Агар сиз терингиз соғлом ва силлиқ бўлишини ҳоҳласангиз, лимонни меъёрида доимо истеъмол қилиб юринг. Лимон терини силлиқлаштиради, доғларни кеткизади ва ушбу цитрус мева шарбатидан юз учун фойдали енгил тоник тайёрласа ҳам бўлади. Агар чандиқларга узоқ муддат мунтазам равишда лимон шарбати суриб турилса, улар унча кўзга ташланмайдиган ҳолатга келади.
Ҳуснбузарга қарши курашиб чарчаган бўлсангиз ҳам лимон шарбатидан фойдаланиб, тошма изларидан ва янги тошмалар чиқишидан фориғ бўлиш мумкин. Унинг шарбатини таомга қўшиш, пўстининг қайнатмасини ичиш орқали қон томирлардаги токсинлар миқдорини камайтириш ва тери ҳужайраларини тозалаш мумкин.
Агарда тоза лимон шарбати ҳар куни маълум бир миқдорда ичиб турилса, тананинг сезгир тўқималарини заҳарли кимёвий моддалар таъсиридан муҳофаза қилади. Ҳужайраларни хавфли ўсимтага айлантирадиган заҳарланишдан сақлайди.
Япониянинг цитрус мевалари шарбатининг инсон организмига таъсирини ўрганувчи марказида доктор Йошио Като бошчилигида махсус тадқиқотлар ўтказилган. Доктор Като лимон шарбатини, албатта, овқатланишдан олдин ёки овқатланишга киришилган пайтда икки ош қошиқдан истеъмол қилиш самарали эканлигини айтади. Докторнинг фикрича, лимон шарбати янги сиқилган, яъни тоза бўлиши керак. У лимон шарбатини, айниқса, дудланган, консерваланган ёки тузланган озиқ-овқатларни тановул қилишдан олдин ичишни тавсия этади. Сабаби, бундай таомларда канцероген моддалар кўп миқдорда мавжуд бўлиши мумкин.
Лимон инсон вужудидаги кўплаб касалликларнинг олдини олади. Айниқса, иммунитетни кўтаришда беминнат ёрдамчидир. У нафақат шамоллашга қарши, бактерияларга қирон келтирувчи, оғриқни қолдирувчи, қолаверса пешоб ҳайдовчи, ўт ҳайдовчи, қонни кўпайтирувчи, асабни тинчлантирувчи хусусиятларга ҳам эгадир.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил