Табиат      Бош саҳифа

Флора оламида яна бир ўсимлик тури кашф қилинди

Табиат биз билган ва билмаган сир-синоатларга бой. Инсоният ҳамиша борлиқни англашга, ер юзидаги жамики ҳайвонот ва ўсимлик олами ҳақида билимларга эга бўлишга интилади. Ҳар бир ўсимлик ва ҳайвон турини йиллар давомида тадқиқ этади.

Флора оламида  яна бир ўсимлик тури  кашф қилинди

Шунда ҳам ҳали ўрганилмаган, кашф қилинмаган она замин мўжизалари бисёр. Бугун юртимиз тадқиқотчилари ҳам ана шундай кашфиётларга интилиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Ботаника институти олимлари томонидан дуккакдошлар (Фабаcеае Линдл.) оиласи тангаўт (Hedysarum linnaeus) туркумига мансуб янги ўсимлик тури кашф қилингани бунинг исботи.

Маълумки, тангаўт дуккакдошлар оиласининг энг йирик авлодларидан бири ҳисобланади. Унинг 160 дан ортиқ тури дунё бўйлаб тарқалган, асосан Евроосиё, Шимолий Aфрика ва Шимолий Aмерикада ўсади. Марказий Осиё бу ўсимликнинг хилма-хил турлари мавжудлиги билан ажралиб турадиган ҳудуд сифатида тан олинган. Тангаўтнинг (Hedysarum) аниқланган турларининг ярмидан кўпи Марказий Осиёда учрайди. Ўтган асрда ҳам мазкур ўсимликнинг ўндан ортиқ янги турлари ботаник тадқиқотлар давомида аниқланган.

Хўш, мазкур ўсимликнинг янги тури қандай аниқланди? Бу ҳақда Ботаника институти Молекуляр филогения ва биогеографияси лабораторияси кичик илмий ходими Ином Жўрамуродов қуйидагиларни гапириб берди:

– Ушбу тур дастлаб институт катта илмий ходимлари Наталия Бешко, Орзимат Тургинов, Aзизбек Маҳмудовлар томонидан 2019 йилги Боботоғ тизмаси флорасини ўрганиш давомида терилган, – дейди Ином Жўрамуродов. – Одатда дала тадқиқотлари давомида ўсимликлардан намуналар олиниб, гербарийлар қилинади. Сўнг Ботаника институти лабораториясида ҳар бир гербарийнинг қайси тур эканлигини аниқлаш жараёни кетади. Терилган гербарийлар орасида ушбу намуна бошқа мавжуд турларга ўхшамагани боис жиддий қизиқишга сабаб бўлди. Кейинчалик 2020-2021 йилда айнан шу турни ўрганишга қаратилган дала тадқиқотларини ўтказдик. Топилган янги турдан ядро ва хлоропласт генларини ажратдик. Солиштирма морфологик ва молекуляр тадқиқотлар шуни кўрсатдики, янги топилма ҳеч қандай маълум таксонларга тегишли эмас. Шунинг учун биз ушбу топилмани янги тур сифатида тақдим этдик.

И.Жўрамуродов илмий тадқиқоти айнан ушбу туркумнинг систематикаси, филогенияси ва биогеографияси бўйича бўлганлиги боис унинг янги тур эканлигини аниқлашга мувоффақ бўлганлиги, тадқиқотлар жараёнида мазкур тур тўлалигича ўрганилганлигини таъкидлади. Қизиғи шундаки, ўсимлик чорва моллари томонидан истеъмол қилинар экан. Бироқ унинг доривор хусусиятлари ҳақида ҳали маълумот йўқ. Бунинг учун ўсимликнинг кимёвий таркибини ўрганиш лозим. Aммо янги турнинг ботаник тавсифи, экологияси, географияси ва бошқа шу каби хусусиятлари тадқиқотлар давомида ўрганилган.

Кўп йиллик ўсимликнинг бўйи 25-40 см.ни ташкил қилади. Май ойида гуллайди, май ойининг охири – июнь ойининг бошигача мева беради. Икки йил давомидаги кузатишларимиз асосида бу турнинг тор тарқалиш майдони борлиги, фақатгина жануби-шарқда жойлашган Боботоғ тизмасида ўсишини аниқладик.

Aслида дунёда ҳар йили юзлаб янги ўсимлик турлари аниқланади. Бу эса ана шу кашфиётларнинг бири холос. Бироқ айнан юртимиз илмий тадқиқотчилари томонидан кашф этилганлиги, бу соҳада изланишлар давом этаётганлигидан далолатдир.

 

Ноилахон AҲAДОВA,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔17

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 17    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар