Иқлим      Бош саҳифа

Эътиборимиз марказида

Ер, сув, ҳаво ва чор атрофимиз тозалигини сақлаш тарбияси оилада бола туғилиши биланоқ шакллантирилиши керак. Афсуски, жуда кўп ҳолларда биз катталар ҳам бунга аҳамият беравермаймиз. 

Эътиборимиз марказида

Айрим бефарқ қўни-қўшни ёхуд уй бекалари супурги, ахлат челак­ларини бола қўлига тутқазиб, «Бор, ариққа тўкиб кел, сув оқизиб кетади» деганига баъзида гувоҳ бўламиз. Калаванинг учи, мана, қаерга бориб тақаляпти!

Чиқиндини сувга ташлаб келган фарзанд «чиқиндини сувга ташлаш мумкин экан, онам айтди-ку», деган хулосага келмайдими? Бугун эса супуриндию хазон япроқлари, қишда қуриб қолган бегона ўт, ажриқ ва янтоқларни жойида бемалол ёқиб юборяпмиз. Оқибати билан эса ҳеч кимнинг иши йўқ. Табиатга муносабатимиз тубдан ўзгарганини, бу қилмишимизнинг салбий оқибатларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боряпмиз. Масалан, яқин-яқингача муҳокамалар марказида турган Сўқоқдаги хушманзара масканни олайлик. Интернетда бу гўзал жойнинг сурати эълон қилинганидан сўнг одамлар бир ҳафта ичида бу беқиёс гўзаллик масканини чиқиндихонага айлантиришгани нақадар ачинарли ҳол.

Кўпгина ривожланган мамлакатларда нефть, газ, кўмир каби манбалар ер остида қолиб, ўрнига муқобил қувват воситаларидан фойдаланишга ўтилаётгани бежиз эмас. Дейлик, Германияда ҳавони ифлослантирадиган 10 йиллик эски автомашиналар утилизацияси амалга оширилиб, автомобиль эгасига 2500 еврогача пул маблағи тўлаб берилади. Маиший чиқиндиларни турларга ажратиш, қайта ишлаш, ундан иккиламчи маҳсулот олиш йўлидаги амалий ишлар ҳам аллақачон германияликлар турмуш тарзининг ажралмас қисмига айланган. Мамлакат ҳудудидаги экомактаб ва экобоғчалар фаолияти аллақачон кенг жамоатчилик назоратига олинган. Бу тажриба Япония, Сингапур, Малайзия ва бошка тараққий этган давлатлар сиёсатида ҳам кузатилмоқда. 

Ер юзида аҳоли сонининг ўсиши туфайли фойдали қазилмалар ва сув ресурсларининг сарфи кун сайин ортиб бормоқда. Маълумотларга кўра,  25 йилдан сўнг ҳозирги экологик муаммолар қаторига ичимлик суви тақчиллиги ҳам қўшилади. Бинобарин, кўрилаётган чоралар, қабул қилинаётган қатор қонунларга қарамай, табиатнинг фарёди ҳануз тўхтагани йўқ.

Мутахассислар фикрича, одамларнинг эътиборсизлиги сабаб, дунё океанига бир йилда 1 миллиард тоннадан зиёд пластик идишлар ташланади. Шу ва шу каби ҳаётий далилларни мулоҳаза қилган ҳолда бугун ҳар ким ўзига тегишли хулосани чиқариб олиши зарур.

 

Алижон ЖАЛИЛОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят Кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Каспийни  ҳам Орол  тақдири кутмоқдами?

Каспийни ҳам Орол тақдири кутмоқдами?

🕔15:01, 11.06.2026 ✔76

Дунёдаги энг йирик ички сув ҳавзаси ҳисобланган Каспий денгизининг сув сатҳи тобора пасайиб бормоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури хабар берди.

Батафсил
Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг  аҳамияти нимада?

Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг аҳамияти нимада?

🕔16:58, 04.06.2026 ✔88

Дунёда иқлими ўзгариши таъсирида тоғ музликларининг қисқариши, ёғинларнинг нотекис тақсимланиши, қурғоқчилик даврларининг ортиши ҳамда сел-тошқин ҳодисаларининг кўпайиши кузатилмоқда. Шу боис мамлакатимизда сув ресурсларини тежаш, мавжуд сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ва сел ҳамда ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги:  муаммо  ва ечимлар

Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги: муаммо ва ечимлар

🕔16:57, 04.06.2026 ✔91

Бугунги кунда бутун дунёда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида кузатилаётган глобал иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг тақчиллиги ва биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари доимий халқаро ҳамкорликни тақозо этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар