Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ЮЗ ФОИЗЛИ МУҲАББАТ...

Муҳаббатнинг ҳам фоизи бўладими, дерсиз. Бўлар экан. Лекин бу ҳақида сал кейинроқ.

Мана, бир йилдирки дунёни эгаллаб олган коронавируснинг дастидан «дод» деяпмиз. Ростда, ҳаммамизни уйга қамагани етмагандай – қанчадан-қанча юртдошларимизни зарарламади дейсиз. Бу балои офатнинг кучини ўз бошидан ўтказиб, дард чекканлар яхши билишади. Албатта, кимлардир белгиланган шифохоналарда, пулдорлар эса кунига беш миллион сўмдан тўлаб, хусусий клиникаларда даволанишди ва катта харажат қилиб ҳаётида ўзгариш сезмаганлар ҳам бўлди. Қайсидир юртдошимиз қопда пул олиб келиб ҳам тузала олмади, ёндош касаллиги борлар ўша ерда дорилбақога юз тутдилар. Ўтганларни Яратган раҳматига олсин...

Лекин шундай кишилар ҳам бўлдики, кўнглида Яратганга ихлос, атрофдагиларга муҳаббат ва ўз олдига қўйган қатъий мақсади сабаб, ҳатто ўпкасининг катта фоизини коронавирус зарарлаган ҳолатларда ҳам ўз уйида даволаниб, тўғри дори-дармон ва овқатланишга қилган эътибори билан тузалиб кетди. Бу нарсани эслаётганимнинг боиси, ўшандай қатъиятли юртдошларимиздан бири – Моҳира Халилова ҳақида ҳикоя қилмоқчиман.

Курашдан иборат ҳаёт

Эътибор берганмисиз, чақалоқ онасидан туғилган заҳоти нафас олиш учун курашади, тўйдиришларини истаб, ўраб қўйилган мато ёки кийимчалар тоза ва қуруқ бўлишини сўраб йиғлайди, йиғламаса унинг талабларини вақтида илғамасликлари табиий. Мана шундан бошланади ҳаёт учун кураш дегани.

Яшовчанлик қобилиятини ҳозир ўрта ёшдагиларга яхши сингдиришган. Тадбиркор Моҳирахон ана шу ўрта ёшдаги замондошларимиздан бири. Бугун унга ҳавас қиладиганлар кўп. Фарзандлари олий маълумотли. Ажойиб турмуш тарзи, барча қулайликларга эга замонавий уй-жой, машина... Бунақа моддият кўпчиликда бор, дегувчилар учун айтиш кераккки, гап фақат шунинг ўзи ҳақида эмас. Гап шундаки, бугун унинг шарофати билан нафақат оила аъзолари, балки сингил, келинойи, жиян дегандек барча кўнгли яқин қариндошлари ва яна атрофдан 5-6 киши ишли бўлган. Моҳирахон ташкил этган масъулияти чекланган жамиятда тикув цехи, савдо дўконлари ишлаб турибди. Тадбиркор аёл атрофида меҳнат қилиб, рўзғор тебратаётганлар ўн нафардан ортади. Масаланинг муҳим жиҳати мана шунда!

Айтмоқчи, мамлакатимиз раҳбари икки кишини ишли қилганни бошимда кўтараман деганларини сиз ҳам эшитган бўлсангиз керак, албатта...

Олдинда турган қайси йўл энг қийин туюлса, ўша энг тўғри йўлдир, деган гап ҳам айни ҳақиқат. Моҳира худди шундай мураккаб йўлни танлади. Кўнгли меҳнатда, дили Аллоҳда бўлди. У мунтазам ва ҳалол меҳнати натижасида катта натижаларга эришяпти. Бир қарашда хокисор, лекин ўта қатъиятли бу инсоннинг улги қилиб кўрсатадиган жиҳатлари кўп.

Сирдарёда сув тошқини юз берганида биринчи бўлиб хайрия қилганлардан бири, атрофидаги дўстлари билан суҳбатларда ҳам қаерда кўнгли ярим ва эътиборга муҳтож кишилар бўлса суриштириб, улар орқали совға-саломлар бериб юбориш каби савобли ишлар унинг биргина жиҳати. На амалдор ва на катта мерос эгаси, орамизда яшаётган оддий юртдошимиз, биласизми ишни нимадан бошлади? Келинг, сал аввалроқдан бошлаймиз...

Аввалига мактабда ўқитувчи бўлиб болаларга муҳаббат билан ишлаётган даврида Моҳира, кўнглининг бир четида «битта дўкон очиб ишлатсам», деган фикрни пишитиб юрди. Турмуш ўртоғи унинг бу фикрини қўллаб-қувватлайди ва Туябўғиз қўрғонида (Тошкент денгизи) кичкинагина озиқ-овқат дўконини очади. Совет тузуми тарқаганидан кейинги йиллар, шаҳару қишлоқда кундалик эҳтиёж моллари танқис, дўконлар деярли бўш бир пайтда аҳоли учун янги савдо нуқталари жуда зарур эди.

Ёш оила вақти-соати билан пойтахтдаги гавжум савдо нуқталаридан бирига келишади. Аввалига ижарага дўкон олиб аёллар учун кийим-бош савдоси билан шуғулланади. Ёнида турмуш ўртоғи, атрофида мактабда дарсдан кейин келиб ёрдамлашаётган фарзандлари... Уларга меҳр кўрсатиш ҳам эсдан чиқмади. Шу тахлит қаҳрамонимиз ўз ишини ривожлантириб борди.

Бугун эса юқорида айтилганидек, кўплар ишли бўлиб, Моҳира Халилова бошчилигидаги фирмада меҳнат қилиб рўзғор тебратишмоқда. Таъкидлашни истаган яна бир жиҳат бор, ишчиларнинг фикрича, улар билан иш берувчининг муносабати ўта самимий. Бошлиқ улар билан юксак даражада маданиятли муомала қилади. Ўз яқини шу каби фирмаларда ишлаб кўрган киши сифатида айта оламанки, бу – ҳавас қилгулик, салга ҳовлиқиб кетадиган «янги бойлар»га ибрат бўлгулик ўзига хос жиҳат!

Бу фикрларни ёзиш унча кўп вақт олган бўлмаса-да, ҳикоя қилинган жараён учун қарийб йигирма йил вақт ўтди. Бир оиланинг 20 йиллик умри яхши тадбиркор сифатида шаклланиш учун сарфланди. Бугун Моҳира ҳаётидан, эришган натижаларидан, кимларгадир нафи тегаётганидан, нафи тегиши учун имконияти етаётганидан мамнун. Бу эса фақат ва фақат ҳалол меҳнат, ўз олдига қўйган мақсади сари тоза юрак ва кўнгилда ишонч билан астойдил интилишлар самарасидир.

Ўтган йил қийин келди. Одамлар уйда қамалиб қолди. Уларнинг харид қобилияти пасайиб кетди. Моҳира каби тадбиркорларнинг дўконларида савдо пасайиб, маҳсулот йиғилиб қолди. Лекин, тадбиркорларни бир нарса, «ҳар нарса ўткинчи», деган фикр олдинга интилишга ундайди. Олдинга умид билан қадам ташлайди. Қалбида муҳаббат билан меҳр улашади. «Атрофга меҳр билан қараш керак, яқинларни юз фоиз муҳаббат билан севиш керак, бир фоиз кам бўлса ҳам етмайди, фақат юз фоизли меҳр зарур», – дейди у.

Ҳар йили баҳорий байрамларни Моҳирахон қўшалоқ нишонлайди, таваллуд куни ҳам байрамга уланиб кетади. Унинг атрофида юз фоизли муҳаббат билан севадиган яқинлари доим кўп. Моҳирахондек хотин-қизларимиз сафи кенгайиши учун биз ҳикоя қилган йўл кичик бир мактаб аслида. Мана шу йўлда оддий бир ўзбек аёли эришган натижалар чин маънодаги «замонамиз қаҳрамони»га хос, десак муболаға эмас бизнингча.

Фарида ТОЖИБОЕВА




Ўхшаш мақолалар

Дарахтлар – менинг  дўстларим

Дарахтлар – менинг дўстларим

🕔16:47, 30.04.2026 ✔15

...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

Батафсил
Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

🕔15:32, 26.03.2026 ✔99

Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

Батафсил
Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔216

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 15    🕔 16:47, 30.04.2026
  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 99    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 216    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 188    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 172    🕔 14:57, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар