Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Қилдан нозик, ханжардан ўткир

«Бир болага етти маҳалла ота-она», деган доно халқимиз. Ушбу пурмаъно сўзлар ҳам бежиз айтилмаган, ҳар бир фарзанд келажаги учун қўни-қўшни, маҳалла-куйнинг масъулияти катта. Ҳар бир боланинг юриш-туриши, тарбияси, саломатлиги доимо маҳалла аҳлининг назоратида туради. Зеро боланинг бегонаси бўлмайди.

Қилдан нозик,  ханжардан ўткир

Аммо беш қўл баравар эмас, деганларидек барча жойда ҳам таълим-тарбия ҳолати яхши деб айтолмаймиз. Бугунги ахборот асрида ёшлар интернет тармоқларидан фойдаланиб, баъзида «оммавий маданият» таъсирига тушиб қолаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бугун ёшларнинг овунчоғига айланган мобиль телефонлар, интернет тармоқларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ёшлар тарбиясида бўшлиқлар сезилмоқда.

Ҳали балоғатга етиб-етмаган болалар мобиль телефонидан порнографик, беҳаё видео ва расмларни томоша қилиб, унинг таъсирида ҳаёти ағдар-тўнтар бўлиб кетаётганига мисоллар йўқ эмас. Катталар сўзини қулоғига олмаслик, кичикларни иззат қилмаслик, нуронийларга ҳурматсизлик кўрсатиб, уларнинг дилларини оғиритиш, бир сўз билан айтганда, айрим болалар ҳали муштдайлигиданоқ инсон, одамзод деган номга доғ тушириб қўяётгани ачинарлидир.

Айниқса, бугун ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг 80-90 фоизини ёшлар ташкил этади. Бугун ёш йигит-қизлар турли ижтимоий тармоқларга уланиб, беҳаё видео ва расмларни бир-бирига улашмоқда, энг даҳшатлиси уларни ўз ҳаётларида қўллаб кўришмоқда. Ёшларнинг ўзбекчилигимизга тўғри келмайдиган одатларни бажариши, уни видеога олиб, бутун дунёга тарқатиши тарбиясизликнинг аломати эмасми?!

Ярим яланғоч кийинган қизлар, тилидан боди кириб, шоди чиқадиган уятли сўзлардан тап тортмайдиган йигитчаларнинг ота-оналари, устозлари ҳаққига ҳеч қачон яхши гап айтилмайди. Бу каби ҳолатлар сабаб ёшлар ўртасида жиноятлар кўпаймоқда.

Маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний ўз даврида «Тарбия  биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масласидир» деб бежиз айтмаган. Ушбу пурмаъно сўзлар бугунга келиб ўз исботини топмоқда. Тарбияга ўз вақтида қаратилмаган эътибор, лоқайдлик инсониятни, авлодларни фалокатга, ҳалокатга етаклайди. Тарбия масаласи қилдан нозик, ханжардан ўткир, унга беътиборлик ҳар бир асрда ғам ва уқубат келтиради. Шундай экан, таълим-тарбияга янада масъулиятли бўлайлик!

 

Фотима ЎКТАМОВА




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔23

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔155

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔220

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар