Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЎТТИЗ ЙИЛЛИК ОРЗУ амалга ошди

Ҳар гал сайлов яқинлашса депутатлар фаоллашади, турли ваъдалар бериб, қилинадиган ишлар ҳақида соатлаб сўзлашади. Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам амалда берилган ваъдаларнинг устидан чиқавермайди. Ана шундай вақтларда халқимиз «Шу депутат бизга нима берди?» дея эътироз билдириши ҳам тайин. Тан олиш керак, беш қўл баробар эмас. Бироқ халқ дарди билан яшайдиган депутатлар ҳам борлигини унутмаслигимиз зарур.

ЎТТИЗ ЙИЛЛИК ОРЗУ   амалга ошди

Ана шундай жонкуярлардан бири Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Муниса Жўрақуловадир. Унинг ташаббус­лари билан қилинган ишлар бугун уни депутатликка сайлаган халқнинг ишончи ва эътирофига сазовор бўлмоқда. 
Ҳамма ўз фарзандининг қулай шароитларга эга масканларда таълим-тарбия олишини истайди. Депутат ёрдами билан Ястепа маҳалласида 120 ўринли иккита, Навзандак маҳалласида битта боғчанинг қурилгани эса ушбу маҳалладагилар ва болажонлар учун ҳақиқий қувонарли воқеа бўлди, десак адашмаймиз. Айниқса, навзандакликларнинг боши осмонда. Чунки бу маҳаллада ўттиз йилдан бери болалар боғчаси фақат орзуларда бўлган.
  Бу билан қилинаётган амалий ишлар чегараланиб қолгани йўқ. Тумандаги 28-мактабнинг тўлиқ таъмирдан чиқарилиши, уч километр йўлнинг асфальт қилиниши, мактаб ва қишлоқ аҳолисининг ичимлик сув билан таъминланиши, шу маҳаллада бунёд этилган жоме масжиди ҳам берилган ваъдалар амалга кўчаётганини исботлаб турибди. Савобли ва халқ манфаати учун хизмат қиладиган ташаббуслар ҳали давом этмоқда. Навзандак маҳалласида қўшимча 240 ўринли мактаб биноси, спорт зал, фаоллар зали, маҳалла идорасининг янги биноси, Янги Қишлоқ врачлик пунктида қурилиш жараёнлари давом этмоқда.
Экопартия депутати бош бўлаётган хайрли ишларни кузатар эканмиз, қўлини дуога очаётган, сайловда ўз танловини тўғри амалга оширганидан мамнун бўлаётган, маҳаллаю кўчалари ободлигидан дили яйраётган инсонлар кўзидаги қувонч бор. Улар депутатга мурожаат қилишдан олдин «югур-югури менга керакми, ҳал қилиб берадими ё йўқми ҳали», дея иккиланишмайди. Муаммо борми, бемалол эшик қоқишади. Депутатнинг эшиги халқ дардини тинглаш учун доимо очиқлигини билишади. 

Бахтигул ҒАНИЕВА,
Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилоят бўлими 
матбуот котиби




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔21

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔154

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔218

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар