Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
БатафсилҲукумат қарори билан 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланди
Аҳоли, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий- эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, нашриётлар ва ижодкорлар фаолиятига кўмаклашиш, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни қўллаб-қуватлаш Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Дастур қуйидаги 3 босқичда амалга оширилади: биринчи босқич – 2020-2021 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирл арини амалга ошириш; иккинчи босқич – 2022-2023 йилларда китобхонликка оид инфратузилмани мустаҳкамлаш; учинчи босқич – 2024-2025 йилларда ёшларнинг китобхонлик маданиятини жадал ривожлантириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ўсиши ҳисобига инсон капитали сифатини яхшилаш.
Қарорга кўра, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси «Китобхонлик ҳафталиги» этиб белгиланди.
* * *
Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида бошланган «Китобхонлик ҳафталиги» юртимизда китобсеварлар сафи тобора кенгайиб бораётганини яна бир карра тасдиқлади. Эътиборга молик жиҳати, мазкур ҳафталик юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёзмоқда.
Мазкур ҳафталик Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди. 10 апрелга қадар давом этадиган ҳафталик доирасида тақдимот, мулоқот, учрашув, давра суҳбатлари, маҳаллаларга махсус библиобуслар воситасида китоб тақдим этиш тадбирлари ва бошқа кўплаб қизиқарли лойиҳалар ўтказилади.
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
Батафсил«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
БатафсилКитоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил