Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Бир китоб ҳақида «Оқланмаган  ишонч қиссаси»

Исмат Хушевнинг янги китоби нашрдан чиқди

Китоб муаллифи номи кўпчиликка яхши таниш – Исмат Хушев. Кўплаб баҳс-мунозарали, танқидий мақолалари ва китоблари билан ном қозонган бу ижодкор «Дунё ўзбеклари» интернет нашри, «Исмат Хушев билан юзма-юз» электрон теледастури орқали ҳам кўпчиликка таниш. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Мазкур китоб бундан қарийб 20 йиллар аввал ёзилган ва бугун нашрдан чиқди, деб ёзмоқда ЎзА.

Нега энди бугун?

Йигирма йилча кечикиб ўз ўқувчисига юзланаётган адибнинг муддаоси нима?

Биринчидан, муаллиф эътироф этганидек, Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлиги ҳақиқий маъно касб этган кунлар бу китоб дунё юзини кўряпти.

Иккинчидан, ва энг муҳими, шоядки бу ёзганларим ёшларимизга аччиқ сабоқ бўлса, улар биз йўл қўйган хато ва камчиликларни такрорлашмаса, дейди адиб.

Учинчидан, бу китоб занжир ҳалқаларидек бир-бирига узвий боғланган бўлиб, ажиб бир яхлитликни ташкил этадики, бу бутунлик ҳурриятимизнинг маълум бир даврини ўз ичига олгани, оддий одамларга маълум бўлмаган жиҳатлардан сўз очгани билан эътиборли.

Асар автобиографик характерга эга. Услуби ўзига хос, ёзилиши равон. Уч-тўрт саҳифа ўқиб, зерикиб қолмайсиз, аксинча, воқеалар гирдобига шўнғиб кетганингизни сезмай қоласиз. Муаллиф китобни нима мақсадда ёзганини, кимни бош планга олиб чиқишни ният қилганини яшириб ўтирмайди, аммо асарни ўқиб бориб, бош қаҳрамон барибир унинг ўзи – Исмат Хушев эканини ҳис этиб турасиз. Китобда мустақиллик йилларининг маълум бир давридаги ҳаёт қаламга олинади. Ўзининг таъбири билан айтганда, уч марта партиядан ўчирилган, университетнинг сиртқи, кечки ва кундузги бўлимларида ўқиган, уч марта «ўз хоҳишига кўра» ишдан бўшатилган, уч марта қамалган адибнинг умр йўли равон, бир текис ўтган, деб бўлмайди. Болалик хотиралари – отаси ҳақида туман газетасида чиққан фельетон оқибатида ота-бола чекка бир қишлоққа кетиб қолганлари, омад кулган кунлар – Ислом Каримов билан яқинлик, шон-шуҳрат нашидаси, кейин ўзининг таъбири билан айтганда, табиатида бор бўлган қусурлар – манманлик ва худбинлик нишоналари, кутилмаганда яна омадсизликлар – дўстларнинг юз буриши, Канадага муҳожирот...

Муаллиф, қанчалик аччиқ бўлсин, ҳақиқатни ёзади. У ўзини ҳам аяб ўтирмайди, камчилик, қусурларини рўй-рост айтади – «китобни қалб амри билан ёздим» дейди. Яна давомида иқрор бўладики, «бу китоб менинг дардим, ҳасратим, тавба-тазарруйим, орзу-армонларим... »

Бу – «Оқланмаган ишонч қиссаси»нинг биринчи китоби. Демак, ҳали давоми бор.

Атоқли шоир Абдулла Орипов уни табиатидаги беқарорлигига ишора қилиб «Исмат читтак» деса, айримлар «Исмат – қисмат», рақиблари «Тўппонча», ҳурмат қилганлар «Исмат чопсон» дейишарди, дея тан олади адибнинг ўзи ҳам китобга ёзган сўзбошисида. Аммо Ўзбекистон ва унинг ташқарисида у, ноҳақликка муросасиз, ҳақгўй журналист – Исмат Хуш номи билан машҳур.

«Оқланмаган ишонч қиссаси» китобининг нашр этилиши юқорида айтиб ўтилган жиҳатлардан ташқари бугун жамиятимиз тубдан янгиланаётганига ҳам бир далолатдир.




Ўхшаш мақолалар

Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

🕔15:53, 10.01.2025 ✔61

«Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

Батафсил
Уйингизда болалар учун китоб борми?

Уйингизда болалар учун китоб борми?

🕔21:07, 05.10.2024 ✔191

Ҳар йили дунёда 249 миллион нафарга яқин бола муайян ресурслар етарли бўлмагани оқибатида ривожланишдан орқада қолмоқда.

Батафсил
Яшанг, Янгибозордан чиққан янги фидойи!

Яшанг, Янгибозордан чиққан янги фидойи!

🕔16:54, 02.05.2024 ✔295

Маърифатли инсон ва етук олим Мадраҳим Сафарбоевни дўстлари, танишлари ҳурмат билан «Шоир бува» деб аташади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 61    🕔 15:53, 10.01.2025
  • Уйингизда болалар учун китоб борми?

    Уйингизда болалар учун китоб борми?

    Ҳар йили дунёда 249 миллион нафарга яқин бола муайян ресурслар етарли бўлмагани оқибатида ривожланишдан орқада қолмоқда.

    ✔ 191    🕔 21:07, 05.10.2024
  • Яшанг, Янгибозордан чиққан янги фидойи!

    Яшанг, Янгибозордан чиққан янги фидойи!

    Маърифатли инсон ва етук олим Мадраҳим Сафарбоевни дўстлари, танишлари ҳурмат билан «Шоир бува» деб аташади.

    ✔ 295    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Ота-оналар  медиасаводхонлиги

    Ота-оналар медиасаводхонлиги

    Ўзбек ёш-ялангларидан бири онасини туғилган куни билан қандай табриклагани хусусидаги видеони ижтимоий тармоққа жойлади. Тасвирдаги манзара ақл-ҳуши жойида бўлган инсонни гангитиб қўяди.

    ✔ 546    🕔 17:07, 21.07.2023
  • Китоб  даволайди!

    Китоб даволайди!

    Китобни танлаб ўқиш керак.

    Китоб танлаш учун кўп нарсалардан ўтиш керак. Бир воқеани айтиб берай. Набоковнинг «Лолита» деган оламга машҳур романи бор. Дунёда 100 буюк китобнинг биттаси дея рўйхатларга киритилган. Бунинг ўзига хос жиҳатлари бор.

    ✔ 471    🕔 18:42, 19.07.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар