Табиат      Бош саҳифа

Қоялар бағрида боғ яратган боғбон

Халқимизда яхшидан боғ қолади деган нақл бор. Хатирчининг пурвиқор тоғлари ва қоятошлар бағрида жойлашган Лангар маҳалласида истиқомат қилувчи Ҳасан Қаршиев ҳам ана шундай яхшилар қаторида, десак муболаға бўлмайди.

Қоялар бағрида  боғ яратган боғбон

У киши тоғу тошлар бағрида кўчат экиб боғ яратган фидойилардан. Ҳасан ака бу ернинг тошлоқлигию қаттиқлиги, табиатининг инжиқлигию, бўронларининг аёвсизлигига қарамасдан қирқ йилдан бери қоятошлар орасида боғ барпо этиш билан шуғулланиб келади.

– Бу ернинг табиати жудаям инжиқ. Бир неча йиллаб умуман ҳосил ололмаган вақтларимиз ҳам кўп бўлган. Чунки баҳорда ҳам қаттиқ бўрон туриб гуллаб турган дарахтларни совуқ уриб кетарди. Лекин мен ва аёлим сабр қилдик. Йилига бир қарич жойни тошлардан тозалаб бўлса ҳам дарахт экишда давом этдик. Ҳозир биз очган ерларда 200 дан зиёд мевали дарахтлар яшнаб турибди, – дейди Ҳасан ака. – Баъзида қаттиқ бўрон туриб ҳафталаб электрсиз қолардик. Узоқ шаҳарда таълим олаётган фарзандларимиз билан ҳафталаб хабарлаша олмасдик. Шундай чоғларда бошқа одамлардек оддий бир томорқа олиб кўчиб кетиш фикри ҳам туғиларди. Аммо шунча йиллик меҳнатимни кўзим қиймаган. Боғимсиз ҳаётимни тасаввур қила олмайман.

Ҳасан ака яратган ушбу боғнинг ўзига хос жиҳати шундаки, бу ерда умуман техника хизматидан фойдаланилмаган. Ерга фақат белкурак ва кетмон билан ишлов берилган. Баъзида момиққина, оби-тобида бўлиб турган ерга ишлов бергиси келмай экин вақтини ўтказиб, ерни увол қиладиганлар бор. Ҳасан ака эса узоқ йиллардан бери минг машаққат билан бир қарич ер очиш учун тошлар, қоялар билан курашиб келади.

– Турмуш ўртоғим билан шу боғни узоқ йиллардан бери парвариш қилиб келамиз, – дейди Ҳасан аканинг турмуш ўртоғи Рисолат опа Худойбердиева. – Беш нафар фарзандимиз бор. Ўзимиз олий маълумотли бўлолмаган эсакда фарзандларимизнинг тўрт нафарини ўқитдик, олий маълумотли қилдик. Бировдан бир сўм таъма қилмадик. Кўчат борми, сув борми – ҳаммасини ўзимиз келтирдик. Фарзандларимизни шу боғнинг орқасидан ҳалол меҳнат билан боқиб келяпмиз. Ҳозир бу ерга жуда кўп ҳордиқ чиқарувчилар келиб туришади. Улар бизга ҳавас билан боққанда мен ҳам, турмуш ўртоғим ҳам фахрланиб кетамиз.

Ҳасан ака ҳозиргача боғни қўлда парвариш қилади. Чунки бу ерларга техника киришининг иложи йўқ. Сувни эса ярим километр узоқликдаги булоқчадан олиб келишган. Уни кичик ҳовузчага улаб қўйишган бўлиб, йиғилган сув экинлар ва дарахтларни суғориш учун ишлатилади.

Агар сиз ҳозирда бу боққа келсангиз турли хил мевалар, ҳосилга кирган сабзавотларни кўришингиз мумкин. Ер билан тиллашиб, ўрни келса курашиб меҳнат қилаётган қаҳрамон боғбонимиз бир қарич жойни ҳам бўш қолдирмай экин эккан. Дарҳақиқат бу боғда етиштирилган мева-сабзавотларни бемалол «экологик тоза маҳсулот» деб ҳам аташ мумкин. Чунки экинлар техника иштирокисиз етиштирилгани бир бўлса, уларга умуман минерал ўғитлар берилмагани уларнинг таркиби ҳар қандай кимёвий моддалардан ҳоли эканини билдиради.

Юз-кўзидан меҳнатнинг тафти уфуриб турган, содда боғбонга боқиб юрагимиздан самимий ҳис-туйғулар ўтди. Айниқса, у кишининг каттагина қояларга туташ боғига келган одам ҳавас қилади. Юртимизда ана шундай инсонлар бор экан табиатимизнинг эртанги кунидан сал бўлсаям хотиржамлик туямиз.

– Фарзандларимга мендан кейин боғни янаям кенгайтиринглар, қаровсиз қолдирманглар, деб кўп тайинлайман, – дейди юзлари офтобда қорайган Ҳасан ака. – Улар ҳам бу ерга мен каби кучли меҳр қўйишган, улар ҳам шу яшил олам, тоғ табиатига уйғун ўсишди. Умид қиламанки, мен бош­лаган бу ишларни фарзандларим яна кўп йиллар давом эттиради.

Қаҳрамонимизнинг узоқ йиллик машаққатли меҳнатлари бизнинг Экопартия назаридан четда қолмади албатта. Ўз уйи олдига тўртта эмас, юзлаб дарахтларни эккан Ҳасан ака Қаршиев яқинда Ўзбекис­тон Экологик партияси сафига қўшилди. У кишига Экопартия раиси Нарзулло Обломуродов томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

– Мен бу эътирофдан жудаям ҳаяжондаман, – дейди қаҳрамонимиз. – Шунча йиллар қилган меҳнатимни мукофотлашибди, албатта хурсанд бўламан-да. Мендан ҳам аёлим ва фарзандларим кўпроқ қувонишди.

Қоятошлар орасидаги каттагина боғ ичида чумолидек меҳнат қилаётган Ҳасан ака билан хайрлашар эканмиз, негадир бу ерлардан узилгимиз, кетгимиз келмаётган эди. Инсон доим табиатга интилган, тоза ҳаво, тоғу тошлар , ёввойи табиат қучоғи доим бизни ўзига чорлаб туради. Шу сабабдан бўлса керак, Лангарни ҳеч тарк этгимиз келмайгина ўз манзилларимиз томон йўл олдик. Ҳасан ака билан Рисолат опа эса бошқа сафар кўпроқ дам олишга келишимизни қайта-қайта тайинлаганча жилмайиб хайрлашишди.

 

Ойбек ФАЙЗИЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Навоий вилоят кенгаши

Ёшлар ва ОАВ бўйича бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔3

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔3

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔3

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 3    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 3    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 3    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 34    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 27    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар