Саломатлик      Бош саҳифа

Қизилчанинг фойдали Хусусиятлари

Ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида қизилча (қизил лавлаги)нинг фойдали хусусиятларига баҳо бераркан, «у жигар ва талоқдаги зарарли тиқинларни очувчи, буйрак ва қовуқ касалликларида ҳамда бавосирда шифо бергувчидир» дея ёзади.

Қизилчанинг фойдали  Хусусиятлари

Улуғ ҳакимнинг таъкидлашича, қизилча барги бўғим оғриғи ва яра-чақаларни даволашда ишлатилади, сиқиб олинган суви сочдаги қазғоқни кетказади, юздаги ҳуснбузарни даволайди, сепкилни йўқотади.

Ўзига хос таъмга эга бўлган лавлаги организм учун жуда фойдалидир. Витамин танқислиги, камқонлик, қабзият ва бошқа яна бир қанча безовталикларга лавлаги орқали дармон топишингиз мумкин. Лавлагида турли витаминлар, минерал моддалар, кўплиги учун ҳам унинг шифобахш хусусияти талайгина. Қизил лавлаги халқ табобатида кенг қўлланилади. Танага қувват бағишлайди, овқат ҳазмини ва модда алмашинувини яхшилайди.

Қизил лавлагида C витамини, мис ва фосфор кўп бўлиб организмдаги токсинлар билан курашади. Илдизмева барглари эса А витаминига жуда ҳам бой.

Ошқозонида кислоталилиги кўп бўлганлар ёки меъдаси заифларга лавлаги тавсия этилмайди. Семиришдан қийналаётганларга бўлса лавлаги кони фойда. Лавлаги нафақат буйракларни, балки жигар ва қонни ҳам тозалайди. Лавлаги таркибида B9 витамини мавжудлиги боис у юрак касалликларининг олдини олади. Гемоглобин ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, натижада анемия, лейкемия каби касалликларни даволашда яхши фойда бериш билан бирга, лавлаги ёшартирувчи хусусиятга ҳам эга. Чунки унда фолий кислотаси кўп, фолий эса янги ҳужайралар пайдо бўлишига ёрдам беради.

Лавлаги пектин моддасига ҳам бой. Шу сабабли оғир металлардан радиоактив заҳарланишнинг олдини олади, пектин моддалари шунингдек, организмдан холес­теринни чиқариб юбориш ва ичакдаги зарарли микроорганизмларнинг кўпайишини сусайтиради. Таркибида темир ва мис кўп бўлгани учун қон ҳосил қилиш ҳусусияти ҳам мавжуд. Пектин моддаси ҳисобига лавлаги қабзиятга даво бўлади. Сурункали ич қотишидан қийналувчилар ҳар тонг лавлаги шарбатини қабул қилиши лозим. Қайнатилган лавлагини қирғичдан чиқариб, эзилган саримсоқ ва кўкатлар, шунингдек ўсимлик ёғи билан аралаштириб, истеъмол қилиш камқонликда асқотади.

Лавлагини пиширишда аввал сабзавот яхшилаб чайиб олинади. Рангини йўқотмаслиги учун уни пўстини артмай қайнатган маъқул. Сабзавотни қоронғи ва совуқ жойда бир неча ҳафта сақлаш мумкин. Лавлаги бурушиб қолганида уни ташлаб юборишга шошилманг. Совуқ сувда чайиб, сўнг озроқ туз солинган сувда қайнатиб олсангиз, истеъмол учун яроқли кўринишга келади.

 

Манбалар асосида

Мансурбек тайёрлади




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар