилди. Буни қандай тушуниш керак?

Батафсил
Экологик стикерлар бизни  ҳаво ифлосланишидан қутқара  оладими?

Экологик стикерлар бизни ҳаво ифлосланишидан қутқара оладими?

🕔22:10, 12.04.2024 ✔42

1 июндан бошлаб Ўзбекистонда «Экологик транспорт» тизими босқичма-босқич жорий этила бошлайди. Бунинг учун шаҳарлар экоҳудудларга бўлинади ва автомобилларга экологик стикерлар берилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар