Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Ўқитувчи ҳақида ҳақиқатлар

Дунёда битта касб бор – ўқитувчилик. Қолган барча касблар унинг ҳосиласидир.

Ўқитувчи  ҳақида  ҳақиқатлар

 Миллатнинг эртаси мактаб­лардан бошланади.

 Ўқитувчи бир умр бола бўлиб қолади.

 Ўқитувчи бир вақтнинг ўзида она, ота, бобо, буви, ака, опа, дўст бўла олади.

 Ўқитувчида отанинг қаттиққўллиги, онанинг эса меҳри бўлиши керак.

 Ҳеч кимнинг 30 нафар фарзанди йўқ. Ўқитувчида эса бор.

 Ҳамма ўз боласини севади. Ўзганинг боласини севиш, унга таълим-тарбия бериш эса ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Бунинг учун инсонда катта юрак  бўлиши керак.

 Болаларни сева олмаган кишидан ўқитувчи чиқмайди.

 Ўқитувчилик – бу ҳали устозлик дегани эмас. Ўқитувчилик – бу касб, устозлик эса бахтдир.

 Ҳаётингиз давомида ҳеч бўлмаса битта шогирдингиз сизни устоз сифатида тан олмаса, умри­нгиз шамолга совурилибди.

 Ўқувчиларим мени устоз сифатида эмас, аввало, инсон сифатида яхши кўришларини истайман.

 «Дарсимда пашша учса билинади» – дейдиган ўқитувчилар рост гапиради. Уларни фақат пашша қизиқтиради.

 Устоз яқинми, ота? Ота, агар у устоз бўлса!

 Ҳақиқий ўқитувчининг қаҳридан ҳам болага нисбатан меҳр уфуриб туриши керак.

 Энг ёмон ўқувчимни бошқа синфдаги 10 нафар энг яхши ўқувчига алишмайман.

 Ўқувчингиз ҳаётий масалада сиздан маслаҳат, ёрдам сўраяптими, демак, устоз даражасига етибсиз!

 Биз – устозлар ўқувчиларимизга мактабда эмас, ҳаётда аълочи бўлишлари учун кўмак беришимиз керак.

 Устознинг ҳаттоки қадам ташлаши ҳам тарбиядир.

 Шогирдларига фақат таълим берган ўқитувчи мутахассис тайёрлайди. Шогирдларига таълим-тарбия берган ўқитувчи инсонни камолга етказади.

 Устозлар фарзандларининг ютуқларидан кўра, шогирдларининг ютуқларига кўпроқ қувонади.

 Юксакларга чиқмоқчи бўлса­нгиз, пастга тушиб ўқувчилар билан бирга бўлинг. Кун келиб уларнинг ўзи сизни юксакларга олиб чиқади.

 

Эркин ЯРАШЕВ,

ўқитувчи, Зарафшон шаҳри




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔23

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔155

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔220

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар