Халқ билан      Бош саҳифа

Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ: Томчилатиб суғоришда Олтиариқ тажрибаси мамлакатимизда сув етишмовчилигининг олдини олишда муҳим қадам

Ўзбекистон Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашди. Барча аҳоли қатлами иштирок этган учрашувнинг дастлабки қисми Олтиариқ туманида бўлиб ўтди.

Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ:  Томчилатиб суғоришда Олтиариқ тажрибаси мамлакатимизда сув етишмовчилигининг олдини олишда муҳим қадам

Фарғона ўзининг бетакрор табиати, унумдор ва серҳосил тупроғи билан етти иқлимда довруқ қозонган. Бу заминнинг деҳқонлари ер ва сувдан унумли фойдаланиш ҳадисини олишган, йилига бир неча марталаб ҳосил олиш, тежамкор суғоришда катта мактаб яратишган. Қадим-қадимдан вилоятда ҳунармандчилик, кичик бизнес ва тадбиркорлик кенг қулоч ёзган. Айни пайтда бу соҳани янада ривожлантириш, кичик бизнесга энергия тежамкор технологияларни кенг жорий этиш долзарб аҳамиятга эга. Номзоднинг сайловолди дастурида белгиланган:

– «яшил» энергетика, «ақлли» қишлоқ хўжалиги тамойилларини тадбиқ этишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

– қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга ўтиш, қайта тикланувчи ва муқобил энергия ишлаб чиқарувчиларга кенг иқтисодий ва молиявий рағбатлантириш тизимини жорий этиш;

– чекка ва олис ҳудудларда қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш;

– «органик» қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, кимёвий воситалар ва гени ўзгартирилган организмлардан фойдаланишни тартибга солиш каби қатор масалалар Фарғона вилояти ижтимоий-иқтисодий ҳаётида айниқса долзарб аҳамият касб этади.

– Экологик партия «яшил» тараққиёт ҳамда яшил иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш тарафдоридир, – деди Нарзулло Обломуродов. – Келажакда яшил иқтисодиёт тараққий топган, қайта тикланувчи ҳамда муқобил энергия ишлаб чиқарувчи, ресурс тежамкор технологиялар жорий этилган замонавий рақобатбардош иқтисодиётни барпо этиш партиямизнинг асосий мақсадидир.

Учрашув давомида Н.Обломуродов Оролбўйи ҳудуди муаммолари ечимига қаратилган «Мўйноққа мадад» хайрия веломарафони лойиҳаси ҳақида тўхталиб ўтиб, Фарғона вилоятида ҳам мазкур йирик тадбир кенг қулоч ёзганини мамнуният билан таъкидлади. Дунёда кечаётган глобал исиш кўрсаткичлари бўйича мамлакатимиздаги ҳолат халқаро меъёрлардан юқори эканлигига ҳам алоҳида урғу бериб ўтди. Номзоднинг сайловолди дастури билан батафсил танишган сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларнинг барчасига атрофлича жавоблар олишди.

Биринчилардан бўлиб микрофонни қўлга олган фарғоналик 18 ёшли қиз номзодга Фарғона вилояти экологиясини яхшилаш ва асраб-авайлаш бўйича аниқ таклифлар берди. Халқ депутатлари Тошлоқ туман кенгаши депутати, экология фаоли Рўзматжон Матқулов эса Ёзёвон чўлларини асраш борасида ўринли мулоҳазаларини билдирди.

– Дастуримизда назарда тутилганидек, «Она табиатни асраб-авайлаш муқаддас бурчимиздир!» шиори остида аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш мақсадида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш борасида барча чораларни кўрамиз, – деди номзод.

Бугун мамлакатимизда хотин-қизларнинг ўрни ва мавқеи тобора ошиб бормоқда. Барча соҳаларда аёллар ўзининг юксак салоҳиятини намоён этаётгани, уларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги фаол иштироки таҳсинга сазовордир. Зотан, оиладан бошланадиган тозалик ва озодалик, она табиатга эҳтиёткорона муносабатни шакллантиришда ҳам хотин-қизларнинг ўрни беқиёс.

– Сўзга чиққан ёш қизимизнинг дадил фикрлари, депутат аёлларимизнинг ўринли таклифларидан ҳам кўриниб турибдики, жамиятимизда хотин-қизларимиз фаоллиги ортмоқда. Бу барчамиз учун қувончлидир, – деди номзод Нарзулло Обломуродов.

Экологик партия фақатгина экологик муаммолар билан шуғулланмайди. Партия нафақат номига хос муаммолар, балки иқтисодий ва ижтимоий соҳаларга ҳам эътибор қаратади. Буни номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган ғоялар ва мақсадларда ҳам кўриш мумкин.

– Барқарор ривожланишни таъминлаш, «яшил» иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш, қайта тикланувчи ва муқобил энергия қамровини кенгайтириш асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади, – деди Нарзулло Обломуродов. – «Яшил тараққиёт – фаровонлик асоси!» шиори остида экологик барқарор ривожланишга йўналтирилган «яшил» сиёсатни ҳаётга татбиқ этиш бўйича қатор ишларни амалга оширамиз. «Яшил иқтисодиёт» тамойиллари асосида ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларини ривожлантиришга йўналтирилган сиёсатни юритиш, «яшил иқтисодиёт» улушини 30 фоизга етказиш, йиллик иқтисодий ўсиш суръатини 7 фоиздан ошириш, давлат томонидан «яшил» иш ўринларини яратишни қўллаб-қувватлаш устувор мақсадларимиздан биридир.

Самимий руҳда ўтган учрашув сўнгида профессор Аҳмадали Ғафуров Катта Фарғона канали қурилганлигининг 80 йиллигига бағишланган «Фарғона водийси дурдоналари» китобини Нарзулло Обломуродовга туҳфа қилди.

Томчилатиб суғориш — узумчиликда

Олтиариқ деганда авваламбор токсўриларда маржондек тизилиб турган, олтиндек товланган, қора, қизил, сап-сариқ , асалдек тотли узумлар кўз олдимизга келади. Бугунги кунда узумчилик соҳаси ҳам ривожланиб, замонавий ресурстежамкор технологиялардан фойдаланиш орқали мўл-кўл ҳосил олишга эришилмоқда.

Нарзулло Обломуродов Фарғона вилоятида узумчилик кластери асосида фаолият олиб бораётган хўжаликлар билан ҳам танишиб, олтиариқлик тажрибали деҳқон Ҳусанбой Ғафуровнинг хонадонида бўлди.

– Узумчилик борасида қарийб эллик йиллик тажрибамиз бор. 16 сотих ерда токзорларимиздан ҳар йили 25 тоннагача маҳсулот етиштирамиз, – деди Ҳусанбой ота. – Бугунги кунда токзорларимизда энг узоқ сақланадиган, апрель-май ойларига қадар «дони бўшаб кетмайдиган» ҳусайни, келинбармоқ навларини етиштирмоқдамиз.

Таъкидлаш жоизки, узумчилик кластери томчилатиб суғориш технологиясини қўллаган ҳолда интенсив асосда хўраки ва саноатбоп узум навларини етиштиришга ихтисослаштирилган. Номзоднинг сайловолди дастурида ҳам сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган ташкилий, ҳуқуқий ислоҳотлар олиб борилиши таъкидланган бўлиб, ерларни томчилатиб суғориш технологияларини кенг жорий этиш алоҳида қайд этилган. Қолаверса, қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда сувни чучуклаштирувчи локал қурилмалар барпо этиш орқали олис қишлоқ жойларда ҳам сув таъминотини яхшилаш, шунингдек томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш орқали ҳосилдорликнинг оширилиши ва сув сарфи бир неча бор тежалиши батафсил тушунтириб берилган.

Бугунги кунда ана шундай сув сарфини камайтирувчи томчилатиб суғориш технологияси қишлоқ хўжалигининг барча йўналиш­ларида кенг қўлланиши ҳосилдорликнинг бир неча баробар ортишини, сувнинг эса тежалишини таъминлайди.

Иссиқхона – доимий даромад манбаи

Номзод Нарзулло Обломуродов Олтиариқ туманидаги Мавсумжон Умаров раҳбарлик қилаётган жами ер майдони 15 гектарга тенг бўлган «Мавсум агро логистика» корпорация­сида бўлди.

– Беш юз нафарга яқин ишчи-хизматчиларимиз кўмагида 15 гектардан зиёд ерда барпо этилган иссиқхоналарда помидор, бодринг, қалампир, булғор қалампири каби ўн турга яқин полиз маҳсулотлари етиштирмоқдамиз. Атроф ҳудудлардаги ёшларни ҳам иш билан таъминлашга эътибор қаратганмиз, – дейди корпорация раҳбари Мавсумжон Умаров. – Ёшларга 10 сотихдан корпорациямиз ерларини бўлиб берганмиз. Иссиқхонада биргина қалампирнинг ўзидан кузги мавсумда 10-12 тонна ҳосил олдик. Етиштирилган маҳсулотларни Россия давлатига ҳам экспорт қиляпмиз.

Нарзулло Обломуродов тадбиркор деҳқоннинг меҳнат жамоаси билан суҳбатда иссиқхона ҳар бир рўзғор учун доимий даромад манбаи эканини таъкидлаб ўтди. Томчилатиб суғориш усулидан фойдаланиб, сув ресурсларини тежаш ҳамда даромадни ошириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Маҳсулотни қайта ишлаш, полиз экинларидан қуритилган ва консерваланган табиий органик маҳсулотлар тайёрлашни йўлга қўйиш, даромадлар эвазига янги даромад манбаларини яратиш бўйича зарур тавсиялар берди.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши

Ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔174

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔211

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔361

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 174    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 211    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 361    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 283    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 460    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар