Кечиккан меҳмонларим
«Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»
БатафсилНаманган сафарларидан бирида Ғафур Ғулом даланинг шундоққина адоғида айқириб оқаётган катта сувга тикилганича ўй суриб ўтирган экан. Шу маҳал у турган жойнинг яқингинасидан аёл кишининг йиғиси эшитилиб қолибди.
Шоир сергак тортибди. Келинчакни овутибди-да, тош тушган уйи томон бошлаб борибди. Кетаётиб ҳамроҳларига «мени шу ерда кутиб туринглар», деб тайинлашни ҳам унутмабди. Дарвозадан кирган заҳоти куёв ва унинг отасини чақиртирибди. Уларга ўзини «келиннинг тоғаси» дея таништирибди. Нимадир деб оғиз жуфтламоқчи бўлган келинни, жим дея лабига ўнг бармоғини босганича тинчлантирибди. Шунда куёв тўранинг отаси ўғлини койиб кетибди.
— Ғафур ака, биласиз, турмуш ҳадеганда силлиқ кетавермайди. Аҳён-аҳёнда унинг муз-қорлари ҳам бўлади.
Ана шуларга чидаган кимсанинг ҳаёти тотли бўлади. Қолаверса, «Эр хотин — қўш ҳўкиз», «Эр хотиннинг уруши — дока рўмолнинг қуриши», деган гаплар ҳам бежиз айтилмаган. Хотиржам бўлинг, бундан бу ёғига ёшлар ғиди-буди қилишмайди. Ўғлим билан яхшилаб гаплашиб қўяман. Насиб этса, сизни энди фақат тўйга чақирамиз. «Қуда»сининг оғзидан келинини тинч яшаб кетиши ҳақидаги қатъий ваъдани олган шоир жўнаб қолибди.
Бу орада келиннинг Тошкентда Ғафур Ғулом деган машҳур тоғаси бор экан, деган гап бутун Наманганга яшин тезлигида тарқалибди. Одамлар бу гапга лаққа ишониб, келинчакнинг ҳурматини жойига қўя бошлабди. Тез орада бу оила Намангандаги тинч-тотув, бахтли хонадонлардан бирига айланибди. Ғафур Ғулом Наманганга қачон йўли тушса, албатта, ўша аразчи келин — жиянининг ҳовлисига бориб, кўриб келадиган бўлибди. Эл-улуснинг эса катта шоирнинг бу таҳлид олижаноб ишига таҳсин ўқишдан бошқа иложи қолмабди.
Улуғбек ЖУМАЕВ
«Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»
БатафсилЁзувчи ва журналист Фозил Фарҳод томонидан кўтарилган воқеа неча кундирки ижтимоий тармоқларни, халқимизнинг жонкуяр вакилларини ларзага солмоқда. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар азалдан чуқур фалсафий ва ҳаётий асосга эга.
БатафсилМУҚАДДИМА
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунёнинг қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.
Батафсил