Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Текин «қора пакет»лар фойда ўрнига зарар етказади

Деярли ҳар куни «Қўйлиқ» деҳқон бозори ёнидан ўтаман. Ариқлар, бетон йўлакчаларнинг четларига илиниб қолган оқ-қора аралаш полиэтилен пакетлар шаҳар кўркига доғ бўлиб турганидан кайфиятим бузилади.

Текин «қора пакет»лар фойда ўрнига  зарар етказади

Чор атрофда сочилиб ётган писта пўчоқлари, қоғозлар, ҳар хил чиқиндилар негадир, казо-казо брендларни ўзида жамлаган «Compass» савдо мажмуаси раҳбариятини ҳам ташвишлантирмайди. Ахир бу савдо марказига хорижлик сайёҳлар ҳам келиб туради. Менимча, бу аҳвол бош­қа ҳудудларда ҳам мавжуд бўлиб, кўпчиликда ёқимсиз ҳислар уйғотса, ажаб эмас.

Эсингизда бўлса, 2019 йил 1 январдан бошлаб савдо шохобчалари орқали полимер плёнкали пакетларни бепул бериш тақиқланган эди. Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 18 майдаги «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида шундай тартиб ўрнатилганди. Уларнинг нархини мамлакатимиз ҳудудида сотиладиган товарлар нархига қўшиш, шунингдек, ўз таннархидан паст қийматда сотиш, қалинлиги 40 микрондан кам бўлган полимер плёнкали пакетларни ишлаб чиқариш ҳам тақиқланган. Хўш, атроф муҳит софлигини асраш, «қора пакет»лар тарқалишини назоратга олишга йўналтирилган мазкур қарор ижросини таъминлаш борасида бугун вазият қандай?
– Бозорларда полимер пакетлардан бемалол ва очиқчасига фойдаланил­япти, – дейди пойтахтимизнинг Яшнобод тумани умумий овқатланиш шохобчаси раҳбари Дилноза Жўраева. – Масалан, «Қўйлиқ» буюм бозорида ёймачилар ҳам, пештахталарда савдо қиладиган сотувчилар ҳам полимер пакетларни харидорларга бепул беришади. Бозорларда нимаики харид қилманг – бу хоҳ нон маҳсулотлари, кийим-кечак, қурилиш моллари, маиший товарлар бўлсин, сотувчи «универсал» «қора пакет»га солиб беради. Пакетлар савдоси ҳам бозорларнинг ўзида йўлга қўйилган. Пакетфурушлар маҳсулотни қаердан олишаётгани номаълум. Чунки бундай товарларни ички бозор учун ишлаб чиқариш тақиқланган. Балки баъзи корхоналар қоидани бузган ҳолда ишлаб чиқаришни давом эттиряптимикан?..
Дарҳақиқат, юқоридаги қарор кучга кирганига 3 йилдан ошди. Аммо «қора пакетлар» савдоси мамлакатимиз ҳудудларида ҳамон жиддий чеклангани йўқ. Бунга исталган бозор ҳудудида гувоҳ бўлиш мумкин. Янги қоидага фақат йирик савдо марказлари – «супермаркет»лардагина амал қилинмоқда. Масалан, шаҳримизнинг барча туманларидаги савдо-кўнгил­очар марказларида товарлар целлофан пакетларга солиб берилганида харид чекида пакет нархи алоҳида кўрсатиб ўтилади.
Бу каби ташаббусларни республикамизда фаолият юритаётган барча йирик савдо марказларида кузатиш мумкин. Савол туғилади: бозорлар, кичик савдо шохобчаларида қачон қоидага амал қилинади? Мазкур ҳолатлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2003 йил 13 февралда тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари»га ҳам зид бўлиб, сотувчи, тадбиркор, мансабдор шахслар тегишли равишда жавобгарликка тортилиши лозимлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Бундан ташқари, Президентимизнинг юқоридаги қарори ижросини назорат қилиш қатор мансабдор шахслар ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси зиммасига юклатилган.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, пластик пакетлар нафақат глобал экологик муаммоларни келтириб чиқармоқда, балки энергетика ресурс­лари беҳуда сарфланишига ҳам сабаб бўлмоқда. Мисол учун, Хитойда полиэтилен пакетлар ишлаб чиқарилиши ва фойдаланиши тақиқлангач 1,6 миллион тонна нефть тежаб қолинган. Бутун дунё пластик пакетларга қарши кураш кампаниясини ишга туширди. МДҲ мамлакатларида ҳам пластик муаммосини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар кўрилмоқда. Қозоғис­тон Ўзбекис­тон сингари аввалига полиэтилен маҳсулотларни бепул тарқатиш амалиётидан воз кечиб, сўнгра уни ишлаб чиқаришни буткул тўхтатишни режалаштирган. Тожикистонда эса мамлакат табиатни муҳофаза қилиш органлари вакиллари рўзғорда полиэтилен пакетлардан фойдаланишдан воз кечишни таклиф қилишмоқда.
Биз эса ҳали қабул қилинган қарор ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ҳам тўла таъминлай олмаяпмиз. Умид қиламизки, масъул шахслар қарор ижросини таъминлашга жиддий эътибор қаратади.

Саида ИБОДИНОВА,
«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Арзон  дофамин тузоғи  ёхуд ижтимоий тармоқлар бизни қандай маҳв этмоқда?

Арзон дофамин тузоғи ёхуд ижтимоий тармоқлар бизни қандай маҳв этмоқда?

🕔08:52, 23.04.2026 ✔96

Кўпчилик ўзини дангасаликда, иродасизликда ёки ҳаётда аниқ мақсади йўқликда айблайди. Аммо асл ҳақиқат сиз ўйлагандан кўра анча чуқурроқ ва мураккаб: сиз «синганингиз» йўқ, шунчаки миянгизнинг мукофот тизими ўғирланган ва сиз буни пайқамай қолгансиз.

Батафсил
Марказий Осиёда сув ва ер экотизимларини тиклаш бўйича  тарихий  ҳамкорлик

Марказий Осиёда сув ва ер экотизимларини тиклаш бўйича тарихий ҳамкорлик

🕔18:01, 16.04.2026 ✔180

Жорий йил 30 майдан 6 июнгача Самар­қанд шаҳрида Глобал экологик фонднинг 8-Ассамблея­си ўтказилиши арафасида халқаро ҳамкорлар Марказий Осиёда деградацияга учраган экотизимларни тиклаш ва минтақанинг сув хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган янги ташаббусни тақдим этдилар.

Батафсил
Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

🕔15:39, 13.04.2026 ✔213

Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Арзон  дофамин тузоғи  ёхуд ижтимоий тармоқлар бизни қандай маҳв этмоқда?

    Арзон дофамин тузоғи ёхуд ижтимоий тармоқлар бизни қандай маҳв этмоқда?

    Кўпчилик ўзини дангасаликда, иродасизликда ёки ҳаётда аниқ мақсади йўқликда айблайди. Аммо асл ҳақиқат сиз ўйлагандан кўра анча чуқурроқ ва мураккаб: сиз «синганингиз» йўқ, шунчаки миянгизнинг мукофот тизими ўғирланган ва сиз буни пайқамай қолгансиз.

    ✔ 96    🕔 08:52, 23.04.2026
  • Марказий Осиёда сув ва ер экотизимларини тиклаш бўйича  тарихий  ҳамкорлик

    Марказий Осиёда сув ва ер экотизимларини тиклаш бўйича тарихий ҳамкорлик

    Жорий йил 30 майдан 6 июнгача Самар­қанд шаҳрида Глобал экологик фонднинг 8-Ассамблея­си ўтказилиши арафасида халқаро ҳамкорлар Марказий Осиёда деградацияга учраган экотизимларни тиклаш ва минтақанинг сув хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган янги ташаббусни тақдим этдилар.

    ✔ 180    🕔 18:01, 16.04.2026
  • Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

    Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

    Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

    ✔ 213    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

    Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

    ✔ 290    🕔 15:59, 02.04.2026
  • Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

    Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

    Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

    ✔ 326    🕔 15:31, 26.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар