Хоразмлик ижодкорнинг Қодирий боғига совғаси
Бир пайтлар мактаб ўқувчилари ўртасида бир-бирига китоб совға қилиш одати урф эди. Туғилган кун ёки байрамларда дўстлар томонидан туҳфа қилинган энг қимматли тортиқ – бу китоб бўларди.
БатафсилЎшанда туман газетасида мухбир бўлиб ишлардим. Газетанинг нуфузи баланд йиллар. Ўзиям газета ҳафтасига уч марта катта тиражда чиқарди. 1980 йилларда босмахонада ҳамма ишлар қўлда бажариладиган, техника ҳали ривожланмаган даврлар. Икки куннинг бирида газета чиқади.
Газета чиқадиган куни эрта билан босмахонага йўл оламиз. Мақолалар қўлда (линотип)да терилади. Қатор, қатор қилиб қўрғошинда қуйилади. Эрталабдан то кечгача тиним йўқ. Газетани ўқиб, босишга рухсат бергандан кейин босмахона ходимлари эрталабгача газета чиқаришарди.
Навбатдаги газетани муҳаррир, навбатчи (навбатчи мен эдим) ва мусаҳҳиҳ ўқиб, қўл қўйиб, босишга рухсат бериб уйга қайтдик.
Муҳарриримиз Эгам ака машинани ўзи ҳайдаб келяпти. Мен орқада ўтириб янги чиққан газета саҳифаларини яна бир бор кўздан кечиряпман. Ярим йўлга етгач, бирдан кўзим хатога тушиб қолди. Эгам акага «Тўхтатинг» дейишим билан муҳаррир машинани бирдан силкитиб тўхтатди. Муҳаррирга хатони кўрсатдим. Капалаги учиб кетган муҳарриримиз сўкина-сўкина машинани дарҳол изига буриб газни босди.
Газетанинг биринчи бети тепасида рукн бўларди у пайтлар. Ўша жойда «ўнинчи беш йиллик»ми, «тўққизинчи беш йиллик»ми, деган шиор берилган бўлиб, «беш йиллик» сўзи «бўш йиллик» бўлиб нотўғри кетган эди.
Босмахонага борсак ишчилар газетанинг ярмини чоп қилишга улгуришган экан. Муҳарриримиз жаримасини бўйнига олиб, хатони тўғрилаб газетани қайтадан чоп қилдирган эди. ...Энди ўйласам, ўша пайти адашиб ҳақиқатни айтиб қўйган эканмиз...
Болтабой МУҲАММАД ҚУРБОН
Бир пайтлар мактаб ўқувчилари ўртасида бир-бирига китоб совға қилиш одати урф эди. Туғилган кун ёки байрамларда дўстлар томонидан туҳфа қилинган энг қимматли тортиқ – бу китоб бўларди.
БатафсилБотирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:
БатафсилЖадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.
Батафсил