Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ЎЗ-ЎЗИДАН ЁЗИЛГАН КИТОБ

Умрнинг ҳар бир кунини китобнинг бир саҳифасига менгзаш мумкин. Инсон яшар экан ўз ҳаёт китобини ҳар куни ёзиб боради. Бу реалликдан анча йироқ хаёлий бир гап эмас, айни ҳақиқат.

ЎЗ-ЎЗИДАН ЁЗИЛГАН КИТОБ

Олдинлари кундалик дафтар тутиб, кўрган-кечирганларини ёзиб боришни кўпчилик одатга айлантирган эди. Ҳозир эса, бу вазифани ижтимоий тармоқлар бажаряпти, дея оламиз.

Бу ижтимоий тармоқ ким учундир жиддий бир манба, ким учундир шунчаки ойна. У ердаги ҳар кунги суҳбатларни йиғса, яхшигина бир китоб бўлиши мумкин экан. Ҳар ҳолда Шарофиддин Тўлагановнинг «Турбат йўлидаги қайдлар»ини ўқиб, шундай хулосага келишингиз табиий. Ҳар куни ҳаётимизда нималардир содир бўлади. Кимнидир учратиб қоламиз. Қайсидир воқеага гувоҳ бўламиз. Кимнидир соғинамиз. Нимадандир таъсирланамиз: жаҳлимиз чиқади ё қувонамиз. Кўпчилик бу каби ҳолатларга унчалик эътиборли бўлмайди. Аслида ана шу кичик ҳолатлардан катта хулосалар чиқариб олиш мумкин. Ижод аҳли бу каби ҳолатларни қоғозга муҳрлаб бориш пайида бўлади. Ўз ҳаётидаги эътиборли воқеа яна кимнингдир ҳаётида асқатиши мумкинлигини мулоҳаза қилади. Шодлик ва қайғусини бошқалар билан бирга баҳам кўришни истайди. «Турбат йўлидаги қайдлар»да айни шундай ҳаётий ҳақиқатларни кўрамиз. У муаллифнинг кундалик турмушидаги шунчаки воқеаларгина эмас. Қайғулари, ташвишлари, шодликлари, қувончлари. Куюнчакликлар, эътибор ва эҳтиромлари. Хуллас, элга айтар сўзларидан тузилган. Улар орасида қариндош-уруғ, маҳалла-кўй, қадрдон қишлоқдошлар ҳақидаги ширин хотираларни учратасиз. Ҳаёт йўлларида елкадош бўлган танишу нотанишлар феъл-атвори билан танишасиз. Инсонлик мақомининг мустаҳкам бўлмоғи учун нималар сабабчи бўлгани ҳақидаги бир-биридан рангин ҳодисалар олдида бир муддат хаёлга толасиз. Ҳар ҳолда, қайдлар сизни бефарқ қолдирмайди. Уларда мозий саҳифаларини кўп бора варақлаган тарихчининг ёрқин хулосалари, келажак ҳақидаги ўринли мулоҳазаларига дуч келасиз. Умри ҳамиша эл-юрт хизматида, қизғин давраларда ўтаётган сергак журналистнинг жамиятдаги баъзи бир муаммолар борасидаги ташвиш ва таклифлари билан ўртоқ бўласиз. Бир қарашда китобда тилга олинган масалалар жуда жўндай. Муаллифнинг тўйларда кесилган қовун-тарвуз қайғусини қилиши, тандир ҳақида батафсил маълумот бериши, аччиқчучукнинг таъми хусусида гап очиши, тилдаги айрим сўзларга алоҳида эътибор қаратиши бирмунча эриш туюлиши мумкин. Инсоният янги сайёраларни забт эт аётган пайтда бундай масалалардан баҳс қилиш бироз ғалатидай. Аммо... Қуроқ нималигини кўпчилик билса керак. Тежамкор тикувчилар бирон нарса тикилгандан кейин қолиб кетган майда-чуйда қийқимларни ташлаб юбормайди. Уларни жамлаб, яна бир алоҳида нарса тикишади. Уни қуроқ деб номлашади. Қуроқнинг икки хусусияти бор. Биринчиси, қийқимлар исроф қилинмайди. Иккинчиси эса, улардан нафақат фойдали бир буюм, шу билан бирга, гўзал санъат асари ҳам бунёд этилади. «Турбат йўлидаги қайдлар»да умумий мавзу ёки умумий воқеа йўқ. Лекин умумий қаҳрамон бор.

Бу – муаллифнинг ўзи. Кўрган-кечирганлари китобдаги асосий воқеаларни, учратган ва ҳамсуҳбат бўлган кишилари эса, қаҳрамонларни ташкил этган. Кимлардир муаллиф ҳаётидаги баъзи ҳолатлар ва воқеаларнинг қаламга олинишини нокамтарлик деб ҳисоблаши мумкин. Аслида катта инсонларнинг ёнидаги кишилар шу каби ҳодисаларни ёзиб олгани кўп кузатилади. Лекин ҳеч ким инсонни худди ўзидай англатаолмаслигини, ички туйғуларини ўзи қадар теран ҳис қилолмаслигини ҳисобга олсак, муаллиф бу борада ҳам ноҳақ эмаслигига амин бўламиз. «Виждон азобига солган воқеа», «Болакай берган сабоқ», «Муваффақиятларимга ҳалоллик сабаб бўлган», «Виждон азоби» каби сарлавҳалар остида берилган кичик воқеаларни ўқигандан кейин муаллифнинг қанчалар самимий, сўзга содиқ инсон эканини мулоҳаза қила бошлайсиз. Бундай самимиятга муаллифнинг китобни номлашдаги бир фикри асос бўлган бўлса, ажаб эмас. «Турбат» арабчада қабр деган маънони англатади. Ҳаммамиз бандамиз, эртами-кеч Аллоҳнинг ҳузурига борамиз. Демак, бу фикрларни «қабр йўлидаги қайдлар» десак ҳам бўлаверади...» Улуғлар ҳикматига уйғун бу каби қарашлар китобдан ўрин олган ҳар бир мушоҳадада акс этиб туради. Мазкур китоб айни шу жиҳат билан ҳам эътиборлидир.




Ўхшаш мақолалар

Яшанг, Янгибозордан чиққан янги фидойи!

Яшанг, Янгибозордан чиққан янги фидойи!

🕔16:54, 02.05.2024 ✔5

Маърифатли инсон ва етук олим Мадраҳим Сафарбоевни дўстлари, танишлари ҳурмат билан «Шоир бува» деб аташади.

Батафсил
Ота-оналар  медиасаводхонлиги

Ота-оналар медиасаводхонлиги

🕔17:07, 21.07.2023 ✔265

Ўзбек ёш-ялангларидан бири онасини туғилган куни билан қандай табриклагани хусусидаги видеони ижтимоий тармоққа жойлади. Тасвирдаги манзара ақл-ҳуши жойида бўлган инсонни гангитиб қўяди.

Батафсил
Китоб  даволайди!

Китоб даволайди!

🕔18:42, 19.07.2023 ✔211

Китобни танлаб ўқиш керак.

Китоб танлаш учун кўп нарсалардан ўтиш керак. Бир воқеани айтиб берай. Набоковнинг «Лолита» деган оламга машҳур романи бор. Дунёда 100 буюк китобнинг биттаси дея рўйхатларга киритилган. Бунинг ўзига хос жиҳатлари бор.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшанг, Янгибозордан чиққан янги фидойи!

    Яшанг, Янгибозордан чиққан янги фидойи!

    Маърифатли инсон ва етук олим Мадраҳим Сафарбоевни дўстлари, танишлари ҳурмат билан «Шоир бува» деб аташади.

    ✔ 5    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Ота-оналар  медиасаводхонлиги

    Ота-оналар медиасаводхонлиги

    Ўзбек ёш-ялангларидан бири онасини туғилган куни билан қандай табриклагани хусусидаги видеони ижтимоий тармоққа жойлади. Тасвирдаги манзара ақл-ҳуши жойида бўлган инсонни гангитиб қўяди.

    ✔ 265    🕔 17:07, 21.07.2023
  • Китоб  даволайди!

    Китоб даволайди!

    Китобни танлаб ўқиш керак.

    Китоб танлаш учун кўп нарсалардан ўтиш керак. Бир воқеани айтиб берай. Набоковнинг «Лолита» деган оламга машҳур романи бор. Дунёда 100 буюк китобнинг биттаси дея рўйхатларга киритилган. Бунинг ўзига хос жиҳатлари бор.

    ✔ 211    🕔 18:42, 19.07.2023
  • У сизни йиллаб кутаётган  бўлиши мумкин

    У сизни йиллаб кутаётган бўлиши мумкин

    Ички кечинмалар, ҳаётий қараш ва китоб ўқишга бўлган иштиёқдан келиб чиқиб ҳамма турли мавзудаги китобларни танлаб ўқийди. Энг асосийси, биргина ўқилган китоб турли ёшда турлича таъсир қилиши мумкин.

    ✔ 361    🕔 11:51, 27.01.2023
  • Бу – ақлни  «чархлаб»,  яроқсиз ҳолга келтириб қўювчи мослама эмас

    Бу – ақлни «чархлаб», яроқсиз ҳолга келтириб қўювчи мослама эмас

    Пойтахтимизнинг «Ўзэкспомарказ» мажмуасида халқаро китоб кўргазмаси иш бошлади. Ташкилотчиларнинг хабар беришича, уч кун (2-4 ноябрь) давом этган мазкур кўргазма доирасида китобхонлар учун кўплаб қизиқарли ва фойдали тадбирлар ташкил этилди. Китоб кўргазмасини айланиб, хаёлимдан ўтган айрим фикрларни қоғозга туширишга ҳаракат қилдим.

    ✔ 340    🕔 09:07, 14.11.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар