Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Нажот сари ИККИ МУШТАРАК ЙЎЛ

Тарбия – инсон камолотга етиши, ўзи ва жамият учун керакли шахс бўлиб улғайишида ҳаво каби вазифани ўтаса, таълим – ёш гўдакнинг мурғак танаси ривожланишида сув сингари зарур. Улар шахс қиёфаси шаклланишига асос бўлади. Бу икки тушунча бирлашиб, жисмоний куч-қудрат ва руҳий қувватни юзага келтиради.

Таълим ва тарбия уйғунлигини жамият ижтимоий ҳаётида тўғри ташкиллаштириш, бошқариш ва назорат қилиш имкониятига эга бўлган ҳар қандай давлат – барча соҳалар бўйича барқарор ривожланишга эришади. Масалан, Сингапур маорифга улкан сармоя киритиш асосида − илмий-техник ривожланиш соҳасида жаҳоннинг етакчи мамлакатларидан бирига айланди. 
Мамлакатимизда ҳам кейинги йилларда таълим ва тарбия интеграциялашувига эришиш борасида қўплаб амалий ишлар қилинмоқда. Хусусан, ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган мактабгача таълим ҳамда олий таълим тизимини 2030 йилгача ривож­лантириш концепцияларидан кўзланган мақсад – жамиятимиз ҳаётида барқарор ва тадрижий тараққиёт белгиларини ўзида мужассам этган янги авлодни (бу авлоддан − Ўзбекистонда янги Уйғониш даври пойдевори яратилиши кутилмоқда) шакллантиришдан иборат қилиб белгиланди. Зеро, Президентимиз алоҳида таъкидлаб ўтганидек, «Тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам бу – илм-фан, таълим ва тарбиядир».
Таълим ва тарбия самарадорлигига эришиш йўлида олиб борилаётган ҳар қандай ислоҳотлар ривожи қуйидаги омиллар билан бевосита боғлиқ:
Биринчидан, ёшлар дунёқарашида таълим олишга бўлган иштиёқни ошириш зарур.
Иккинчидан, таълим тараққиётига қаратилган сармоядорликни янада ошириш мақсадга мувофиқ. Мисол учун, Сингапурда таълим вазирлиги бюджети давлат умумий бюджетининг 18,7 фоизини ташкил қилади. Бундай эътибор натижасида мамлакатда аҳолининг саводхонлик даражаси 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Учинчидан, умуминсоний хусусиятларни ўзида мужассам этган миллий руҳда таълим ва тарбия бериш тизимини такомиллаштириш керак бўлади. Бу борадаги ислоҳотларда Япония ўзига хос модел яратган. Хусусан, япон таълим тизимида ёшларни ватанпарварликка чорловчи «япон руҳи» ишлаб чиқилди. Ёшларни илмий тажрибалар билан шуғулланиши, ўзида кашфиётчилик қобилиятини шакллантириши учун алоҳида эътибор берилди.
Тўртинчидан, илмий кашфиётни рағбатлантириш, уни ишлаб чиқаришга кенг миқёсда жорий этиш борасида давлат бош ислоҳотчилик механизмини янада ривожлантириш тақозо этилади.
Бугунги кунда янгиланаётган Ўзбекистонда ҳам таълим ва тарбия йўналишида тадрижий узвийликни ўрнатиш, ёшларни замонавий технологиялар асосида чуқурлаштирилган билимга эга бўлиши учун кенг қамровли имкониятлар яратиш, ўз истеъдодини рўёбга чиқаришларига қаратилган шарт-шароитларни таъминлаш тизими самарали ишламоқда. Жумладан, «Ёшларга оид давлат сиёсати» тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган «Ҳаракатлар стратегияси» доирасида олиб борилаётган ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда.
Ўзбекистон ёшларини мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш даражаси 2017 йилга нисбатан 27 фоиздан 65 фоизга оширилди. Айниқса, 6 ёшгача бўлган болаларнинг 82 фоизини мактабгача таълимга қамраб олиниши давлат бош ислоҳотчилигида олиб борилаётган ишлар бардавомлигини кўрсатмоқда. Эришилган натижалар билан кифояланиб қолмасдан 2023 йилгача болаларни мактабгача таълим даргоҳларига қамраб олиш даражасини 75 фоизга, 2025 йилга бориб 100 фоизга чиқариш устида амалий ишлар қилинаётгани алоҳида эътирофга лойиқдир.
2017 йилдан эътиборан мамлакатимизда тўлиқ 9+3=12 йиллик таълим тизимидан 11 йиллик ўқитишга ўтилиши натижасида жамиятда кундан кун чуқур илдиз отиб бораётган кўплаб ижтимоий муаммоларнинг камайишига олиб келинди. 
11 йиллик таълимнинг қайта тикланиши натижасида республикада жами вояга етмаганлар ўртасида содир этилган жиноятчиликнинг коэффициенти 2,5 баробар камайди. 
Ихтисослаштирилган мактаблар сони оширилиши – жаҳон олимпиада совриндорлари орасида Ўзбекистон ёшлари ўрнини сезиларли даражада кўтарилишига туртки бўлди. Масалан, охирги бир ярим йилда иқтидорли ўқувчиларни халқаро олимпиадаларда 4 та олтин, 18 та кумуш, 30 та бронза медалини қўлга киритгани ҳар биримизда фахр-ифтихор туйғусини уйғотади.
Кейинги беш йил ичида олий таълим ривожида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Айниқса, мактаб битирувчиларини олий таълимга қамраб олиш даражаси 2016 йилга нисбатан олганда 2,5 бараварга оширилиши мамлакатимиз ёшларининг илм олиш йўлидаги ҳаракатларида янада самарали ютуқларни қўлга киритиши учун замин бўлмоқда.
Қисқача айтганда, юртимизда ёшларнинг илм олиши учун яратилаётган имкониятлар «Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай» мазмунидаги ҳаётий ҳақиқатни юзага чиқишида асос бўлмоқда.

Улуғбек ЯЗДОНОВ,
Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали кафедра мудири, фалсафа фанлар доктори




Ўхшаш мақолалар

Электр энергияси ва  табиий газ қимматламоқда,  ижтимоий норма халққа  қандай ёрдам бўлади?

Электр энергияси ва табиий газ қимматламоқда, ижтимоий норма халққа қандай ёрдам бўлади?

🕔20:38, 19.04.2024 ✔32

Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тўловлар миқдори оширилади, кўп ишлатган кўпроқ тўлайди. Яъни, энергетика соҳасида «ижтимоий норма» жорий этилди. Буни қандай тушуниш керак?

Батафсил
Экологик стикерлар бизни  ҳаво ифлосланишидан қутқара  оладими?

Экологик стикерлар бизни ҳаво ифлосланишидан қутқара оладими?

🕔22:10, 12.04.2024 ✔36

1 июндан бошлаб Ўзбекистонда «Экологик транспорт» тизими босқичма-босқич жорий этила бошлайди. Бунинг учун шаҳарлар экоҳудудларга бўлинади ва автомобилларга экологик стикерлар берилади.

Батафсил
Қулоқчинлар  эшитиш қобилиятининг бутунлай йўқолишига  сабаб бўлади

Қулоқчинлар эшитиш қобилиятининг бутунлай йўқолишига сабаб бўлади

🕔14:33, 29.03.2024 ✔41

Бугун ён-атрофга назар солсангиз, кўпчилик инсонларнинг қулоқчин (нашуник)-да мусиқа ёки аудиокитоб тинглаб кетаётганига кўзингиз тушади. Бу  яхши, aлбаттa. Аммo ҳaр нaрсaнинг фoйдaли тoмoни бўлгaни кaби зарари ҳaм йўқ эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар