Табиат      Бош саҳифа

Бир дарахтнинг фойдаси

Уйимизда улкан чинор бўлар эди. У дарахтни адашмасам бобом эккан. Баъзан ҳайрон бўлардим. Чинор ҳеч қандай мева бермаса, фойда бермайдиган дарахтни нима сабабдан ҳовлига экилишини ҳеч тушуна олмасдим.

Бир дарахтнинг фойдаси

Бир куни дадам чинорни кес­тириб ташлади. Бир томондан бу гапни хушхабардек қабул қилдим. Чунки куз кунларида ундан тўкилган баргларни тозалагунча анчагина хунобимиз ошарди. Ҳар нарсанинг қадрига уни йўқотгандан кейин етасан, деганлари рост экан. Мен ҳам дарахтдан қолган улкан кундага қараб, мевасиз бўлса ҳам бизга нима фойда берганини тушуна бошладим.

Бу дарахт манзилимизни билмайдиган одамларга уйимизни осон топиш учун мўлжал бўлган экан. Ёшлигимда кимдир уй манзилимизни сўраса, осон қилиб уйимиз олдида катта чинор бор, деб тушунтирар эдим.

Ёзнинг иссиқ кунларида чинор тагига сув сепиб, гилам солиб тушлик қилганни, дам олганни гашти ўзгача бўлганини кейин тушундим. Унинг сояси остида фақат оила аъзоларим эмас, қўшниларимиз ҳам чиқиб ҳордиқ чиқарар, шу баҳона дилдан суҳбалашишар эди.

Кўклам кириши билан дадам дарахтга арқон боғлаб бизга арғимчоқ ясаб берар эди. Бу арғимчоқ барча қўшни болаларнинг энг севимли ўйини ва эрмаги эди.

Уйимиз маҳалламиз тўйхонасига яқин жойлашган. Тўйга келган меҳмонлар автомобиллари учун яхши жой излашар эди. Қишлоқ жойларда улкан чинорнинг соясидан шинамроқ жой топиш амримаҳол. Шунинг учун ҳам барча меҳмонлар уловларини бизнинг чинор остига жойлаштиришга ҳаракат қилишарди.

Қисқа қилиб айтганда, чиноримиз барча учун беминнат хизмат қилган экан.

Биргина чинордан шунча фойда бўлганини ана энди анг­лаб етдим. Ҳозир эса одамларга уйимнинг манзилини осон тушунтириш учун ҳали ҳам улкан чинордан бошқа яхшироқ мўлжални топа олмадим. Ёзда эса ҳовлимизда соя жой излаб, тополмагач, иссиқ уйда диққинафас бўлиб ўтиришга мажбурмиз. Қўшнилар ҳам камнамо бўлиб қолган. Сингилларимга арғимчоқ ясаб бера олмайман. Тўйга келган меҳмонлар эса, уловларини қуёшнинг жазирамасида қолдиришга мажбур.

Ҳозир чинор ўрнида янги новда ўсиб бошлаган. Балки бу ўсиб бораётган ниҳол ҳам улкан чинор бўлиб яна халққа хизмат қилар...

 

Темурмалик ҲАМИДОВ




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔17

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 17    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар