Габриель Гарсиа Маркес ўзида катта таассурот қолдирган айрим асарлар ҳақида қисқача фикр-мулоҳазаларини, таассуротларини билдирган. Улар орасида бир асар ва у билан танишиш воқеаси ҳам баён қилинган.
«Яқин дўстим Густаво (Ибарра Мерлана) қаттиққўл, иродали, аммо жуда меҳрибон эди. У табиатимдаги беғамлик ва ўй-фикрларимдаги тарқоқликни тизимли равишда, синчковлик билан ўзгартириб борди, ички оламимни бойитишимда ёрдам берди. Густаво ҳар жиҳатдан тўкис инсон эди. Интеллектуал салоҳияти кучли бўлишига қарамай, сузиш бўйича олимпия ўйинларида ҳам қатнашган. Густаво олим ва чемпион бўлиш учун яратилгандек эди гўё.
Ибарра бир куни мени меҳмонга таклиф қилди. Уйи Марбелье денгизи қирғоғида жойлашган бўлиб, ички ҳовлиси ва анчайин катта кутубхонаси бор эди. Баландлиги 20 метрли девор шифтигача китоблар зўр иштиёқ ва моҳирлик ила терилган. Бу китобларнинг ҳаммаси жуда ноёб. Агар ўқиб чиқмасанг, кўп нарсани йўқотишинг ва бир умр виждон азобида қийналиб ўтишинг тайин.
Ўша куни биз эрталабгача гаплашиб чиқдик. Дўстимнинг жуда кўп ўқигани ва дунёқараши кенглиги суҳбатидан яққол сезилиб турарди. Густаво лотин ва юнон классикасини аслиятда ўқиган, поэзия ҳақида ҳамма нарсадан хабардор, мен ҳатто эшитмаган ва билмаган бошқа кўп нарсаларни биларди.
Унинг камина доим кераксиз ва зерикарли деб ҳисоблайдиган лотин ва юнон классик адабиётини чуқур билиши мени лол қолдирди. Шу боис бўлса керак, хайрлашишдан олдин чарм билан қопланган китобни менга совға қилди. «Сендан яхши ёзувчи чиқади. Аммо юнон ва лотин классик адабиётини билмасанг, ҳеч қачон зўр ёзувчи бўла олмайсан», деди. Китоб Софокл асарларининг тўлиқ тўплами эди. Ўша кундан бошлаб Густаво ва китоб менинг энг яқин дўстларимга айланди. Айниқса, «Шоҳ Эдип»дан жуда таъсирландим».
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ
🕔10:54, 11.09.2025
✔83
«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔236
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔281
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил