Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Журналист «ЁЗУВЧИ»ми?

Оддий шамоллашим ҳам ҳар сафаргидек онамнинг қаттиқ хавотирига сабаб бўлди. Қистовлари билан шифокор кўригига бордим.

Журналист «ЁЗУВЧИ»ми?

Ўрта ёшли, кўринишидан 45 ёшлар чамасидаги шифокор беморлар стулига ўтиришим билан: «Ўқийсанми, ишлайсанми?», дея саволга тутди. Жавобимдан қатъи назар кейинги сўроқ «Қаерда?» бўлишини англаб: «Журналистика университетида ўқийман», – деб тўлиқ жавоб қайтардим. Шу пайт шифокорнинг кўриниши бирдан ўзгариб: «Бўлажак «ёзувчи»ман дегин», – деди кинояли оҳангда...

Тўғрисини айтсам, бу каби захарханда сўзларга анча кўникиб қолгандим. Шу боис, ҳеч нима демадим. Биргина бу шифокор эмас, балки давлат ишида ишлайдиган ёки бошқа касб эгалари бўлган кўпчилик қариндошларим ҳам мени шундай аташарди. Журналистика йўлини танлаганимдан бери шу савол мени қийнаб келади. Наҳот жамиятдаги кўпгина инсонлар онгида журналистика мақоми «юмалоқ хат» ёзувчиники билан тенг бўлиб қолган бўлса?! Гўёки, улар наздида журналистлар тирноқ остидан кир қидирадиган «ёзувчи»лар қаторига киради. Аслида, бор ҳақиқатни, бор камчиликни оммага ошкор этиш, халқни унинг оқибатларидан хулоса чиқаришга чорлаш «ёзувчилик» эмас, балки халқ манфаати, қолаверса адолат учун курашиш, жамоатчилик назорати ўрнатиш эмасми?

Албатта, қўли эгри, қинғир йўлда юрган кишилар фикрича, журналистлар йўқ жойдан хатоларни излаб топувчилардир. Машҳур ёзувчи Робиндранат Тагор: «Ҳамманинг ўз ҳақиқати бор, лекин факт битта», – деган эди. Дарҳақиқат, турли соҳа вакиллари ўзларининг нотўғри ишини тўғри деб билиб, шу йўлда давом этишади, аммо халққа энг аниқ ва ҳақиқий фактни журналистлар етказмайдими?! Башарти ўзини журналистман деб билган касб мансабдор шахсларга ёқиш учун юзга чиққан чипқондай бўртиб турган камчиликни айтмаса, муаммони билса ҳам, уни оммага кўрсатишга ҳаракат қилмаса, журналистикага хиёнат қилган бўлади-ку!

Журналистлар сукут сақлашни билмайди, зотан уларга сукут керак ҳам эмас. Агар журналистлар жим турса, улар ҳам ўзини четга олса, «Менга тегма, мен сенга тегмайман» қабилида иш тутса, жамият емирилиб, жар ёқасига келиб қолади. Тунов куни Шуҳрат Сатторовнинг: «Бу – менинг касбим, бироқ мен террорчи эмасман» сарлавҳали мақоласини ўқиб қолдим. Унда: «1735 йил «New York weekly journal» нашрининг журналисти Жон Питер Зингер матбуот тарихида илк марта амалдорлар қаттиқ танқид қилинган мақоласини эълон қилади. Мақола жиноятни одат қилган амалдорларга жамиятда кучли душманлари борлигини англатиб қўйди. Ўшандан бери журналистика ва қўли эгри амалдорлар ўртасидаги адоват давом этиб келади».

Дарвоқе, қачон ва қайси даврда одамзод хатосини айтган, уни танқид қилганларни тўғри тушунганки, энди қабул қилса. Шунинг учун ҳам жамиятдаги камчиликларни очиқ-ойдин ошкор этган журналистлар кўпчилик мансабдор шахсларнинг кўзига «бало» бўлиб кўринади. Бу «бало»лар журналистик суриштирув олиб боради, воқеа жойига бориб муаммоли репортажу мақолалар тайёрлайди. Хатоларни тезда ёзиб олади, жабрланаётганларга қанчадан бери қуруқ ваъдалар бераётганларни ғафлат уйқусидан уйғот ади. Яна нима эмиш: «Журналистлар –  «ёзувчи»!

Аслида устидан ёзилаётганларнинг кўпчилиги ўз айбларини билишади, бироқ инкор қилиш «санъати» уларнинг қон-қонигача сингиб кетган. Нега дейсизми? Сабаби аён: улар учун ўзининг кенг ва шинам хонасидан, юмшоққина креслосидан ажралиш, кармонига келиб тушаётган «муллажиринг»ларнинг тўхтаб қолиши – энг катта фожиа. Афсуски, бу қўрқув уларни касбини сидқидилдан бажаришга эмас, балки яширин фитналарга бошлайди. Кейин эса буни пайқаб қолган журналист бечора айтмасдан туролмайди. Айтса тили, айтмаса дили куяди. Шундан сўнг ҳам, шунча гапни билиб туриб ҳам журналист жим турсинми?! Йўқ, асло мумкин эмас! Уни босим остига олсалар ҳам, «ёзувчи» десалар ҳам камчиликни барчага ошкор қилаверади. Бу – унинг вазифаси, бурчи!

Тўғри, баъзан ОАВларда ҳам ёлғон хабарлар тарқатилганига гувоҳ бўлганмиз. Албатта, бу каби ахборотлар жамият ҳаётига ўта салбий таъсир кўрсатади, ҳатто шундай хабарларни деб қанча инсонлар ҳаёти барбод бўлиб кетиши мумкин. Бироқ гуруч ҳам курмаксиз бўлмаслигини эслайлик.

Нотўғри ва текширилмаган ахборотни тарқатган журналист қонуний томондан ўзига яраша жазони олади. Лекин бунинг ортидан ўз касбига масъулият билан ёндашадиганларни ҳам айблаш мантиқан тўғри эмас менимча. Ойни этак билан ёпиб бўлмаганидек, ҳақиқат нурларини ҳам беркитиб бўлмайди. Шундай экан, ана шу тарқатилган ёлғон хабарларнинг нотўғри эканини ҳам бошқа журналистлар очиб беради. Ҳеч қачон ҳақиқат ёпиқлигича қолиб кетмаган, бундан кейин ҳам қолиб кетмайди. Зеро,  журналист касбининг мазмун-моҳиятини нотўғри англаб, хатолар тузатилиши учун ошкор этган касб эгалари шаънига «ёзувчи» деган тамғани босиш қанчалик тўғри бўларкин?!

Моҳим ТОПИЛОВА, ЎзЖОКУ талабаси




Ўхшаш мақолалар

Умр боғини безайдиган  яхшиликлар

Умр боғини безайдиган яхшиликлар

🕔19:40, 21.03.2024 ✔47

Баҳор фаслининг дастлабки ойида яшар эканмиз, аллақачон қалбимизга баҳорий туйғулар кириб келган.

Батафсил
Ҳайвонларнинг онаси ва... оналарнинг ҳайвони

Ҳайвонларнинг онаси ва... оналарнинг ҳайвони

🕔16:20, 23.02.2024 ✔76

Менинг севимли машғулотларимдан бири – уй ҳайвонларига қараш. Баъзи пайтларда инсонларда топилмаган меҳр-муҳаббат туйғусини уларда кўп бора кузатганман.

Батафсил
Тинчлик  қадри

Тинчлик қадри

🕔16:03, 08.01.2024 ✔119

Халқимиз – тинчликсевар халқ. Бошқа масалаларда турлича фикрлаши, баҳслашиши мумкин, лекин бу борада ҳамма бирдам, ҳамжиҳат. Кексаю ёш аввало тинчлик бўлсин, дейди. Президентимизнинг энг катта орзу-интилиши, ташвиши ва амалий ҳаракатлари ҳам – халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Умр боғини безайдиган  яхшиликлар

    Умр боғини безайдиган яхшиликлар

    Баҳор фаслининг дастлабки ойида яшар эканмиз, аллақачон қалбимизга баҳорий туйғулар кириб келган.

    ✔ 47    🕔 19:40, 21.03.2024
  • Ҳайвонларнинг онаси ва... оналарнинг ҳайвони

    Ҳайвонларнинг онаси ва... оналарнинг ҳайвони

    Менинг севимли машғулотларимдан бири – уй ҳайвонларига қараш. Баъзи пайтларда инсонларда топилмаган меҳр-муҳаббат туйғусини уларда кўп бора кузатганман.

    ✔ 76    🕔 16:20, 23.02.2024
  • Тинчлик  қадри

    Тинчлик қадри

    Халқимиз – тинчликсевар халқ. Бошқа масалаларда турлича фикрлаши, баҳслашиши мумкин, лекин бу борада ҳамма бирдам, ҳамжиҳат. Кексаю ёш аввало тинчлик бўлсин, дейди. Президентимизнинг энг катта орзу-интилиши, ташвиши ва амалий ҳаракатлари ҳам – халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган.

    ✔ 119    🕔 16:03, 08.01.2024
  • Дунёдаги уч  ноёб экспонатдан бири –  бизда!

    Дунёдаги уч ноёб экспонатдан бири – бизда!

    Халқаро «Олтин мерос» жамғармаси Хоразм вилояти бўлими раҳбари, ўлкашунос-тарихчи Комилжон НУРЖОНОВ билан суҳбат.

    ✔ 184    🕔 16:30, 19.10.2023
  • Инсонни  тушуниш

    Инсонни тушуниш

    Шу кунларда Жанубий Корея каналларида бир воқеа шов-шувга айланди.

    ✔ 168    🕔 08:42, 22.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар