Халқ билан      Бош саҳифа

МАҲАЛЛАЛАРИМИЗ ВИЖДОНИНИ ЙЎҚОТИБ ҚЎЙМАЯПТИМИ?

 «Суюнчи» бадиий фильмини ҳамма мириқиб томоша қилса керак. Шу кунларда ҳам телевизор орқали намойиш қилинса, яна такрор ва такрор кўришдан асло бош тортмаймиз. Бироқ бу киноасарнинг шу қадар қалбимизга ўрнашиши сабабини кўпчилигимиз у қадар ҳам чуқурроқ ўйлаб кўрмаган бўлсак керак.

МАҲАЛЛАЛАРИМИЗ ВИЖДОНИНИ ЙЎҚОТИБ ҚЎЙМАЯПТИМИ?

Фильм ўзлигимизга хос ва мос бўлган ўзбекнинг ўқ илдизи – оила ва маҳалла ҳақидаги таъсирчан кадрларга жуда бой. Унда миллий менталитет муаммолари режиссёр томонидан шу қадар устамонлик билан очиб берилганки, воқеалар гўё бугун сизу бизнинг атрофимизда содир бўлаётгандек туюлаверади. 1982 йилда суратга олинган мазкур фильм қарийб қирқ йилдан буён экран юзидан тушмай келаётганининг боиси ҳам шундадир балки?

Халқнинг уйғоқ қалби, соф виждони кайвони кампир Анзират тимсолида гавдалантирилган. Фильм режиссёри унинг халқимиз қалбидан мустаҳкам жой олишида қанақанги сеҳрдан фойдаланганки, одамлар кўрганда ҳам, эшитганда ҳам фильмга бўлган ўз ҳурматини ва эътирофини тилга олишдан эринмайди? Келинг, шу каби саволлар таъқибидан қутулиш учун бироз мулоҳаза қилиб кўрайлик.

Фильм бош қаҳрамон Анзират бувининг шаҳардаги тўйдан вертолётда қайтиши ва уни қишлоқ нуронийлари томонидан кутиб олиш саҳнаси билан бошланади. Уни кутиб олишга чиққан Холмат бобонинг ҳайрати эса фильмдаги энг таъсирчан саҳналардан бири бўлган. Аҳамиятлиси, йўл-йўлакай кетатуриб, ҳали йўл чарчоғини чиқармасдан қишлоқни ўз кузатувига, таҳлил кўзгусига (бугунги кун нуқтаи назаридан гапирадиган бўлсак, мониторингга) олиб кетаётган «генерал кампир»нинг хатти-ҳаракати бугунги кунда ҳам ўрнакка арзирли. Кексайганида унга ким қўйибди бу ишларни, дейдиганлар сон мингта. Бироқ Анзират буви мутлақо бошқача ўйлайди: «Эътибор қилмасанг ҳаддиларидан ошишади...» Унинг ўз дунёқараши ва ўз қаричида ўлчайдиган қоидалари бор эди. Шу аснода ҳали ҳовлисига етиб бормасидан унинг эътибори тўйга кетганидан буён қишлоғида содир бўлган илк «янгилик»ка тушади. Ўйлаб ҳам турмасдан тезда бу ҳолатга ечим топишга уринади:

– И-е, ким осди бу қулфни? – дея ҳамроҳига юзланади...

Суҳбат асносида уй эгасининг шаҳардан кўчиб келган дўхтир эканлиги, шим кийиб юрадиган иккита қизи борлиги ҳақидаги маълумотларга эга бўлгач, тезда ҳовли эгасини чақиртириб, қишлоқда яшаш тартиб-қоидаларини миридан-сиригача эринмасдан оғзаки тушунтира бошлайди... Шаҳардан кўчиб келган, қишлоқда яшаш тартиб-қоидаларини билмаган «айбдор» дўхтир эшигига осилган қулфнинг бузилиши билан суҳбат ўз поёнига етади...

Ҳали ҳам йўл ҳордиғини чиқаришга улгурмаган қаҳрамоннинг кейинги манзили ўз ҳовлиси эмас, аксинча яна бир ҳамқишлоғининг хонадони. Отаси уч ойдан буён касалхонага тушиб қолганида атиги бир мартагина туршак кўтариб борган, аммо чойнак-пиёла олиб бориб бермаган ўғилнинг танобини тортиб қўйиш учун енг шимарган Анзират буви «айбдор» ўғилнинг отаси касалхонада истаконда чой ичаётганлигини ачиниш билан эслатади...

Албатта кейин нима бўлишини барчамиз яхши биламиз, эсласак, юзимизга табассум энади. Назаримизда, кинодаги мана шу кадрлар жуда муҳим бўлган ўзаро оқибатни эсга олишга ундайди. Жамиятимиздаги очиқ аммо аччиқ ҳақиқатни бўй-басти билан кўрсатади. Боланинг ўз отаси олдида ҳамиша бурчли эканлигини томшабинга оддий тилда, қаҳрамонга эса калтак билан «бир тушириш» усулида тушунтириб қўйган бош қаҳрамон аслида ўз қишлоғида жамоатчилик назоратини олиб бораётган эди. Энг муҳими, мана шу жараёндаги танқид фильм якунидаги кадрлардан бирида ўз ечимини топиши Анзират бувининг ўз қишлоғида бевосита таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрната олганини тасдиқлайди.

Қишлоқда ҳеч ким Анзират бувига шу ишларни қил, демайди, бу ишлардан унга ҳеч қандай моддий манфаат ҳам келмайди. Аммо у шу ишларни бажаришдан оғринмайди. Фильмнинг бошқа лавҳаларида ҳам қишлоқ аҳлининг ҳеч бир мурожаатлари – хоҳ у таклиф бўлсин, хоҳ шикоят – қишлоқ оқсоқоллари ва кайвонилар томонидан эътиборсиз қолмаслиги жонлантирилган. Буни дўкондор Ғайбулланинг харидорларга қайтим бермаётгани, Шерматнинг япон хотин излаб қишлоқдан чиқиб кетиши, набираларининг футбол ўйнашлари оқибатида ҳадеб ойна синдиришлари, раиснинг сел олиб кетган кўприкни қуришни пайсалга солаверганидан қишлоқ ёшлари бошини қовуштириб кифоя бўлиб туриши учун қўлбола кўприк қуришга бел боғлаши ва ҳашарда раиснинг ҳам иштирок этиши «генерал кампир»нинг ўз қишлоғида, бугунги тил билан айтадиган бўлсак, кучли таҳлилий мониторинг олиб бориши натижаси эди. Ҳаттоки ҳамқишлоғи Хошимжоннинг қўшни қишлоққа сотиб юборган сигирнинг ҳар куни дарё кечиб энг аввало собиқ эгасининг ҳовлисига кириб келиши, то уй бекаси фарзандларига лойиқ сутни соғиб олмагунича жониворнинг миқ этмай туриши ҳам унинг ўткир нигоҳлари билан олиб борган жамоатчилик назорати самараси эди.

Мўъжаз қишлоғидаги умуминсоний ва миллий қадриятларни улуғловчи, бошқаларни ҳам бунга ундовчи, лоқайд ва бепарволикни жини суймайдиган 10 нафар неваранинг бувиси атрофидагилардан қанча маломатларни эшитмасин умрининг сўнггигача бу ишларидан воз кечмайди ҳамда ҚИШЛОҚ ВИЖДОНИга айланади. Бу мақомни унга юқоридан келиб беришмади, ўша тириклигида қадрига етмаган, унинг тергашларини нотўғри тушунган, оилавий ҳаётига аралашмасликларини хоҳлаган қишлоқдошлари беришди. Анзират бувини борида қадрига етишмасада, у оламдан ўтгач унинг ўрни қишлоқда жуда ҳам сезилганлигини барча бирдай тушуниб етади, ўзаро меҳрли ва оқибатли бўлишлари зарурлигини беихтиёр англашади. Бир кампирнинг саъй-ҳаракатлари қишлоқнинг ҳам ижтимоий-иқтисодий, ҳам маънавий-марифий, эҳтимол ҳуқуқий ҳолатини ҳам тизгинга солиб турганлиги, тартибли қилганлигини кинокартина ниҳоясида тушунгандек бўламиз.

Фуқаролик жамияти – демократиянинг олий кўриниши. Бугун ноёб бошқарув тузилмаси, дея эътироф этилаётган маҳаллаларимизнинг оқсоқол ва раислари ўз ҳудудларида жамоатчилик назоратини намунали амалга оширишлари учун ушбу бадиий фильм намуна. Унинг бош қаҳрамони Анзират буви эса ўрнак. Ундаги ўз маконига бўлган дахлдорлик ҳиссини чуқур тушуниши эса – услуб.

Кимда ким ўз маҳалласида Анзират бувига ўхшаган инсонларни бор деб билса, билингки ўша ҳудуддаги оилалар чиндан ҳам бахтиёр. Бугун ижтимоий тармоқлар таъсирида ёшларни чалғитаётган, ота-онасига қулоқ осмасликка уринаётган айрим иддаочиларнинг пайини қирқишда «Анзират буви услуби» қўл келади. Қолгани вазиятларда ўзини юрт равнақи, жамият ривожи учун масъулман дейдиган ватанпарвар кишиларнинг фуқаролик позициясини тўлақонли англай билиши билан намоён бўлаверади.

P.S. Яқинда матбуотда Президентимизнинг «2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди. Унда кўзда тутилишича эндиликда нодавлат-нотижорат ташкилотларининг парламентда доимий вакили бўларкан. Қонун лойиҳалари ва қуйи палатанинг ваколатларига кирадиган масалалар бўйича муҳокамалар ва йиғилишларда ижтимоий шериклик, таъсирчан жамоатчилик назорати механизмларини жорий қилиш ва уларни амалиётга тўғри қўллаш, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода қилиш ўша доимий вакилнинг асосий вазифалари саналар экан. Бу вакилнинг фуқаролик жамияти ривожига ҳисса қўшганлиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатганлиги, эл-юрт иззат-ҳурматига сазовор бўлганлиги, муҳими ўз жамиятига ўрнак кўрсата оладиган даражада иқтидорга эгалиги каби жиҳатлари алоҳида эътиборга олиниши эса катта қадамларнинг бошланишидир.

Лобар КАРИМОВА, ЎзЖОКУ Сиёсий-ҳуқуқий журналистика йўналиши магистранти




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔175

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔212

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔363

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 175    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 212    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 363    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 286    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 461    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар