Халқ билан      Бош саҳифа

Катта ҳудуддаги улкан имкониятлар Навоийлик сайловчилар билан учрашув

Навоий вилояти юртимизнинг энг ёш ва шу билан бирга катта майдонни эгаллаган ҳудуд ҳисобланади. Навоийликлар меҳнаткаш, ўз ишига ва касбига садоқатли, табиатни севадиган ҳамда фидойи халқ. Навоий шаҳри юртимиздаги энг озода ва тартибли шаҳарлардан бири, десак муболаға эмас.

Катта ҳудуддаги  улкан имкониятлар  Навоийлик сайловчилар билан учрашув

Президентликка номзод Нарзулло Обломуродовнинг навоийлик сайловчилар билан учрашуви самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтди. Номзод вилоят аҳолисининг турмуш даражасини янада яхшилаш, вилоятда атроф муҳит муҳофазасига эътиборни кучайтириш масалаларига атрофлича тўхталди. Бу борада сайловолди дастурида келтирилган ташаббуслар билан сайловчиларни таништирди. Дастурдаги чиқиндиларни қайта ишлаш, электр энергиясидан самарали фойдаланиш, «ақлли қишлоқ» дастурини жорий этиш каби ғоялар сайловчиларда қизиқиш уйғотди.

Айниқса, «ақлли қишлоқ» дастурига навоийликларнинг муносабати жуда ижобий бўлди. Зотан, қишлоқ хўжалигида ҳам замонавий технологияларни жорий этиш вақти келди. Бу орқали қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган маҳсулотларнинг сони ҳамда сифатини сезиларли оширишга эришиш мумкин.

Маълумки, йилнинг совуқ кунларида вилоятларда электр энергиясида узилишлар кузатилади. Бу эса фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлади. Бу каби муаммоларни ҳал этиш учун Нарзулло Обломуродов муқобил электр энергиясидан самарали фойдаланиш зарурлигини ҳам қайд этиб ўтди.

Номзод бу йўлда қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбалари соҳасига бозор механизмларини татбиқ этиш, энергия ресурслари бозорида хусусий сектор иштирокини янада кенгайтиришни таклиф этди. Бу жуда тўғри йўл. Чунки хусусий секторни жалб этибгина рақобатни юзага келтириш мумкин. Бу эса ўз ўрнида сифатни оширади.

Учрашувда катта авлод вакилларидан бири Абдухолиқ Ҳасанов энергия ҳақида ўз фикрларини билдирди: «Электр энергияси ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир. Бугунги кунда эса қайта тикланадиган энергетикага асосланган дунё ва иқтисодиёт энергия бозорларида ўз ўрнини эгаллаш ва рақобатбардошликка эришишнинг калитидир. Қайта тикланадиган энергетикага сармоя киритиш, гарчи дастлаб қиммат бўлса-да, йиллар давомида иқлим ўзгаришига қарши курашда ғалаба қозонишимизга ёрдам беради. Қайта тикланадиган энергия оламида улкан қадамларни ташлаган ва улар туфайли ҳавога иссиқхона газлари чиқишини камайтиришга муваффақ бўлган кўплаб Европа шаҳарлари мавжуд. Демак, биз ҳам қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий қилишимиз зарур. Замон билан ҳамнафас бўлиб, ўз олдимизга экологияни асрашни мақсад қилиб қўяр эканмиз, қайта тикланувчи электр энергиясидан самарали фойдаланишимиз керак».

Нарзулло Обломуродов қайси вилоятга бормасин барча учрашувларда ёшларнинг таълим олиши учун янада яхши шароитлар яратиш, уларда экологик маданиятни шакллантириш масаласини таъкидлаб ўтади. Жумладан, Навоийда ҳам ёшларнинг таълим олишига ­эътиборни янада ошириш, айниқса, аёлларнинг билимли бўлиши давр талаби экани, бу орқали юксак маънавият ва маданиятли авлод шаклланиши таъминланиши айтилди.

Учрашувда сўзга чиққан «Ёшлар парламенти» аъзоси Рустам Расулов эса бу ташаббус­лар ёшларга мотивация беришини таъкидлади. У ўз сўзида ҳозирги ёшлар ҳар жиҳатдан, хусусан, табиатни асраш бўйича ҳам илғор бўлиши лозимлигини қайд этди.

– Эртанги кун ёшларники эканини ҳис қила оладиган тенгдош­ларимиз албатта табиатимиз олдидаги масъулиятини ҳам чуқур англайди,

– деди Рустам Расулов. – Ҳар бир инсон экологияни асрашни ўз бурчи деб билиши лозим. Агар бугун атроф муҳитга бепарво бўлсак, эртага ўзимизга жабрини тортамиз.

Учрашув расмий бўлсада, кайфият кўтаринки бўлди. Ҳар биримиз ўз она тупроғимиз, ўз табиатимиз, ўз ҳайвонот оламимиз муҳофазасида бирлашсак, келажагимиз хавотирсиз бўлади. Муҳими, кейинги авлод биздан рози бўлади.

Ўзимизнинг маҳсулот, хорижникидан қолишмайди

Навоийга сафари чоғида Нарзулло Обломуродов вилоятнинг энг олди корхоналаридан бири бўлган Навоий «Эркин иқтисодий зонаси»да жойлашган «Telecom innovations» МЧЖга ҳам борди.

Бу қўшма корхона ўз олдига катта мақсадларни қўйган. Амалий ишлари ортидан кўп муваффақиятларга ҳам эришган. Энг муҳими, экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқараётгани эътирофга лойиқ.

«Telecom innovations» МЧЖ қўшма корхонасининг асосий фаолият тури телекоммуникация, маълумот узатиш, ахборот-компьютер тизимлари, радио ва телевидение учун ускуналарни ва электрон воситаларни ишлаб чиқариш, лойиҳалаш, такомиллаштириш ва амалга жорий қилишдан иборат.

Бундан келиб чиқадики, ахборот асрида энди телекоммуникация техникалари ҳам ўзимизда ишлаб чиқарилади. Медиа ходимлари энди техникаларни чет элдан олиб келишига ҳожат йўқ. Муҳими, мазкур корхонада ўзимизнинг фарзандларимиз ишлаб, бу ерда фаолият кўрсатаётган чет эл мутахассисларидан тажриба ўрганмоқда, керак бўлса улардан ўзиб кетмоқда.

Нарзулло Обломуродов бу ерда фаолият олиб бораётган ходимларга корхона фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича тавсиялар берди. Номзод истиқболда корхона Марказий Осиёда етакчилардан бирига айланиши кераклигини таъкидлади.

Саноат чиқиндиларидан сифатли маҳсулот

Нарзулло Обломуродов Навоий вилоятидаги энг катта корхоналар қаторига киришга интилаётган, кўплаб иш ўринлари яратаётган «Gazgan Marble Group» МЧЖ фаолияти билан ҳам танишди.

Корхона ходимлари номзодни бу ерда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан таништириб ўтишди. «Gazgan Marble Group» МЧЖ ҳозирги кунда мармар чиқиндиларидан композит плиталар ва архитектура қурилмалари ишлаб чиқаради. Лойиҳа қиймати 37,7 миллион АҚШ долларига тенг.

Ҳар қандай корхонанинг муваффақиятли фаолиятида замонавий технологиялар муҳим ўрин тутади. Корхонага Италиянинг «Бретон С.П.А» компаниясидан энг замонавий технологиялар олиб келиб ўрнатилган. Ушбу замонавий технологиялар иш самарадорлигини оширибгина қолмай, маҳсулот сифатини ҳамда йилига 300 минг квадрат метр маҳсулот ишлаб чиқарилишини кафолатлайди.

«Gazgan Marble Group» MЧЖ аллақачон экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Масалан, 180 минг квадрат метр маҳсулотнинг экспорт қилиниши сўзимизга исбот бўлади. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қиймати 20,3 минг долларни ташкил этса, ундан 12,2 минг долларлик маҳсулотлар экспортга чиқарилади.

Корхонада тайёр маҳсулотнинг 80 фоизи қайта ишланган саноат чиқиндиларидан иборат.

 Улар экологик тоза ва хавфсиз. Шунингдек, ташқи муҳитга ҳам зарарсиз. Бугунги кунда саноат чиқиндиларини қайта ишлаш орқали табиатга фойда келтириш катта муваффақият десак бўлади. Бу масала Нарзулло Обломуродовнинг сайлов­олди дастурида ҳам таъкидлаб ўтилган.

Умуман олганда, корхона экология учун хавфсиз тизимда фаолият юритади. Нарзулло Обломуродов корхона фаолияти билан танишар экан, унинг иш кўламини кенгайтириш, атроф муҳит учун хавфсиз маҳсулот чиқарадиган бундай ишлаб чиқаришлар сонининг оширилиши мамлакатимиз келажаги учун жуда муҳим эканини таъкидлаб,  тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича тавсиялар берди.

 

Фотима ЧОРИЕВА




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔177

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔212

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔363

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 177    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 212    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 363    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 286    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 461    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар