Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ЎЗБЕКНИНГ ОНАСИ

Отам қазо қилган йиллар эди. Отам борлигида ҳеч биримизнинг бошимизда рўзғор ташвиши йўқ эди, қаердан нима келиб, қаёққа кетаётганини билмас, ҳамма ёқ тўкинсочинчилик эди.

ЎЗБЕКНИНГ ОНАСИ

Жўжабирдай жон билан қолиб кетган онам, нима қилишини билмай, охири ўзини деҳқончиликка урди. Давлатга ўн беш тонна полиз маҳсулотлари етиштириб бериш эвазига, Мирзачўлдан бир ярим гектар ер олиб, қовун-тарвуз экишга киришиб кетди. Аммо деҳқончиликнинг ҳам ўзига яраша харажатлари кўп экан. Чайла қуриш, трактор билан ер ағдариш, сув келтириш, уруғ экиш, ариқ қазиш, чопиқ қилиш, жўякларга ишлов бериш – ҳаммаси катта харажат ва меҳнат талаб қилар, илик узилди пайт келган, қозон сувга солиб ўтирилган пайтлар эди. Очлик ва ҳолсизликдан силла қурирди.

Рўзғорнинг ишонгани битт агина сигир эди. Сути пешма-пеш ичилар, қатиғи уютилар, ёғи овқатга ишлатиларди. Ҳамманинг хаёли сигирда, сув берардик, ўт ташлардик, ҳўлу-қуруқ нимаики топилса, оғзига тутардик. Бир кун эрталаб, донг қотиб қолдик. Сигир, қорни шишиб, оёғи осмонда ағанаб ётарди. Бу аччиқ қисматнинг заҳрини дарҳол сезган норасида сингилларим, қий-чув, йиғи-сиғига тушди. Маълум бўлишича, пахтазорга қўйилган, селитра солинган сув, кечаси ариқларни бузиб, сигир боғланган жойгача келган ва сигир сувдан ичган-у, заҳарланиб ўлган.

Сингилларим онамнинг рўзғор тебратиш учун қийна лаётганини билганидан, ҳамма оғирлик яна онамнинг бўйнига тушаётганидан, юраклари эзилиб йиғлашарди. Отам вафотидан сўнг, бир кунда улғайиб қолган акам бошини кўтаролмас, унсиз ҳиқилларди. Отамнинг жанозаси куниёқ онамнинг қоп-қора сочлари бир кунда оппоқ оқариб кетган, онамнинг яна танг аҳволда қолгани, яна азобланиши хўрлигимни кетирарди.

Йиғи товушини эшитиб, қўшни деҳқонлар ҳол сўрагани келишди. Униси у деди, буниси бу деди, охири сигирни сўйиб, гўштини қассобга арзонроқ нархга топширадиган бўлишди. – Етим болаларнинг ҳаққи бу, оч қолганда ўлимтик ейиш ҳам жоиз. Етимга ҳалол. Ким билиб ўтирибди, ҳозир сигирни терисини шиламизу, гўштини топшириб юборамиз, пули билан то қовун пишгунча рўзғор тебратиб турасизлар, етим еса гуноҳи йўқ, Худо ҳам кечиради, – деди тўпланишган эркаклар.

Онам кўнмади. – Етим одам бўлмасми, етиб отга минмасми?! Бу норасидалар ҳам бир кун одам бўлиб кетар. Ҳаммага чиққан кун бир кун буларнинг ҳам бошига чиқар. Ўлимтикнинг пулига боқиб, эртага отасига нима деб жавоб бераман. Худодан қўрқмайманми мен... Йўқ, болаларим, қани, кетмонни олиб келинглар, чуқур қазиб, сигирни кўмиб ташлаймиз. Қул ўлмай ризқи камимас. Ризқимиз шу сигир орқасидан келиб турганди. Энди Худо бошқа ёқдан берса ажабмас. Худонинг ризқ беришига ишонмаслик, Худога ишонмасликдир, – деди онам.

Ўша куни шоша-пиша сигирни кўмиб ташладик. Чунки одамлар орасида сигирни менга беринг, мен олиб кетаман, деяётганлари ҳам бор эди...

Муҳаммад ИСМОИЛ




Ўхшаш мақолалар

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

🕔15:43, 15.05.2026 ✔79

МУҚАДДИМА

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Батафсил
Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

🕔09:06, 08.05.2026 ✔85

...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

Батафсил
Дарахтлар – менинг  дўстларим

Дарахтлар – менинг дўстларим

🕔16:47, 30.04.2026 ✔112

...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    МУҚАДДИМА

    Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

    ✔ 79    🕔 15:43, 15.05.2026
  • Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    ...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

    ✔ 85    🕔 09:06, 08.05.2026
  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 112    🕔 16:47, 30.04.2026
  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 164    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 280    🕔 16:15, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар