Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Бир дарахт таъсирида номланган маҳаллалар...

Болалигимда кўчамизда баланд ва салобатли тол дарахти бўларди. Шохлари шу қадар қуюқки, ерга тангадек офтоб тушмаcди. Тол тагида шарқираган ариқ...

Толиққан йўловчилар тўхтаб, сояда чарчоғини чиқарарди. Биз эса баҳорда тол новдаларидан сочпопуклар ясаб завқланардик. Холамникидаги кекса бедана тутнинг кўркамлиги ҳам ҳамон ёдимда. Мевасининг кўплигидан еб тугата олмасдик. Ёзда тут ости «болалар майдончаси» вазифасини ўтарди. Афсуски, йиллар ўтиб бу иккала «азамат» ҳам қурилишлар ва бошқа турли сабаблар билан кесилиб, ўтинга айлантирилди. Нафақат улар, балки уларга ўхшаш юзлаб, минглаб дарахтларни печ ва ўчоққа қалаганимиз рост. Ваҳоланки, инсон зарари тегмаса ўша дарахтлар юз йиллаб яшайди. Юз йиллар мобайнида минглаб, балки юз минглаб болалар унинг меваларидан ейди, соясида ўйнаб улғаярди.
Маълумки, 2019 йил 30 октябрда Президентимизнинг фармони билан дарахт, буталар, манзарали ва ноёб дарахт турларининг кесилишига қарши 2021 йилга қадар мораторий эълон қилинди. Жорий йилда эса мораторий муддати яна узайтирилди. Бу борада Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Ўзбекистон Экологик партияси томонидан доимий тарғибот ишлари олиб бориляпти.
Фарғона вилоятида ҳам ҳар бир дарахт жамоатчиликнинг, экопартия фаолларининг доимий назоратида. Экологик партиянинг вилоят кенгаши, 19 та туман ва шаҳарларда партия раислари, мутахассислари иштирокида назорат тадбирлари уюштирилмоқда. Дарахтларни кесиш эмас, аксинча янги кўчат турларини экиш, юртни обод этиш ғояси одамларга етказилиб, аҳолининг экологик мадания­ти ошириб бориляпти. «Дарахт экиб юртни обод этамиз», «Кўчат экиб боғ яратамиз», «Қишлоғимга, шаҳримга, мактабимга, маҳалламга юз кўчат» номли турли акциялар жараёнида ўнлаб яшил ҳудудлар ташкил этилди.
Фарғонанинг баъзи ҳудудларида жуда қадимий дарахтлар сақланиб қолган. Ҳатто уларга атаб маҳалла ва кўчаларга ном берилган. Масалан, «Тут таги», «Мажнунтол» маҳаллаларини кўпчилик яхши билади. Марғилон шаҳридаги «Яккатут» маҳалласида ҳам кекса тут дарахти ҳамон салобат тўкиб туради. Яккатутликлар ҳануз бу ерда қўр тўкиб, узоқлардан кўриниб турувчи кекса тутни эъзоз­лашади. Маҳаллий аҳоли дарахт билан боғлиқ кўплаб ривоятларни айтишади. Улардан бирида Хитой маликаси сочлари орасида яшириб олиб келган уруғдан унган биринчи дарахт шу экан. Ўша пайтдан бошлаб, Марғилонда, ипакчилик ривожланиб, атлас, адрас тўқиш урфга киргани айтилади.
Яна бир қизиқ жиҳати, бу дарахт мева қилмаслигида. Ҳозирда тадқиқотчилар томонидан пиллачилик учун қулай – мевасиз тут навлари яратилаётгани тўғрисида биламиз. Марғилонда эса юз йиллардан буён ана шундай тут савлат тўкиб турибди. Бизнингча, тадқиқотчилар мазкур тутни илмий жиҳатдан ўрганиб кўришлари фойдадан холи бўлмасди. Тўғри, беш-олти йил аввал олимлар тутнинг ёшини аниқламоқчи бўлишган эди. Аммо жиддий тадқиқотлар ўтказилмаган. Пайти келганида бир нарсани таъкидлаб ўтиш лозим, Фарғона водийси тарихи бу боғлар ва дарахтлар тарихидир. Бизда қадимий, ноёб ўсимликлар тадқиқоти бўйича алоҳида ишлар амалга оширилиши лозим.
Энди дарахтларни кесиш эмас, уларни авайлаш, ўрганиш, эъзоз­лаш пайти келган. Зеро, биздан фарзандларимизга яшнаган юрт қолсин. Тақир чўллар, бетонзор, чакалаклар эмас.

Фотима ЎКТАМОВА,
Экопартия Фарғона вилоят кенгаши масъул котиби




Ўхшаш мақолалар

Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар:  Ўзбекистон олимларидан  инновацион  ечим

Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим

🕔11:01, 04.12.2025 ✔61

Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.

Батафсил
Экологик маданиятли  одам  соғлом  турмушни танлайди

Экологик маданиятли одам соғлом турмушни танлайди

🕔15:45, 27.11.2025 ✔124

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.

Батафсил
Ўзбекистон – АҚШ:  Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда  амалий  қадамлар

Ўзбекистон – АҚШ: Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда амалий қадамлар

🕔15:55, 13.11.2025 ✔270

Бугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар:  Ўзбекистон олимларидан  инновацион  ечим

    Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим

    Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.

    ✔ 61    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Экологик маданиятли  одам  соғлом  турмушни танлайди

    Экологик маданиятли одам соғлом турмушни танлайди

    Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.

    ✔ 124    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Ўзбекистон – АҚШ:  Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда  амалий  қадамлар

    Ўзбекистон – АҚШ: Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда амалий қадамлар

    Бугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

    ✔ 270    🕔 15:55, 13.11.2025
  • ЮНЕСКО ёшлар форуми:  Иқлим ўзгариши  муаммолари  ва ечимига асосий  эътибор  қаратилди

    ЮНЕСКО ёшлар форуми: Иқлим ўзгариши муаммолари ва ечимига асосий эътибор қаратилди

    Самарқандда бошланган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида қадимий шаҳарда ЮНЕСКОнинг 14-Ёшлар форуми бўлиб ўтди.

    ✔ 397    🕔 16:36, 30.10.2025
  • Сунъий интеллект ва  энергетика инқирози:  ChatGPT учун  ким тўлайди?

    Сунъий интеллект ва энергетика инқирози: ChatGPT учун ким тўлайди?

    Бугун техник имкониятлар яшин тезлигида ривожланиб бормоқда. Ҳатто бошланғич синф ўқувчиси ҳам сунъий интеллект нималигини ва ундан фойдаланишни билади. Албатта, бу жуда кўп-кўп соҳаларда катта ижобий имкониятларни бермоқда. Ҳа, сунъий интеллект имкониятларини биз ҳали тўлиқ баҳолай олганимизча йўқ. Аммо танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслигимиз зарур.

    ✔ 405    🕔 09:12, 23.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар