Халқ билан      Бош саҳифа

Тадбиркор ерни сотиб олган, дарахтларни эмас...

Мамлакатимизда фаолият юритиётган ҳар бир вазирлик ва ташкилот қошида ишонч телефони ишга туширилган. Мақсад – фуқаролар дуч келаётган муаммолар ҳақида тезкор хабар берилишини таъминлаш ва уларнинг ечими борасида тегишли чора-тадбирларни кўришдир. Бугун Ўзбекистон Экологик партиясининг «Ишонч телефони» ҳам ана шундай халқ оғирини енгил қилиш, дардини тинглаш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга хизмат қилмоқда.

Тадбиркор ерни сотиб  олган, дарахтларни эмас...

Яқинда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 24-даҳаси «Ватан» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан Экопартия «Ишонч телефони»га мурожаат келиб тушди. Унда маҳалла ҳудудидаги бўш ерни тадбиркор аукционда сотиб олгани ва қурилиш ишлари олиб бормоқчилиги ва оқибатда кўп йиллик йирик дарахтлар кесилиб кетиши мумкинлиги маълум қилинди.
Мазкур мурожаат юзасидан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Саидрасул Сангинов бошчилигида мутасаддилар вазиятни ўрганишди. Масалага холис ёндашиш мақсадида қурилиш бошлаш арафасидаги тадбиркор, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамда фуқаролари, Экологик партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши мутасаддилари иштирокида жамоат эшитуви ўтказилди.

Аҳолининг 
ҳақли талаби
Маълум бўлишича, ер чиндан ҳам Тошкент шаҳар кадастр бош­қармаси томонидан аукционга қўйилган. Тадбиркор эса 2020 йил 20 ноябрда аукционда ютиб, ҳудудда қурилиш олиб бориш имкониятини қўлга киритган. Бу бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилган. Бироқ айни шу жойда 26 туп йирик дарахтлар мавжуд ва қурилиш олиб борилиши уларнинг маълум қисми кесилишига олиб келади. Фуқаролар эса бундан норози, боиси дарахтлар улар истиқомат қиладиган уйларга соя бериб туради, болалар шу атрофда ўйнашади.
Аслида қурилиш олиб борилишига рухсат берилишидан аввал ер лойиҳаси тузилади. Унда туман уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш бўлимидан бу ерда қурилиш олиб бориш мумкинлиги тўғрисида, шу каби бошқа барча масалалар бўйича тегишли идоралар хулосаси олиниши керак. «Ватан» маҳалласидаги бўш ерда қурилиш олиб бориш учун тадбиркорга 9 сотих ер ажратилган ва чизмада белгилаб, тасдиқланган. Бироқ унда ер устида нималар борлиги келиб ўрганилмаган.

Тадбиркор 
нима дейди?
– Бу жойда қурилиш қилиш учун маҳаллий аҳолидан рухсат олиш менинг зиммамда эмас, – дейди тадбиркор Баҳром Даминов. – Бу ерни аукционда қонуний ютиб олганман ва қурилиш қилишга ҳақлиман. Бошида ҳеч қандай муаммо йўқ эди, шу вақтга қадар қурилиш учун лойиҳа чиздирдим, ҳужжатларни расмийлаштириш билан банд бўлдим. Энди лойиҳага кўра савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси қурилишини бошлаш учун қурилиш майдони атрофини ўраб оламан деганимда, аҳоли норозилик билдириб, турли ташкилотларга мурожаат билан чиқмоқда.
Тадбиркор сифатида ўз ҳуқу­қимдан фойдаланиб, қурилишни амалга оширишим керак, чунки бу ерда ҳеч қандай ноқонуний иш бўлаётгани йўқ.

Муаммо нимада?
– Дастлаб бизга бу ерда болалар ўйин майдончаси қурилишини айтишганди ва рози бўлгандик, – дейди фуқаро Раъно Ҳикматуллаева. – Бироқ энди бизга кўрсатилаётган лойиҳада савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси бунёд қилиниши айтилмоқда. Ваҳоланки, бу ер катта йўл яқинидаги гавжум жой эмас, бунинг устига маҳалла йўллари тор. Қанақасига бу ерда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комп­лекси қурилиши мумкин? Мен ўзим ҳам архитекторман, бундай мажмуа қуриш учун кўпроқ ер талаб қилинади. Автомобиллар турар жойи бўлиши ва бошқа талаблари бор. Маҳалламизда фақат кўп қаватли уйлар мавжуд ва бу тадбиркор ердан кўп қаватли уй қуришда фойдаланиши мумкинлигини англатади. Кўп қаватли уй қуришнинг эса ўз меъёрлари бор.

Бундай ҳолатлар илгари ҳам кузатилган. Айрим тадбиркорлар икки қаватли бино қуришни айтиб қурилишни бошлаган, кўп ўтмай бу кўп қаватли уй экани маълум бўлган. 

Оқибатда ҳаво айланиши, инфраструктура ҳисобга олиниб, масофа ташлаб қурилган кўп қаватли уйлар ўртасида ҳам ёмғирдан кейин чиққан қўзиқориндай янги турар жойлар кўриниб қолди. 
Хаво айланмайди, атрофда дарахт экиш ва яшил ҳудудлар барпо қилишнинг ҳам иложи йўқ.
Маҳалла аҳолисининг айтишича, илгари ҳам худди шундай масалада туман ҳокимлигига мурожаат қилишган. Бироқ «барчаси талаб ва нормаларга мос» деган жавобни олишган холос.

Болаларни ким ўйлайди?
Бундан ташқари қурилиш учун ажратилган ер ёнида иккита мактабгача таълим муассасаси, иккита умумтаълим мактаби мавжуд. Ҳар куни юзлаб болалар бу ердан ўтади. Қурилиш бошланса йирик юк машиналари, кранлар олиб келинади, натижада тор йўл ҳам ёпилиб қолади. Хўш, болалар қаердан юради? Қандай қилиб мактабга борадию, кўчада қандай ўйнайди? Боз устига қурилиш майдонининг ёнгинасидаги болалар боғчаси тарбияланувчилари ҳар куни ҳовлида ўйнашади. Қурилиш бошланиши ҳавога чанг кўтарилишига сабаб бўлади. Болалар тоза ҳаво ўрнига чанг ютишадими? Уларнинг соғлиғи нима бўлади?..

Ечим борми?
Ҳар икки томон ҳам мазкур масала бўйича ўз эътирози, фикрини айтди. Тадбиркор суҳбат давомида «ҳамма кўпчилик тарафда, ким бизни, тадбиркорни ҳимоя қилади, тарафимизни олади?» дея эътироз ҳам билдирди. Экопартия вакиллари эса ҳеч қандай тарафбозлик бўлмаётгани, ҳолат қонуний ўрганилиб, фикрлар эшитилаётганлигини ётиғи билан тушунтирди. Тадбиркор фаолиятини ҳимоя қиладиган ташкилот ва органлар борлиги эслатиб ўтилди.
– Мазкур ҳолат қонуний ўрганилади, ҳужжатлар, лойиҳанинг белгиланган талаб ва меъёрларга мослиги текширилади ва бу иш юзасидан баённома тузилади, – дейди С.Сангинов. – Биз буни тегишли идораларга юборамиз. Агар тадбиркорда бирор ноқонуний иш, ҳужжатларда камчилик аниқланса қурилиш бекор қилинишига эришиш мумкин. Бироқ биз тадбиркорга ҳам жабр қилишни истамаймиз. Шу боис муқобил ечимга эришиш тарафдоримиз.

Хулоса ўрнида
Жамоат эшитуви давомида айтилган таклиф ва тавсиялар асосида маҳалла аҳли мурожаати адолатли ва қонуний ечим топиши учун Экологик партия мутасаддилари барча чораларни кўради. Нафақат аҳоли тинчлигини ва саломатлигини, балки яшнаб турган дарахтларни ҳам сақлаб қолиш – биринчи галдаги вазифадир.
Экологик партия «Ишонч телефони»га ўтган ойнинг ўзида Рес­пуб­лика бўйича жами 91 та мурожаат келиб тушган бўлиб шундан 49 таси ҳал этилди, 42 таси назоратга олинган. Асосийси халқнинг Экопартияга билдираётган ишончи, адолат истаб қилаётган мурожаатлари эътибордан четда қолмайди.

Ноилахон АҲАДОВА,
«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔178

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔213

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔363

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 178    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 213    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 363    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 286    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 461    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар