«Андижон сув таъминоти» масъулияти чекланган жамиятининг Асака тумани филиалига янги сув ташувчи махсус автомашиналар ажратилди. Туманнинг айрим ҳудудларида ичимлик сув таъминотида бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжуд. Уларни бартараф этиш, сув таъминотини яхшилаш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Муаммолар бартараф этилгунга қадар аҳолига қулайлик яратиш, муаммони вақтинчалик бартараф этиш мақсадида туманга учта махсус сув ташиш автомашинаси берилганидан фуқаролар мамнун.
Янги сув ташувчи махсус автомашиналарнинг ажратилиши тоза ичимлик сув етиб бормайдиган ҳудудларда сув таъминотини яхшилаш имконини берди. Масалан, тумандаги Улуғбек маҳалласининг қатор кўчаларида яшовчилар энди маълум масофадан сув ташиб ичмайди. Чунки одамлар уйда бўладиган эрталабки ва кечки вақтларда махсус автомашиналарда олиб борилган сув ҳар бир хонадонга тарқатилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мазкур маҳаллада шу кунларда «Обод қишлоқ» давлат дастури доирасида янги сув қувурларини тортиш, янги сув қудуғи ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳар бир хонадонга сув жўмраклари ўрнатилмоқда. Дастур доирасидаги ишлар якунига етиши билан маҳалла аҳолиси юз фоиз тоза ичимлик сув билан таъминланади.
Тумандаги Навоий маҳалласининг айрим кўчалари адирлик ҳудудида жойлашганлиги, аҳолини ичимлик сув муаммоси қийнаётганлиги ҳисобга олиниб, ушбу ҳудудга ҳам янги автомашиналар ёрдамида сув етказиб бериш йўлга қўйилди. Ушбу ҳудудга ҳар куни 25 тонна тоза ичимлик сув етказиб берилмоқда.
Фахриддин УБАЙДУЛЛАЕВ
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил