Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

КИТОБХОНЛИКНИ «Tik-Tok»ка БОЙ БЕРИБ ҚЎЙМАЯПМИЗМИ?

Кўпинча «Бугунги ёшлар қўлига китоб олмайди!» – деб нолийверамиз. Дашном беришдан чарчамаймиз. Бироқ, бунинг асл сабабини суриштириб кўрмаймиз. Хўш, нима учун келажак эгалари маънавиятдан, зиё олишдан ўзларини маҳрум қилиб қўймоқда?

КИТОБХОНЛИКНИ «Tik-Tok»ка БОЙ БЕРИБ ҚЎЙМАЯПМИЗМИ?

Айрим ота-оналар оиладаги оддий масъулиятсизлик ортидан билиб-билмай, «саводсиз авлод»ни шакллантираётганини ҳис қилишмаяпти назаримда. Етти ёшли фарзанд «Аяжон, мана бу сўз қандай ўқилади?» «Эртак айтиб беринг!» – деб сўраганида падар ишда, волида ҳаётда кўрганимизда жирканиб кетадиган воқеалар тасвирланадиган «Tik-Tok»дан бош кўтармаётган бўлса...

«Tik-Tok» тақиқланади ёки… келажак?
Аввал, икки оғиз «Tik-Tok» ҳақида тўхталсак.
Хитойдаги «Byte Dance» компаниясига тегишли бўлиб, қисқа видеоларни тасвирга олиш ва уни юклашга мўлжалланган мобиль илова. Дастлаб Хитойда 2016 йилда, 2018 йилда эса халқаро даражада ишга туширилган. Чин мамлакатида «Доуинь» номи билан аталади. «Tik-Tok» ваколатхоналари Лос-Анжелес, Нью-Йорк, Лондон, Париж, Берлин, Дубай, Мумбай, Жакарта, Сеул ва Токио шаҳарларида жойлашган. Дунёнинг 200 га яқин мамлакатларида унинг фойдаланувчилари сони 1 миллиарддан ошган. Энди ўз-ўзидан савол пайдо бўлади шунча аудиторияси бор илованинг Ўзбекистонга нима зиёни тегяпти? 

Аждодларини «хўрлаган» авлодлар
2020 йил апрель ойида карантинда «эплаб кўчада юрган» 22 ёшли қиз ва унинг дўстлари 15 суткага қамалди. Ёшлар карантин талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз юриб, Амир Темур ҳайкали олдида коронавирус пандемияси Ўзбекистондан қачон кетиши ҳақида сўраб, буюк саркарда шахсига ҳурматсизлик қилишган.
Яна бир ҳолатда каттақўрғонлик 24 ёшли йигит Алишер Навоий ҳайкалига бақириб, ундан овқат сўрагани ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин танқидига учради. Кейинроқ у қилган иши учун узр сўраб чиқди, аммо бу муаммонинг ечими эмаслиги аниқ. Гарчи унга ва шеригига нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлса ҳам.
Андижонда шаҳар марказидаги Мотамсаро она ҳайкали ёнида ножўя ҳаракатлар қилиб, унинг «қучоғи»да ётиб олган фуқарога ҳам чора кўрилди. Қайд этиш жоизки, 3 нафар фарзанди бор ушбу тиктокер ундан олдин ҳам ҳуқуқ-тартибот органларининг эътиборига тушганди. Ўшанда у гўёки Андижон бекатидан Охунбобоев бекати томонга ҳаракатланиб келаётган тепловоз остига ётиб олганини видеога олган эди.
Бу ҳам камдек яқиндагина, Самарқандда кўчани «хулиган»лар бошқаришини айтган тиктокер 7 суткага қамалди. Йигитларнинг қилган ишлари Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилган. Суд қарорига кўра, айбланувчига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига (майда безорилик) асосан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Бу каби воқеалар ортса ортяптики, камайгани йўқ. Жазолар юмшоқлик қиляптими, билмадик. Эр қидираётгани, қандай овқат еётганини айтаётганлардан тортиб, очиқ баданини реклама қилаётганларгача жамланган ушбу платформани бугун ҳеч иккиланмай «шайтон ойнаси» дейишимиз мумкин.
Россиянинг Перм ўлкаси, Нитвенский туманида яшовчи икки ўқувчи қиз «Tik-Tok» тармоғига видео суратга олиш учун бутун бошли фермани ёқиб юборди. Қизлар сомонни ёқиш жараёнини видеога олишган, аммо кейин улар ёнғинни тўхтатишнинг имконини тополмаган. Ёнғин натижасида 150 минг рубль қийматдаги мол-мулк куйиб кул бўлган. Қизлар воқеа жойидан қочиб кетишган, лекин маҳаллий полиция ходими уларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлган. Қизларнинг ота-оналарига нисбатан «вояга етмаганларни тарбиялаш вазифаларини бажармагани» бўйича маъмурий баённомалар тузилган.
Яқинда Россия «Tik-Tok» ижтимоий тармоғини 1,5 миллион рубль миқдорида жаримага тортди. Компания Россия қонунчилиги билан тақиқланган маълумотларни олиб ташлашдан бош тортгани учун жазоланди. 
Покистон телекоммуникация бошқармаси вакили Ҳуррам Меҳрон суд қарори ортидан мамлакат ҳудудида «Tik-Tok» ижтимоий тармоғи тақиқланганини маълум қилди. «Суд «Tik-tok» блокланишини сўради ва бошқарма буни бажаради», – деган Меҳрон «Dawn» газетасига берган интервьюсида.
Хўш, юқоридаги мисоллардан кейин ҳам «Tik-Tok» Ўзбекистонга керакми? Дунё эътироф этган боболаримиз қадр-қиммати кўз ўнгимизда топталиб ётибди. Аксига олиб йилдан-йилга маънавий қашшоқлик, оммавий маданият бизни таъқиб қилиб келаётган бўлса...

Китобхонлик ҳақида гапиришдан олдин...
Ёш болалар ота-оналари қўл телефонидаги мобиль ўйинлар турганида, ҳеч ким уларнинг китоб ўқишини талаб қилмаганида албатта, иккиланмай дастлабки вариант танланади. Минг афсуски, шундай қилиб, жамият яна бир интеллект соҳиби бўлиши кутилаётган бўлажак етук кадрдан айрилиб қолади. Айрим оила вакиллари, энди мактаб ёшига тўлган ўғил-қизларининг туғилган кунларига ошиб борса 50 минг сўм турадиган китоб эмас, 2 миллионлик телефон совға қилишади. Интернет бу мисоли – денгиз. Унинг қаърида ҳар хил ғоялар яширин. Эртага ким кафолат бера олади ёшларнинг одам савдоси, турли экcтремистик гуруҳлар таъсирига тушиб қолмаслигига, оммавий маданият домига тортилмаслигига?..
Бирон нарса дейишга қийналиб қоламиз. Сабаблар етарлича. Қирқ йиллаб илмий изланиш қилиб, китоб ёзганлар уни чоп эттиролмаяпти. Пули йўқ. Нашриётлар эса зарарга ишлашни истамайди. Бу ёқда бўлса, алламбало қилиқлар қилиб видеолар олаётган тиктокерлар ҳокимлар томонидан «MacBook» билан тақдирланиб, таниқли шоу-бизнес вакиллари таклиф қилинган ҳолда байрамларда савлат тўкиб ўтирибди. Қани мантиқ?!
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон билан китобхонликни тарғиб қилиш борасида суҳбатлашганимда шундай деган эди:
«Қадимги «Дада Қўрқут» достонида онага айтилади: «Эй, она. Сен ҳадеб қизингга ундай қилма, бундай қил, бундай қилма, ундай қил деявермасдан ўзинг ўша ишни қилгин. Қизинг кўрсагина сендан ўрганади. Aкс ҳолда насиҳатларинг бесамар кетаверади!»
Бундан келиб чиқадики, 
оилада ота-она китоб ўқиса, ана ўшанинг таъсиридагина ёш китобхон пайдо бўлади. 
Яна бир масала хусусида гапирмай ўтолмайман. Биринчи навбатда болалар учун адабиётларни арзон қилиш керак. Бу жуда муҳим. Ҳозир китоблар қиммат. Оталар рўзғорига нон олсинми ёки боласига китоб? Aлбатта, улар нонни танлайди. Ҳеч бўлмаса, болаларга мўлжалланган китобларни арзонлаштирсак, ана ўшандагина китоб мутолааси ҳақида гапирсак ярашади.
Бундан 4-5 йиллар олдин Озарбайжон Ёзувчилар бирлиги мени мукофотлаш учун чақирганида ўша ерда бир яхши ҳодисага гувоҳ бўлганман. Ҳар бир банк бир йилда қанчадир китобни чиқаришга ҳомийлик қилиб халққа бепул тарқатаркан. 20 йил нашриёт, 20 йил телевидениеда ишлаган инсон сифатида ҳар икки соҳани кузатиб бораман, жуда кўп нашриётлар яхшигина шаклланиб бормоқда. Бироқ, давлат томонидан жиддий эътибор қаритилиши керак бўлган масалалар талайгина!..»
Хуршид Даврон айтган гаплар ва билдирган эътирозлар ўринли. Бизда баъзи ташкилотлар бизнесмен ёки давлат органи вакиллари тиктокерларга ҳомийлик қилиши мумкин. Фойда кўпроқ-да... Китобхонлик, келажак тақдири уларга иккинчи ўринда. Эртага ўзларининг авлодидан ҳар хил қилиқлар кўрсатадиганлар чиққанида жуда кеч бўлади.
Баъзан кутубхонага борганимда айрим ёшларнинг қулоқчинларни тақиб олиб бутун мияси билан «Tik-Tok»ка кириб кетганини кўраман. Даҳшатли-а? Китобхонликни бой бериб қўймаяпмизми?
Сўзим охирида ота-оналарга юзланмоқчиман: болаларингиз тарбиясига ёшлигидан эътиборли бўлинг, уларни телефондаги ёт ғоялар эмас, сизнинг тавсияларингиз, кўрсатган тўғри йўлингиз ортидан, жамият ривожига хизмат қиладиган ўз соғлом фикрлари бошқарсин!
Аброр ПОЁНОВ




Ўхшаш мақолалар

Электр энергияси ва  табиий газ қимматламоқда,  ижтимоий норма халққа  қандай ёрдам бўлади?

Электр энергияси ва табиий газ қимматламоқда, ижтимоий норма халққа қандай ёрдам бўлади?

🕔20:38, 19.04.2024 ✔32

Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тўловлар миқдори оширилади, кўп ишлатган кўпроқ тўлайди. Яъни, энергетика соҳасида «ижтимоий норма» жорий этилди. Буни қандай тушуниш керак?

Батафсил
Экологик стикерлар бизни  ҳаво ифлосланишидан қутқара  оладими?

Экологик стикерлар бизни ҳаво ифлосланишидан қутқара оладими?

🕔22:10, 12.04.2024 ✔36

1 июндан бошлаб Ўзбекистонда «Экологик транспорт» тизими босқичма-босқич жорий этила бошлайди. Бунинг учун шаҳарлар экоҳудудларга бўлинади ва автомобилларга экологик стикерлар берилади.

Батафсил
Қулоқчинлар  эшитиш қобилиятининг бутунлай йўқолишига  сабаб бўлади

Қулоқчинлар эшитиш қобилиятининг бутунлай йўқолишига сабаб бўлади

🕔14:33, 29.03.2024 ✔42

Бугун ён-атрофга назар солсангиз, кўпчилик инсонларнинг қулоқчин (нашуник)-да мусиқа ёки аудиокитоб тинглаб кетаётганига кўзингиз тушади. Бу  яхши, aлбаттa. Аммo ҳaр нaрсaнинг фoйдaли тoмoни бўлгaни кaби зарари ҳaм йўқ эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар