Бугун президентликка номзод ўз сайловолди дастури орқали энг долзарб бўлиб турган экологик муаммоларни кун тартибига олиб чиқмоқда. Айни вақтда халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилаш учун янги-янги лойиҳаларни илгари сурмоқда.
Номзоднинг сайловолди дастурига киритган кадрлар масаласи жуда муҳим бўлиб, экология соҳасига яхши мутахассис ва кучли, фидокор экологлар лозимлигини билдиради. Бу эса экологик тарбияни боғчадан, мактабдан бошлашни тақозо қилмоқда.
Экологик партия ташаббуси билан Оролбўйида, Мўйноқда бошланган катта лойиҳалар бугун республика бўйлаб кенг қулоч ёзмоқда. Тоғ ва тоғ олди ҳудудларимизда катта майдонларда экологик муҳитни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасида Ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишда ҳам Ўзбекистон Экологик партиясининг муносиб ҳиссаси бор.
Охирги йилларда юртимизда суғориладиган ерлар камайиб, тупроқ унумдорлиги пасайиб бормоқда. Бу эса тупроқ деградациясига алоҳида эътибор бериш ва она табиатни ҳамда тупроқни асраш учун ҳозирдан ҳаракат қилиш кераклигини билдиради. Номзод бу муаммони жуда тўғри илғаган ва ўз сайловолди дастурида алоҳида таъкидлаб ўтган. Дастурда бундай муҳим ва эътиборли масалалар анчагина. Шунинг учун ҳам Экопартия номзодини қўллаб-қувватлаш келажак авлод учун бугун қўйилаётган пойдевор бўлади.
Низомиддин БАКИРОВ,
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси:
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔135
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил