Инсон ўзинг      Бош саҳифа

УСТОЗЛИК ҚИСМАТИ

Ҳаётда турфа умрлар бўлади. Кимнингдир умри ҳаёти тугаши билан тугаб битади. Яна кимдир хайрли ишлари ўзидан кейин ҳам давом этиши учун астойдил ҳаракат қилиб, кўпчиликка фойда етказиб яшашни афзал билади. Моҳир педагог, тажрибали мураббий, юзлаб шогирдларга устозлик қилган Алимардон Нуралиев ана шундай инсонлардан бири эди.

1929 йил Қашқадарё вилояти, Косон туманининг Тўқманғит қишлоғида Нурали ака ва Ҳикмат ая оиласида таваллуд топган Алимардон Нуралиев ота-онадан жуда эрта етим қолгач, тоғасининг қарамоғида бўлди. Унинг болалик ва ўсмирлик йиллари машъум урушнинг даҳшатли даври ва оғир тикланиш йилларига тўғри келди. Болаликдан қора меҳнатда суяги қотган, турмушнинг қийин синовларига кўниккан йигит далада тинмай меҳнат қилиш баробарида Тўқманғит қишлоғида жойлашган 10-сонли ўрта мактабни аъло баҳолар билан ўқиб тугатди.

Ўша даврларда умумий ўрта мактабларда ўқитувчилар етишмаслиги, айни пайтда Алимардон Нуралиевнинг тоғаси, маърифатли инсон Амирқул отанинг йўлйўриқ кўрсатиши ҳамда тавсияси туфайли Алимардон Нуралиев ҳам 1950 йилда Қарши шаҳри даги икки йиллик ўқитувчилар курсига бориб таълим олди. Ўқишни муваффақиятли тугатиб, вилоятнинг олис ҳудудларидан ҳисобланган Китоб туманидаги тоғли қишлоқда жойлашган мактабга ишга юборилади. Дастлабки даврларда йўқчилик сабабли устозимиз моддий томондан жуда қийналади, лекин ўзининг киришимли ва меҳнатсеварлиги сабабли тез орада ўнгланиб, маҳаллий аҳоли орасида обрў қозониб, «қаршилик муаллим» деган ҳурматга сазавор бўлади.

Китоб туманида ўқитувчилик фаолиятини бошлаган устоз ишга қаттиқ киришади, ўз устида тинмай ишлаб, тажрибали ўқитувчиларнинг ўқув-методик ишларини таҳлил этиб, малакасини ошириб боради. Унинг дарсида иштирок этган туман маориф бўлимининг раҳбари туман миқёсида ўтказилган ўқитувчиларнинг катта йиғили шида устозни мақтаб: «Қаранглар, Қаршидан келган Алимардон Нуралиев ёш бўлиши, қисқа вақт ишл аётганига қарамай тиришқоқ ва мал акали экан, дарсига кириб, ўқув машғулотл арини кўргазмали қуроллар орқали баланд савияда ўтказаётганига шахсан амин бўлдим. Ундан тажриба ўрганинглар», деб бошқа ўқитувчиларга тавсиялар берган экан.

Уч йил давомида Китоб туманида ишлаган устозимиз маиший турмуш қийинчиликлари ва баъзи бир оилавий сабаблар билан туғилган қишлоғига қайтиб, ўзи таълим олган ўрта мактабда ўқитувчилик фаолиятини давом эттиради. Бу ерда ишдан ажралмаган ҳолда аввал Қарши шаҳридаги ўрта-махсус педагогика билим юртининг кечки бўлимини, кейин Қарши давлат педагогика олийгоҳининг сиртқи бўлимини имтиёзли диплом билан тугатади. Кўп йиллик фидокорона меҳнатлари ва фаоллиги учун «Халқ маорифи аълочиси» унвони ва давлат мукофотлари билан муносиб тақдирланади.

Устознинг педагогик ишлари билан бир қаторда ўқувчиларнинг бўш вақтини банд этиш ва ота-оналар билан олиб борган ишлари ҳам таҳсинга сазовордир. Устоз ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг шанба кунлари дарсдан кейин мактаб ўқувчилари билан очиқ мулоқот ташкил этилар, унда ҳар бир синф ўқувчиларининг ютуқ ва камчиликлари таҳлил қилинар, аълочи ўқувчиларнинг номлари эса мактаб радиоузели орқали эълон қилиб бориш йўлга қўйилган эди. Бу эса ўз навбатида ўқувчиларни ўз устида ишлаш ва изланишга ундарди. Шунинг учун бўлса керак, ҳар йили устоз раҳбарлик қилган синфдаги ўнлаб ўқувчилар туман, вилоят, ҳатто республика миқёсида фанлар бўйича ўтказиладиган олимпиадаларда иштирок этиб, фахрли ўринлар билан қайтардилар. Турли йилларда устоз қўлида таълим олиб, мактабни битирганлар орасида нафақат респу бликамизнинг Қарши, Бухоро, Самарқанд, Тошкент каби шаҳарларида, балки собиқ иттифоқнинг Днепетровск, Орёл, Киев, Ленинград, Мо сква шаҳарларидаги олийгоҳларни тугатиб, кўзга кўринган шифокор, ҳарбий, юрист, инженер, иқтисодчи, ўқитувчи бўлиб етишиб чиққанлар кўп. Шогирдлари сафида фан номзодлари ва фан докторлари ҳам кўпайиб бормоқда.

Яна бир ҳолатни алоҳида таъкидлаш лозимки, устозимиз ўқитувчилик қилган йилларда ҳали электр етиб бормаган, мактабдан узоқ масофаларда жойлашган Сарой, Перон, Узуннова, Шайхали, Кўлбуқа қишлоқларидан қатнаб ўқийдиган ўқувчиларнинг уйларига устозимиз тунги пайтлар қўлида фонус билан пиёда бориб, ота-оналар мажлиси ўтказар, ҳар бир ўқувчининг хулқ-атвори, ўзлаштириш даражаси тўғрисида ҳисобот бериб, айни пайтда ўқувчилар билимини ошириш, уларни назорат қилиш ҳақида ота-оналар билан ҳамжиҳатликда иш юритар эди.

Ҳа, барчага ўрнак бўладиган қийин ва сермазмун ҳаёт кечирган устозимиз бугун орамизда йўқ. «Халқ маорифи аълочиси» Алимардон Нуралиевнинг эзгулик йўлидаги саъй-ҳаракатларини боғ яратган боғбонга ўхшатаман. У киши экиб кетган дарахтлар – тарбиялаб камолотга етказган фарзандлари, шогирдлари амалга ошираётган хайрли ишлар бунинг яққол мисолидир.

Чори САТТОРОВ, истеъфодаги полковник




Ўхшаш мақолалар

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

🕔15:48, 03.10.2025 ✔57

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Батафсил
Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔203

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

🕔15:27, 08.05.2025 ✔260

Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

    ✔ 57    🕔 15:48, 03.10.2025
  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 203    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 260    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 267    🕔 16:16, 17.04.2025
  • Инсоният нуфуси  аслида  қанча?

    Инсоният нуфуси аслида қанча?

    Ерда ҳисобдагидан бир  неча млрд кўпроқ одам  яшаётган бўлиши мумкин

    ✔ 277    🕔 09:10, 10.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар