Телефонини олди-да дўстига қўнғироқ қилди: — Онамнинг мазалари йўқ! Менга дориларга пул керак, — деди.
Дўсти: — Бўлди, дўстим, хавотир олма. Асрдан кейин қўнғироқ қил, бир чорасини топамиз! — деди.
Асрдан кейин дўстига боғланишга уринди. Телефон ўчириб қўйилганди. У такрор-такрор рақам терди. Ўчиқ эди...
Кимдан бўлса ҳам пул топиб келиш илинжида кўчага чиқиб кетди. Афсус... ҳеч ким унга қарз бермади.
Дунёларга сиғмай кетди. Онасига бирор ёрдам қилолмаётганидан қаттиқ ранжиди. Ундан ҳам кўра дўстининг уялтиргани ёмон таъсир қилди. Икки қўли бўш, сиқилган ҳолда уйга қайтди. Қараса, онаси тинч ухлаб ётарди. Ёнида халтада дорилар турарди. Бориб синглисидан сўради: — Буларни ким келтирди? — Дўстингиз келиб рецептни олдилар. Бориб ҳамма дориларни олиб келдилар. Ҳозиргина чиқиб кетдилар, — деди. Кўзлари ёшга тўлди. Дарров ташқарига чиқди. Атрофдан дўстини қидирди. — Дўстим, сенга анчадан бери қўнғироқ қиламан! Телефонинг ўчиқ!? — деди. — Мен телефонимни сотиб, онажонимиз учун дорилар сотиб олдим, — деди.
Хулоса: Телефонингиз ёки ён дафтарингиздаги қатор дўстлар рўйхатининг ҳаммаси ҳам сизга дўст бўлавермайди. Балки, ҳаётингизнинг баланд-пастида, бойлигу камбағалликда суянч бўладиганлар ҳақиқий дўст бўлишади.
Дарахтлар – менинг дўстларим
🕔16:47, 30.04.2026
✔4
...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.
Батафсил
Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди
🕔15:32, 26.03.2026
✔98
Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.
Батафсил
Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони
🕔16:15, 19.02.2026
✔216
Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.
Батафсил