Табиат      Бош саҳифа

Ер бор, тупроқ бор... аммо яроқсиз, нега? Чўллашиш ва шўрланиш муаммоси

Юртимизнинг қир-адирли минтақалари ва текисликларида ер ости ва сизот сувларидан нооқилона ҳамда тартибсиз фойдаланилиши натижасида сув режими тиклаб бўлмас даражада ўзгариб кетиши мумкин. Бу ҳолат булоқларнинг кўзи ёпилиб кетиши, табиий ҳавзаларнинг йўқолиши, ноёб турдаги табиий ўсимликларнинг қуриши ва иқлимнинг кескин ўзгаришига сабаб бўлмоқда.

Ер бор, тупроқ  бор...  аммо яроқсиз,  нега?  Чўллашиш ва  шўрланиш муаммоси

Тупроқ ва унинг суғорилиш мақоми, тупроқ ва сув муносабатлари борасида айрим ҳудудларда юзага келган экологик вазият алоҳида эътибор ва амалий ҳаракатлар талаб этмоқда. Узоқ йиллардан бери шу масалани илмий ва амалий жиҳатдан ўрганиб келаётган бир мутахассис сифатида масаланинг Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида таҳлилий ўрганиб чиқишга ҳаракат қилдик.

Ўзбекистоннинг тупроқ-иқлим шароитлари турли-туман. Улардан қишлоқ хўжалигида самарали фойдаланишда, сувга бўлган талаб-эҳтиёжларини таъминлашда ер ости сувлари ҳамда сизот сувлар сатҳи ва уларнинг минералогик таркиби катта аҳамиятга эга. Ер ости сувлари ва сизот сувлар сатҳига бир қатор омиллар кескин таъсир қилади.

Одатда сизот сувларнинг жойлашишига кўра, тупроқлар автоморф (сизот сувлар сатҳи 10 метрдан пастда жойлашади) ва гидроморф режимдаги тупроқларга бўлинади. Гидроморф тупроқлар жумласига сизот сувлар ер юзасига яқин (0,5-3,0 метр) бўлган шароитда, доимий капилляр намлик таъсирида ҳосил бўладиган ўтлоқ, ботқоқ, ботқоқ-ўтлоқ тупроқлар ва шўрхоклар киради.

Гидроморф тупроқларнинг хоссалари сизот сувларининг сатҳи, минераллашганлик даражаси ва даврий равишда бўлиб турадиган тошқин сувлари режимига боғлиқ. Тупроқнинг намланиб туриш ҳолати, шу ердаги тупроқ пайдо қилувчи она жинсларнинг механик таркиби ва физикавий хоссаларига ҳам боғлиқ. Жумладан, ер ости сувлари лёссларда 3-4 метр бўлганида, гилли қатламли грунтларда 1,5-3 метрда тупроқ горизонти доимий капилляр намланиб туради.

Гидроморф тупроқлар чўл ва бўз тупроқлар зоналарида тарқалган бўлиб, дарёларнинг қуйи оқимлари, чўкмаларда – кўл атрофи, дарё ва кўлларнинг қуриб қолган пастликлари ва тоғ олди қия текисликлари ҳамда тоғолди ёйилмаларида катта майдонларни эгаллайди.

Сизот сувлар режими

Тупроқдаги сув шароитга қараб сизот сувларининг режими, минералланиши ва тупроқларнинг туз режимлари кескин фарқ қилади. Шунинг учун гидроморф тупроқлар уларнинг намланиш шароитларига қараб ажратилади. Аллювиал режим дарё водийларида сизот сувлари барқарор бўлмаган шароитда юзага келади. Саз режими тоғолди қия текислик­ларда ва ёйилмаларда тоғлардан сизиб оқаётган босимли сизот сувларининг барқарор бўлган шароитида ҳосил бўлади. Ҳар иккала режимда ҳам ўтлоқ, ботқоқ-ўтлоқ, ботқоқ тупроқлар ва шўрхоклар ҳосил бўлади.

Ер ости сувлари яхши оқиб кетадиган шароитда сизот сувлари одатда кам минераллашган бўлиб, бўз тупроқларнинг юқори қисмлари ва тоғ вилоятларига хосдир.

Одатда бундай шароитда шўрланмаган гидроморф тупроқлар ҳосил бўлади. Ер ости сувлари кам оқиб кетадиган жойларда сизот сувларининг минераллашуви юқори бўлгани сабабли, чўл зонасидаги ва қисман тоғолди бўз тупроқларининг қуйи зоналаридаги гидроморф тупроқлар турли даражада шўрлангандир. Суғориб деҳқончилик қилинадиган майдонларда, суғориш сувлари таъсирида ер ости сизот сувларининг қайта кўтарилиши ва кам оқиб кетиши рўй берадиган шароитда автоморф тупроқлардан гидроморф тупроқлар ҳам ҳосил бўлади. Бунда бўз тупроқларнинг ўтлоқ тупроқларга ўтиши учун анча узоқ вақт керак бўлади. Ер ости сувлари пасайган шароитда гидроморф тупроқлар зонал – тақир ва бўз тупроқлар сингариларга айланади. Бу ҳам узоқ давом этадиган жараён бўлиб, гид­роморф тупроқлардан автоморф тупроқларга ўтувчи тупроқлар жумласига ўтлоқ-бўз, ўтлоқ-тақир тупроқ кабилар киради. Демак ер ости ва сизот сувларининг режими биринчидан йил давомидаги ёғингарчилик миқдорига, иккинчидан воҳадаги дарёларнинг сув сатҳига, сув омборларига ва ҳатто балиқхоналарнинг мавжудлигига ҳам боғлиқ бўлади. Дарҳақиқат, дарё ўзанларининг чуқурлашиб кетиши ва кўр-кўрона артезианларнинг қурилиши ер ости сувларидан тартибсиз фойдаланиш ҳолатлари тупроқ сув режимининг бузилишига олиб келади. Бунинг натижасида сизот сувлари сатҳи камайиши кузатилади ва табиийки экинларнинг қуриши ва охир-оқибат чўлланишга олиб келиши мумкин.

Турли тупроқ зоналарининг гидроморф тупроқлари бир-биридан фарқ қилади. Чунки бу тупроқларнинг ривожланишига сизот сувларидан ташқари ҳар бир зонанинг табиий шароитлари — иқлими, тупроқ пайдо қилувчи она жинслар таркиби, ўсимликлар қоплами ва бошқалар катта таъсир етади. Шунинг учун ҳам зонал жойлашувига кўра, чўл зонасининг ва бўз тупроқлар зонасининг гидроморф тупроқларига ажратилади.

Ҳар иккала зонанинг гидроморф тупроқлари намланиш шароитига кўра қайир аллювиал, аллювиал ва саз режимли бўлиши мумкин.

Чўл зонасининг гидроморф туп­роқлари дарё водийлари ва ирмоқларида кенг тарқалган бўлиб, уларнинг асосий қисми аллювиал режимли тупроқлар жумласига киради. Чўл зонаси гидроморф тупроқлари Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Атрек дарёларининг водийларида ва делталарида, шунингдек, Чу дарёсининг қуйи оқимларида катта майдонларни егаллайди Чўл зонасининг саз режимли гидроморф тупроқлари асосан Зарафшон, Мурғоб, Тажанг ва Сўх дарёларининг ёйилмаларида учрайди.

Бўз тупроқлар ҳудуди

Саз режимли ўтлоқи тупроқлар унча кенг тарқалмаган. Чўл зонасида улар Сўх ва Исфара дарёлари тўпланиш конусларининг, пролювиал – аллювиал ётқизиқларидан ташкил топган, четки қисмларида учрайди. Ушбу тупроқлар пайдо бўлишининг қатъий шарти, тупроқ профилининг жадал капилляр намланишини белгилайдиган босимли типдаги сизот сувларининг яқин жойлашуви ҳисобланади.

Тоғ ости текисликлари ва тўпланиш конусларининг ён бағирлари пастки четига борган сари текисланади, сизот сувлари тарқалади, уларнинг сатҳи пасаяди, босими камаяди, шу сабабли тупроқнинг гидротермик режими ўзгаради – гидрокарбонатли сувлар гидрокарбонат – сулфатлига, сўнгра хлорид – сулфатлига тўп­ланиш ёйилмаларининг четки қисми ва тоғости қияликларида сулфат – хлоридлига ўтади.

Сизот сувлари минераллашиш ­даражасининг ошиши тупроқ шўрланишининг шўрхоклар, кўпинча гипсли тупроқлар пайдо бўлишигача давом этишига олиб ­келади.

Бўз тупроқлар зонасининг гидроморф тупроқлари ўзига хос сув режимига эга. Бўз тупроқлар зонасида аллювиал ўтлоқ, саз ўтлоқ, аллювиал ботқоқ, саз ботқоқ, тупроқ типлари тарқалган. Ушбу тупроқлар дарёларнинг қуйи террасаларида, ёйилмаларининг чеккаларида, ёйилмалар орасидаги пастликларда ва тоғ олди қияликларининг қуйи қисмларида кенг тарқалган. Бўз тупроқлар зонасидаги гидроморф тупроқлар ўзининг қатор хусусиятлари билан, жумладан чўл зонасидаги ана шундай тупроқларга нисбатан, барқарор намланиш режими билан характерланади. Бу ерда сизот сувларнинг сатҳи мавсум давомида кескин ўзгармайди, шу сабабли тупроқнинг нам режими ҳам кам ўзгаради. Сизот сувларининг минераллашиш даражаси паст, чўл зонасига яқин жойлашган оч тусли бўз тупроқлар минтақасининг гидроморф тупроқлари анча шўрланган бўлиб, типик ва тўқ тусли бўз тупроқлар минтақасида жуда кам шўрланган.

Бу ердаги гидроморф туп­роқларда суғориладиган деҳқончилик яхши ривожланган. Бўз тупроқлар зонасидаги гидроморф тупроқлар ҳам аллювиал ва кўпроқ саз режимли намланиш шароитида ҳосил бўлади.

Заҳарли қора сувлар

Ўтлоқ саз тупроқлар бўз туп­роқлар зонасида кўпроқ тарқалган бўлиб, ўзининг ҳосил бўлиш шароитлари ва хоссалари билан аллювиал ўтлоқ тупроқлардан анча фарқ қилади. Бу тупроқлар Фарғона, Зарафшон водийларида, Чу дарёси водийсидаги тоғ ости қияликларда яхлит минтақани ҳосил қилиб, тарқалган.

Ўтлоқ саз тупроқларнинг ҳосил бўлиш жараёнлари, тоғли шароитда анча босим билан сизиб оқиб келаётган сизот сувларнинг ер юзасига яқинлашиб келиши ва баъзан булоқлар (қора сув) шаклида ер бетига чиқиши билан боғлиқ. Тоғлардан сизиб келаётган ер ости сувлари дарёлардан филтрланиб келаётган ва суғориш сувлари ҳисобига ҳосил бўладиган ер ости сувлари билан қўшилиб, катта гидростатик босим билан пролювиал ва аллювиал жинслар орқали оқиб келади. Тоғлардан узоқлашган сайин дағал таркибли келтирилмалар ўрнини камроқ сув ўтқазувчи қумли майда заррачали жинслар эгаллайди. Натижада сизот сувлари оқими секинлашиб, улар босим билан ер бетига яқинлашиб келади. Сизот сувлари 1-3 метр чуқурликда бўлганда, тупроқ капиллярлар орқали намланиб туради. Натижада автоморф (бўз) тупроқлар гидроморф туп­роқлари- ўтлоқ ва ботқоқ-ўтлоқ тупроқлар билан алмашинади. Сизот сувлари ер бетига чиққан жойларда ботқоқ тупроқлар ҳосил бўлади.

Экинларнинг ўсиш даврида суғориш натижасида ва суғориш тармоқларидан сизиб ўтадиган сувлар, шунингдек, ернинг шўрини ювиш даврида қўшиладиган сувлар ҳисобига, сизот сувлари ҳатто куз мавсумида ҳам юқори ҳолатда бўлиб туради. Натижада аллювиал гидроморф тупроқлардан фарқ қиладиган ва ўзига хос намланиш режимига эга туп­роқлар ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам алоҳида қаторга кирадиган саз режимли тупроқлар ажратилади.

Саз тупроқлар ўзининг туз режими билан ҳам кескин фарқ қилади. Тоғ олдида чуқурроқ жойлашган, кам минераллашган (0,2-0,5г/л) ер ости сувлари тоғдан узоқлашган сайин ер бетига яқинлашиб келади ва буғланиб, унинг минераллашиш даражаси (2-3г/л дан ҳатто 5-10г/л гача) ортади. Натижада туз таркиби ҳам ўзгаради. Ёйилмаларнинг юқори зоналаридаги гидрокарбонатли сизот сувлари сулфатли гидрокарбонатли, гидрокарбонатли – сулфатли, хлоридли – сулфатли, баъзи жойларда сулфатли хлорид­ли таркибидаги сувлар билан алмашинади.

Зарафшон ва Фарғона водийларидаги саз режимли гидроморф тупроқларда карбонатларнинг кўп тўпланиши характерли. Гид­рокарбонатли сизот сувлари аста-секин ер бетига яқинлашиб чиқиши натижасида ва сув ҳароратининг ўзгариши билан, пастқам жойлардаги тупроқларда калций-карбонат ва магний-карбонат тузлари кўпайиб, ўзига хос карбонатли шўрхоклар юзага келади.

Маълумки суғориладиган майдонларнинг гидрогеологик мелиоратив шароити сизот сувларида содир бўладиган ўзгаришларга боғлиқдир. Шунинг учун сизот сувларини гидрогеологияси билан бирга мелиорациясини ҳам ўрганиш долзарб масаладир.

Муаммонинг ечими қандай?

Бу ишни бажариш учун «Геология ва гидрогеология асослари» фани дастурига киритилган, сизот сувларининг режими ва баланси масалалари билан яқиндан танишиш лозим. Чунки сизот сувларида бўлиб ўтадиган турли табиий ва сунъий омиллар таъсири остида содир бўладиган миқдорий ва сифат ўзгаришлар қонуниятларини ўрганмасдан туриб, сизот сувларини керакли йўналишда бошқариб бўлмайди, ҳамда турли хил мелиоратив тадбирларни амалга ошириб ҳам бўлмайди.

Сизот сувларининг режими деб вақт бирлиги ичида турли табиий ва сунъий омиллар таъсирида уларнинг сатҳ, ҳарорати, минерализацияси, газ таркиби ва ҳаракатланиш тезлигининг қонуний ўзгаришларига айтилади.

Қурғоқчил ҳудудларда жойлашган суғориш майдонларининг ер юзига яқин жойлашган сизот сувлари тупроқларни шўрлантирувчи ва ботқоқликка айлантирувчи асосий манба ҳисобланади. Бу ҳодисалар сизот сувларининг фасллар, йиллар мобайнида тутган ўрни ва минерализациясига боғлиқ. Юқори ҳарорат эса бу жараёнларнинг тезлашишига таъсир кўрсатади. Суғориладиган ҳудудларда тарқалган сизот сувларининг режими ҳар хил бўлади. Унинг шаклланиши эса турли омиллар билан белгиланади.

Бўз тупроқлар зонасининг гид­роморф ва афтоморф тупроқлари ўзига хос сув режимига эга. Ер ости сувлари пасайган шароитда гидроморф тупроқлар зонал – тақир ва бўз тупроқлар сингариларга айланади. Бу ҳам узоқ давом этадиган жараён бўлиб, гид­роморф тупроқлардан автоморф тупроқларга ўтувчи тупроқлар жумласига ўтлоқ-бўз, ўтлоқ-тақир тупроқ кабилар киради

 Демак, ер ости ва сизот сувларининг режими биринчидан йил давомидаги ва кўп йиллик ёғадиган ёғингарчилик миқдорига, иккинчидан воҳадаги дарёларнинг сув сатҳига, сув омборларига ва ҳатто балиқхоналарнинг мавжудлигига ҳам боғлиқ бўлади. Дарҳақиқат, дарё ўзанларининг тош-қумларини аёвсиз қазиб олиниши натижасида чуқурлашиб кетиши ва кўр-кўрона артезианларнинг қурилиши ер ости сувларидан тартибсиз фойдаланиш ҳолатлари тупроқ-сув режимининг бузилишига олиб келади. Бунинг натижасида сизот сувлари сатҳи кескин камайиши кузатилади ва табиийки кўп йиллик дарахтлар, қишлоқ хўжалиги экинларининг қуриши ва охир-оқибатда минтақанинг чўлланишига олиб келиши мумкин.

Ўзбекистон Экологик партияси ўз олдига «Биз келажак учун жавобгармиз» деган шиорни юксак даражада кўтариб, аҳолини соғлом атроф-муҳит билан таъминлашни мақсад қилиб олган эканмиз, юқорида келтирилган салбий оқибатларнинг олдини олишда жонкуярлик қилишимиз керак. Зеро табиатни асраш – нафақат ўзимизни, балки келажакни ҳам асраш демакдир.

Бахтиёр АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Самарқанд вилоят

кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔3

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔3

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔3

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 3    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 3    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 3    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 34    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 27    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар