Американинг Голлуп университети статистика маълумотларига кўра америкаликларнинг эллик фоизи мактаб ёки университетни тугатгандан сўнг бирорта китоб ўқимас экан.
«Вашингтон Пост» газетаси ёзишича, 1996 йилда АҚШдаги кутубхоналар XIX асрдаги кутубхоналар сонидан кўпаймаган экан. Шунингдек, Американинг давлат мактабларидаги таълим савияси шу даражага етганки, университетга кирган янги талабаларнинг ярми дунё харитасида давлатларнинг номи ёзилмаган бўлса, АҚШнинг қаерда жойлашганини топа олмас экан.
Агар дунёдаги энг кучли давлатнинг зиёлилик даражаси шу ҳолда бўлса, қолган халқларнинг китоб ўқишдан йироқлиги ёки китобдан юз ўгириш ҳолати кенг тарқалгани ҳақида нима ҳам дея олар эдик. «Ўқи!» деган сўз эгаси бўлган уммат ўқимайдиганга айланиб қолди. Озчилик бундан мустасно.
Доктор Аҳмад Закий айтади: агар бу мавзуда шу тарзда юрадиган бўлсак, ҳайвонлар инсонлардан бахтли бўлиб чиқади!
Зиёли бўлмаган кишида ақл ва озгина амал бўлади, ҳаракати ҳам оддий. Аммо, зиёли кишида ақл ва кўп амал бўлади, ҳаракати ҳам мураккаб. Инсон танаси ҳаракат билан яшаш лаззатини топади, жим туриш билан эмас. Шунингдек, ақл ҳам ишлаш билан роҳат олади.
Жоҳил кишига газеталарни ўқиш кифоя қилади. Уни шунчаки ақлини ишлатмай тез ўқиб чиқади. У газетадаги маълумотлардан ҳазм бўлиши осон бўлган овқат енгиллиги каби енгил ҳайратга тушади.
Зиёли киши эса, китобларни ўқийди. Улардан ақл маҳсулотини териб олади, замонлар оша ота-боболар фарзандига қолдирган инсониятнинг меросини ўрганади. У буларнинг барчасини ақлига йиғади ва ўз зийраклиги билан қамраб олади. Агар бирор нарсага қараса ёки хулоса қилса, ўз кўзи ҳамда ҳозирги замон ва қадимги замонда ўқиган минглаб инсонларнинг кўзи билан қарайди.
Энг зиёли кишининг ҳиссиёти зиёли бўлади, ақли зиёли бўлади, қалби зиёли бўлади. Маърифат ва ҳикмат маъноларини ўзида мужассам қилади. У ер юзидаги энг бахтли инсон. У тўқ бўлганда ҳам, оч бўлганда ҳам бахтли. У кийимсиз бўлганда ҳам, кийимли бўлганда ҳам бахтли. У ақлининг бор шуъласи билан, қалбининг тафти билан, басират кўзининг очиқлиги билан бахтлидир.
Инсонлар орасида бахтни китоблар, варақлар, қаламлар ва сиёҳлар орасидан топиш насиб қилганлари ҳам бор. Шундай олимлар ва адиблар борки, улар учун китоблардаги маълумотларни тадқиқ қилиш, улар ичидаги нарсаларни ташқарига чиқариш, табиатдаги ва лаборатория шароитидаги номаълум нарсаларни кашф қилиш бўлмаса, ҳаётнинг қизиғи йўқ.
Доктор Ҳассон Шамсийнинг «Бахт улашинг» китобидан
Раҳматуллоҳ Махсумхонов
таржимаси.
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ
🕔10:54, 11.09.2025
✔82
«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔235
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔280
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил